O‘zbekiston Respublikasi Axborot Texnologiyalari va Кommunikatsiyalarini Rivojlantirish Vazirligi
Абонент кириш ва транспорт поғоналарининг қурилмалари
Download 329.88 Kb.
|
Кейинги авлоднинг конвергент тармоқларида IPTV
Абонент кириш ва транспорт поғоналарининг қурилмалари
NGN тармоғининг транспорт поғонаси берилган хизмат кўрсатиш сифати (QoS) ни таъминловчи, турли хилдаги маълумотларни пакет кўринишида узатиш учун тўлиқ боғланган инфраструктура яратишни таъминлайди. Анъанавий тармоқларда қабул қилинган, абонентлар орасидаги боғланиш “нуқта-нуқта” тамойилига асосан қуриладиган канал ёндашуви ўрнига, NGN да охирги фойдаланувчига хизматларни IP протоколи орқали етказиб беришни амалга оширувчи виртуал тармоқлар ғоясига ўтиш амалга оширилади. Транспорт поғонаси фойдаланувчининг турли хилдаги ахборотини (товуш, видео, маълумотлар) тиниқ узатилишига жавоб беради. Бунда манба ва белгиланган нуқта орасида ахборот алмашинуви уланиш тури (телефон чақируви, Интернет тармоғида иш сеанси, видеони узатиш, бир қанча ўйинчилар иштирокидаги тармоқли ўйин ёки фильм трансляцияси) га боғлиқ бўлмаган ҳолда шундай тамойил бўйича амалга оширилади. Ахборотни узатишда транспорт технологияси сифатида вақт бўйича ажратишли (TDM), мультиплексорлаш узатишнинг асинхрон режими (ATM) ёки Интернет-протокол (IP) ишлатилиши мумкин. Бироқ, пакетли коммутацияга хос бўлган ўтказиш полосасини ишлатишдаги самарадорлик нуқтаи назаридан, янги авлод тармоқларида, асосан, ATM ва IP/IPTV каби пакетли технологиялар ишлатилади. NGN транспорт тармоғини ўзи бир қанча тармоқ тугунларини (ТТ) бирлаштирган звенолар (икки тарафлама маълумот алмашиш трактлари) мажмуи сифатида ифодаланиши мумкин. NGN транспорт тармоқларининг топологияси иерархия даражасига боғлиқ ҳолда ажратилади. Ҳалқа, тўлиқ боғланган, дарахтсимон, юлдузсимон топологиялар ва уларнинг комбинациялари ишлатилиши мумкин. Ҳалқа топологияси - синхрон рақамли иерархия (SDH) қурилмаси ишлатилганида мавжуд регионлараро, регионал ва шахар транспорт тармоқлари учун асосий тузилмадир. SDH нинг асосий тамойили товушли трафикни ўтказишдаги самарадорликни ошириш учун ишлаб чиқилган эди. Бунда NGN тармоғидаги уч турдаги ахборот (товуш, маълумот ва видео) ни узатиш заруриятидаги трафик табиати ўзгариши инобатга олинмаган. Табиийки транспорт тармоғида NGN тармоғи оператори учун ҳеч бўлмаганида битта тизимни яратиш ва ишлатиш фойдалироқдир. Барча турдаги хизматларни тақдим этишга асосланган NGN нинг умумий транспорт тармоғига SDH технологияси мақбул ечим ҳисобланмайди. Softswitch кўринишидаги сигнализация контроллери чақирувларнинг маршрутизацияси ва товушли шлюзларни бошқариш билан шуғулланади. Бу схемада Softswitch транспорт тармоғи қурилиши ва эксплуатациясида сезиларли равишда харажатларни камайтирадиган NGN транспорт тармоғини бошқарувчи марказлашган тизим сифатида ишлайди. Download 329.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling