O`zbekiston respublikasi axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi muhammad al-xorazmiy nomidagi toshkent axborot texnologiyalari universiteti samarqand filiali kompyuterli modellashtirish fanidan
Download 32.69 Kb.
|
pSdUaeN3DdUdvtuzv3lao6HnU6JSdMSo
- Bu sahifa navigatsiya:
- Топшириқлар: 1-топшириқ
- 2-топшириқ
Топшириқлар: 1-топшириқ. Берилган y(x) ва z(x) функцияларнинг графигини битта координаталар ўқида қуринг. Ҳосил бўлган график ойнани мавзусини, координата ўқларини номларини ва графикларни номларини ёзинг. Графикда координаталар тўрини кўринадиган қилинг. Ҳосил бўлган эгри чизиқларни кўриниши ва кесишиш нуқталарининг тури, ҳамда чизиқларнинг рангларини ўзгартиринг. 2-топшириқ. Юқорида берилган y(x) ва z(x) функцияларнинг графигини битта график ойнанинг хар хил қисмларида алоҳида чизинг. 1.MATLAB да уч ўлчовли графиклар. MATLAB нинг график имкониятлари ҳақида гапирганда (3-D) уч ўлчовли графика ҳақида алоҳида гапириш лозим. Чунки, уч ўлчовли графика икки ўлчовли графикага нисбаттан мураккаброқдир, лекин реал масалаларда кўпроқ қўлланилади. Айнан уч ўлчовли специфик бўлган буйруқларни кўриб чиқайлик. Plot3 – икки ўлчовли графикадаги plot буйруғига ўхшашдир. Уч ўлчовли фазода чизиқлар ва нуқталарни чизади. Координаталар х, у, z векторлар билан берилади ва бу векторлар бир хил узунликка эга бўлишлари зарур. Масалан, ушбу t=0:pi/50:10*pi; plot3(sin(t), cos(t), t) axis square; grid on дастур cheliks фигурасини чизади. Мesh – бу буйруқ уч ўлчовли «тор» ни чизади; surf – бу буйруқ рангланган уч ўлчовли сиртни чизади; fill3 – уч ўлчовли тўлдирилган кўпбурчакларни чизади; Уч ўлчовли графика буйруқларини ишлатишга мисол келтирамиз. Фараз қилайлик, z=f(x,y) икки ўзгарувчили функция графигини ясаш керак бўлсин. Бу шуни бажаришда биринчи қадам берилган z=f(x,y) функциянинг аниқланиш соҳасида такрорланган сатрлар ва устунлардан ташкил топган Х ва У матрицаларни яратишдан иборат бўлади. Кейин бу матрицаларни ҳисоблаш ўтказиш ва функция графигини чизишда ишлатиш мумкин. Meshgrid функцияси иккита х ва у векторлар билан кўрсатилган соҳани Х ва У матрицаларга айлантиради. Кейин бу матрицаларни икки ўзгарувчили функцияни ҳисоблашда ишлатиш мумкин. Х матрица сатрлари «х» вектор нусхалардир, У матрица устунлари эса «у» вектор нусхалардир. Meshgrid буйруғидан фойдаланишни намойиш этиш мақсадида sin(r)/r ёки sinc функциясини кўриб чиқамиз. «х» учун ҳам, «у» учун ҳам бўлган [-8;8] соҳада бу функция қийматларини ҳисоблаш учун Meshgrid функциясига фақат битта вектор – аргументни узатиш керак ва кейин бу вектор иккала йўналишда ҳам ишлатилади: (функциянинг аниқланиш соҳаси тўғрисида гап кетаяпти, ) [x,y]= meshgrid (-8:.5:8); Р=sqrt(x.^2+y.^2)+eps; Р матрицаси координаталар боши бўлган матрица марказидан бўлган масофани сақлайди. eps қийматни қўшишдан мақсад(келгуси қадам) нолга бўлишнинг олдини олишдир, Sinc функциянинг шаклланиши ва Z нинг тўғри графигини тузиш уч ўлчовли сиртга олиб келади: Z=sin(R)./R; Mesh(Z) Download 32.69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling