O‘zbekiston Respublikasi Axborot Texnologiyalari va Кommunikatsiyalarini Rivojlantirish Vazirligi


Кейинги авлод конвергент тармоқларнинг асосий тушунчалари ва атамалари


Download 329.88 Kb.
bet3/6
Sana23.04.2023
Hajmi329.88 Kb.
#1382889
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Кейинги авлоднинг конвергент тармоқларида IPTV

Кейинги авлод конвергент тармоқларнинг асосий тушунчалари ва атамалари.
Конвергенция, қурилмаларни такомиллаштириш ва функционал имкониятларини кенгайтириш мақсадида турли вазифали технологияларни аста секинлик билан яқинлашиш жараёни.
Кейинги авлоднинг алоқа тармоғи –NGN (Next Generation Network) –бошқариш орқали, мослашувчан имкониятларга эга бўлган чегараланмаган турли хизматлар мажмуасини тақдим этишни, тармоқ масалаларини такомиллаштириш ҳисобига янги хизматларни яратишни, тақсимланган коммутацияга эга бўлган универсал транспорт тармоғини қўллашни, одатдаги алоқа тармоқлари билан интеграцияни таъминловчи алоқа тармоқларини қурилиш концепцияси.
Мослашувчан (дастурий) коммутатор (Softswitch) – чақириқларни қайта ишлаш, иловалар серверига, ахборот тизимига улаш, статистик маълумотларни йиғиш, тарификация, ТфУФ тармоқлари билан ва пакетли тармоқ ичида сигнал орқали ўзаро боғланиш, уланишларни ўрнатишни бошқариш функцияларини бажаради. Бу коммутатор коммутацияни бошқариш ва маълумотларни узатиш поғонаси функцияларини қўлловчи асосий қурилма ҳисобланади.
Шлюз (Gateways)–тармоққа улановчи ва мавжуд тармоқлар билан бирлаштирувчи қурилма. Шлюз қурилмалари, пакетли коммутацияга эга бўлган тармоқларнинг сигнал маълумотларини пакетли тармоқларнинг сигнал маълумотларига ўзгартириш, шунингдек транспорт каналларининг маълумотларини IP пакетларида АТМ ячейкаларига ўзгартириш ва IPпакетларининг АТМ ячейкаларини маршрутлаштиришбўйича функцияларни қўллайди. Шлюзлар, тармоқнинг транспорт поғонасида ишлайди.
Терминал қурилма, пакетли тармоқларда ишлаш учун мўлжалланган, овозли ва мультимедиали алоқа хизматларини тақдим этиш учун қўлланиладиган қурилма.
Конвергенция ҳолатига ўтишга қуйидагилар асосий сабаб бўлиши мумкин:
 охирги 30 йилда жаҳон телекоммуникация сектори учун характерли бўлган чуқур ўзгаришлар;
 телекоммуникация ва технологик трендларда мослаштириш принципларини ўзгартириш;
 электр алоқанинглибераллашуви;
 жаҳон иқтисодининг глобаллашуви;
 рақобатбардошлик муҳитининг юзага келиши;
 дастурий таъминот масалалари;
 янги хизматларнинг юзага келиши ва хакозолар.
Бундай холатларни бартараф қилиш учун конвергенция ҳолатига ўтиш талаб қилинади.
Тармоқда конвергенция жараёни, тармоқ операторларининг талабларига мос холда амалга ошади. Бу асосан эксплуатация харажатларини камайтириш, ишлаб чиқаришни кучайтириш, мижозларнинг хизмат турларига ва унинг сифатига бўлган талабларини яхшилаш билан боғлиқ. Ахборот ва телекоммуникация инфратузилмасининг харажатларини камайтиришга қуйидагилар киради:
 янги тизимда умумий ягона инфратузилмани яратиш;
 тармоқ ортиқчалигини камайтириш;
 магистрал тармоқ тўловларини камайтириш;
 тармоқнинг стандарт компонент ва серверларини қўллашга асосланган  мустахкам мослашувчанлик.
Ишлаб чиқаришни кучайтириш қуйидагилар билан аниқланади:
 хизматлар конвергенцияси, тизимлар интеграцияси ва уларни қўллашнинг соддалиги;
 янги интелектуал асбоблар базаси асосида алоқа тизимларининг самарадорлигини ошириш.
Мижозлар билан ишлашни такомиллаштириш қуйидагилар билан боғлиқ:
 янги мультимедиа хизматлари ва иловалар;
 компьютерларни тизимли ривожлантириш.
Кейинги авлод конвергент тармоқлар хақида тушунча
Умумий ҳолатда конвергенция, ўхшаш шароитда ишлаш натижасида, дастлаб келиб чиқиши турлича бўлган объектларнинг белгиларини яқинлашишини билдирувчи эволюцион тушунча каби аниқланади. Яъни конвергенция, технологияларнинг ўзаро кириб бориш натижасида мазмунларини яқинлашиш жараёнидир. Шу маънода конвергенцияни интеграциянинг юқори даражаси дейиш мумкин.
Алоқа тармоқларининг конвергенцияси учта аспектда қараб чиқилади:
 тармоқ конвергенцияси;
хизматлар конвергенцияси;
 қурилмалар конвергенцияси.
Тармоқ конвергенцияси, қайд қилинган, мобил ва конвергент хизматларни тақдим этиш учун ягона инфраструктурани қўллашни тақазо этади; яъни битта тармоқ, ягона ядро базаси асосида мобил ва қайд қилинган трафикларни узатишни қўллаб қувватловчи жуда кўп сервисларни таъминлайди. Бунга, NGN концепцияси асосидаги ягона транспорт тармоқларини яратгандан кейингина эришиш мумкин.
Янги авлод тармоқларининг архитектураси, хизматлар конвергенциясини қўллаш доирасида, уланиш сатхи амалий сатхдан ажратилган бўлишини қараб чиқади. Қайд қилинган ва мобил каналлар бўйича уланган фойдаланувчилар реал вақтда барча сервисларга уланиш имконига эга бўлади. Бошқача сўз билан айтганда, алоқа тармоқларида конвергент хизматларга абонент қўллайдиган ҳар қандай терминал (телефон, смартфон, ШК, ноутбук)дан, фойдаланувчининг жойига боғлиқ бўлмаган ҳолда уланиш мумкин.
Қурилмалар конвергенцияси деганда,ягона тармоқ сервис турларига ва уланиш намуналарига боғлиқ ҳолда турли терминал қурилмаларни қўллаб қувватлашни амалга ошириш тушинилади.
Охирги ўн йилликда электрон техниканинг ютуқлари телекоммуникация соҳасида шов шувларга олиб келди.1980 йилларнинг ўрталарида статистик ҳолатдаги алоқа, ҳозирги кунда, операторларга анча фойда олиб келадиган шиддат билан ривожланаётган соҳага айланди.
Фойдаланувчилар бундан 15 йил аввал ҳаёлига ҳам келмаган хизматларга уланиш имконига эга бўлишди. E-mail, Интернет, сотали телефон кундалик ҳаётнинг одатдаги бир қисмига айланди. Ҳозирги кунда фойдаланувчиларга фақат уй телефонлари орқали гаплашиш етарли эмас. Улар кўчада, поездда, кемада, хуллас дунёнинг ҳар қандай бурчагидаги  дўстларига ёки ҳамкасбларига қўнғироқ қилишни ҳохлайди. Бунинг учун операторда турли тармоқларга тегишли бўлган бир нечта турдаги қурилмалар етишмайди. Фан ва техниканинг ютуқларидан қатъий назар бирорта алоқа оператори агар иқтисодий нуқтаи назардан фойда келтирмаса  янги қурилма ўрнатмайди ёки янги хизматларни киритмайди. Шунинг учун алоқа тармоқлари операторларини,  янги фойда олиш эҳтиёжи, уларни қандай қилиб тез ва арзон янги хизмат турларини яратиш мумкинлиги, қандай қилиб янги абонентларни жалб қилиши мумкинлиги, қурилмаларни ишлаб чиқарувчиларга боғлиқ бўлмаслиги, рақобатбардош бўлиши янги тармоқни яратишда  бош қотиришга мажбур қилади.
Янги авлод тармоқлари (NGN), аста секинлик билан алоқа тармоқларининг базавий технологияларига айланган ҳолда телекоммуникация инфраструктурасига йўл очади. Пактли коммутацияга эга бўлган тармоқлар мос келувчи аппаратларни қўллаб қувватласа, ягона концепцияни, конвергент муҳитни қўллаб рақамли маълумотлардан тортиб овозли телефония, телевидения ва шунга ўхшаган мультимедиали трафикларни узатиш қобилиятига эга.
Каналларни коммутациясига асосланган, вақтли мультиплексорлаш (TDM)га эга бўлган одатдаги тармоқлардан NGN тармоқларининг фарқи, мультимедиали трафикларни (овоз, маълумот, видео ва шунга ўхшаганлар) узатиш имконини берувчи пакетли коммутацияга эга.
Пакетли коммутацияга эга бўлган тармоқларга ўтишнинг биринчи ҳаракати, 2001 йилнинг охирлари 21 асрнинг бошларида GFP (Generic Framing Procedure, ITU-T G.7041/Y.1303 тавсияси асосида) технологияси яратилгандан кейин бошланган.
Мазкур технология, PDHнинг Е1 (2048 Мбит/с) оқимлари учун мўлжалланган ва синхрон рақамли иерархия (SDH)га эга бўлган транспорт тармоқлари орқали узатишга мўлжалланган пакетли трафикларни VC-12 виртуал контейнерларига самарали жойлаштириш имконини беради.
GFP протоколи, 2 Мбит/с дан 100 Мбит/с гача ўтказувчанлик полосасини мослашган ҳолда созлаш имкони билан фарқланади. Шундан озгина кейин, GFP ва LCAS протоколлари базаси асосида, SDH тармоқлари орқали  Gigabit Ethernet трафикларини узатишдан фойдаланила бошланди.
Гигобит оқимлар, синхрон рақамли иерархияга эга бўлган тармоқларнинг асосий модул юкламаси ҳисобланган VC-4 контейнерларига қобиқланди.
GFP, LCAS ва (VCAT)виртуал контейнерларнинг уланишини амалга оширадиган протоколларни қўллаб қувватловчи SDH тизимлари мультисервисли транспорт платформаси (Multy Service Transport Platform) ёки кейинги авлод SDH(Next Generation SDH – NG SDH)номини олди.
Metro Ethernet технологиясининг фаол ривожланиши, Ethernet пакетларини оптик толали алоқа линиялари орқали бевосита узатган ҳолда пакетли трафикларни SDH контейнерларига ўзгартиришдан халос бўлиш имконини берди.
Янги авлоднинг алоқа тармоқларини қуриш концепцияси асосида, ҳар қандай турдаги маълумотларни: нутқ, видео, аудио, графика ва шунга ўхшаганларни ташиш имконини берувчи универсал тармоқларни яратиш, шунингдек чегараланмаган спектрдаги инфокоммуникация хизматларини тақдим этиш имконини таъминлаш ҳақидаги ғоя ётади.
NGN концепциясининг базавий тамойили, кўчириш ва коммутациялаш, чақириқларни бошқариш ва хизматларни бошқариш функцияларини бир биридан ажратиш ҳисобланади.
Кейинги авлод тармоқлари мавжуд алоқа тармоқлари (ТфУФ, маълумотларни узатиш тармоғи, ҳарактдаги алоқа тармоғи)ни потенциал бирлаштириши ва қуйидаги тавсифларга: ажратилган бошқариш ва маълумотларни кўчириш функциясияли, пакетларни коммутациялаш базасига эга бўлган тармоқларга (бундай тармоқларда хизмат функцияси ва иловалар тармоқ функциясидан ажратилган), очиқ интерфейсларга эга бўлган компонент тузилишли тармоққа, реал вақтдаги хизматлар ва маълумотларни етказиш хизматлари (электрон почта) билан биргаликда кенг спектрдаги хизматларни қўллаб қувватловчи тармоқга (шу жумладан мультимедиали хизматларни ҳам), электр алоқанинг одатдаги тармоқлари билан ўзаро боғланишни таъминловчи тармоққа, умумий мобилликга эга бўлган тармоққа яъни битта алоҳида абонент фойдаланиши, кириш технологияларига ва қўлланиладиган терминалга боғлиқ бўлмаган ҳолда хизматларни бошқариши ва абонентга эркин танланган хизматларни тақдим этиш имконини берувчи тармоқга эга бўлиши лозим.
Кейинги авлод концепцияси асосида қурилган электр алоқа тармоғи, одатдаги электр алоқа тармоқларига нисбатан қуйидагича афзалликларга эга:
оператор учун: турли хизматларни етказиш учун битта универсал тармоқни қуриш; абонентга тақдим этилган қўшимча мультимедиали хизматлар ҳисобига ўртача даромадни ошириш; оператор, ҳар хил турдаги трафиклар интеграцияси учун ва турли хизматларни етказиши учун ўтказувчанлик полосасидан оптимал фойдаланиши мумкин; кейинги авлод тармоқлари такомиллаштириш ва кенгайтиришга жуда мувофиқлашган; кейинги авлод тармоқлари осон бошқариш ва эксплуатация қилиш хусусиятига эга; кейинги авлод тармоқлари операторлари, узатиладиган маълумот ҳажми ва уни узатиш сифатига бўлган турли талабли янги хизматларни ва иловаларни такомиллаштириш имконига эга;
фойдаланувчи учун: электр алоқа хизматларини қўллашни технологиялардан мавхумлаштириш (қора қути тамоили); зарур бўлган тўплам, хажм ва хизмат сифатини мослашган ҳолда олиш; олинадиган хизматларнинг мобиллиги.
Кейинги авлод тармоқлари қуришдан яна бир асосий мақсад, олдин айтиб ўтганимиздек тақдим этиладиган хизматлар спектрининг кенглигидир.
телефон алоқасига хизмат кўрсатиш (маҳаллий телефон уланишини, шаҳарлараро телефон уланишини, халқаро телефон уланишларини тақдим этиш);
маълумотларни узатишга хизмат кўрсати (маълумотларни узатишнинг ажратилган каналларини, Интернет тармоғига доимий ва уланишли кириш, маълумотларни узатишда виртуал хусусий тармоқларни тақдим этиш);
телематик хизматлар ( электрон почта, овозли почта, ахборот ресурсларига кириш,IP-протокол бўйича телефония, аудиоконференция ва видеоконференция);
ҳаракатдаги электр алоқа хизмати;
маълумотларни таъминловчи хизмати: талаб бўйича видео ва аудио, интерактив янгиликлар, электрон супермаркет, масофадан таълим.
Шундай қилиб, кейинги авлод тармоқлари мавжуд тармоқлар каби янги якунловчи (охирги) қурилмаларни ҳам, аналог телефон аппаратлари, факсимил аппаратлар, ЦСИС (интеграцияланган хизматларга эга бўлган рақамли тармоқ) қурилмалари, турли стандартдаги қўл телефонлари, IP-протокол бўйича (SIP и H.323) телфония терминаллари, кабелли модемларни ва бошқаларни ҳам қўллаб қувватлайди.
Кейинги авлод тармоқларининг хизматлари, турли кодлаш ва узатиш усулларини қўллайди ва ўзига: кўпманзилли ва кенг полосали хабарларни узатиш, кечикишга сезувчан ва сезувчан бўлмаган трафикларни узатиш, одатдаги маълумотларни узатиш хизматлари, реал вақт масштабидаги хизматлар, диалог хизматларни бирлаштиради.
Кейинги авлод конвергент тармоқларнинг тўрт поғонали модели: абонент кириш поғонаси, транспорт поғонаси, тармоқни бошқариш поғонаси, хизматларни бошқариш поғонаси
Кейинги авлод алоқа тармоқларини қуриш концепцияси асосида универсал тармоқни қуриш тамойили ётади. Бундай тармоқ ҳар қандай ахборотни: овоз, видео, аудио ва хоказо трафикларни чекланмаган спектрда инфокоммуникация хизматлари билан таъминлаш имконини беради.
Юқоридаги талаб ва эҳтиёжлани назарда тутган ҳолда тармоқ хизматлари, технологиялари ва қурилмалари конвергенцияси NGN-янги авлод тармоқларида мужассамлашган.
NGN технологиясининг Республикамиз алоқа тармоқларида қўлланилиши, алоқа сифат кўрсаткичларини жаҳон стандарти талабига жавоб берадиган поғонага олиб чиқмоқда.
NGN технологияси асосида қурилган тармоқ (яъни NGN тармоқ) универсал тармоқ ҳисобланиб, пакетли коммутация асосида иҳтиёрий турдаги маълумотларни(товуш, видео, расм, тевизион кадр ва бошқалар) сифатли, йўқотишларсиз ва юқори тезликда узатиш имкониятига эгадир. NGN тармоғи турли хил маълумотлар тракти учун керак бўладиган барча хизматларни таъминлаш имкониятига эгадир, яъни (QoS-Quality of Service) хизмат кўрсатиш сифати юқори кўрсатгичга эгадир. Назарий жиҳатдан ўйлаб қаралганда NGN тармоғи айни пайтда фойдаланиб келинаётган Умумфойдаланувчи телефон тармоғи (УФТТ-PSTN), маълумотлар узатиш тармоғи (МУТ), электр алоқа тармоғини (ЭАТ) мукаммал ягона тизим сифатида бирлаштирган мультисервис тармоғидир.
NGN тармоғини қуришдан асосий мақсад, кенг спектрдаги хизматлар турини жорий қилишдир.
NGN тармоғининг ютуғи, хизмат турларининг (жуда кўплиги) мавжудлигидир. NGN тармоғида қийин масалалар, уни бошқариш ва хавфсизлик масаласидир.
NGN тармоғининг архитектурасини яратишда битта ягона инфраструктурада УФТТ, Мобил алоқа тармоғи, Интернет тармоғи ресурслари, IP-телефония тизимини жамлаш кўзда тутилади. Ҳозирги кунда NGN тармоғининг тўрт сатҳли архитектураси мавжуд. У қуйида ( 2.1 -расм) кўрсатилган:

2.1 - расм. NGN тармоғининг архитектуравий модели
NGN тармоғининг архитектуравий модели қуйидаги сатхлардан иборат:
-  кириш поғонаси;
-  транспорт поғонаси;
-бошқариш поғонаси;
- хизматлар поғонаси;
Кириш поғонаси, турли хил алоқа воситаларини (компьютер, телефон аппарати, факсимиль аппарати ва бошқалар) тармоққа уланишини таъминлайди.Унда қуйидаги технологиялар ишлатилиди:
- симсиз алоқа технологияси (Wi-Fi);
- кабелли телевидение тизими асосидаги технология (DOCSIS, DVB);
- толали оптик технология (PON);
- xDSL технологияси.
Транспорт поғонаси, фойдаланувчилар ўртасидаги маълумотларни узатишни таъминлайди. Бунда айни пайтда магистралларимизда мавжуд бўлган PDH ва SDH узатиш тизимлари муҳим аҳамиятга эгадир.
Ҳалқаро Телекоммуникация Уюшмаси (ITU-T) транспорт сатхи учун қўйиладиган қуйидаги талабларни аниқлаган:
- реал вақт давомида йўқотишларсиз боғланишни таъминлашни қўллаб-қувватлаш;
- “ячейкали”, “нуқта-кўп нуқта”, “кўп нуқта-кўп нуқта”, “кўп ячейкали” топологияли боғланишни таъминлаш, қўллаб-қувватлаш;
-  ишончлилик, масштаблаштириш, киришувчанлик ва бошқаларни юқори даражасини таъминлаш.
Транспорт сатхига қуйидаги талабларқўйилади:
- алоқа тугунидаги қурилмаларнинг юқори ишончлилигини таъминлаш;
-  трафикни бошқаришни таъминлаш;
-  масштабланувчанликни таъминлаш.
NGN тармоғининг транспорт сатхи иккита, кириш тармоғи ва базавий тармоқдан ташкил топган.
Кириш тармоғи абонент линияси, кириш узели ва узатиш тизимлари (PDH/SDH) дан иборат.
Базавий тармоқ каналларни транспортлаштириш ва коммутациялаш вазифасини бажаради. Базавий тармоқ қуйидаги 3 та технология сатхларидан иборат:
- IP, ATM, IPTV(пакетларни коммутациялаш);
-  SDH, Ethernet…(трактларни форматлаштириш);
-  FOC, DRRL, CC…(сигналларни узатиш муҳити).
NGN нинг базавий тармоғи қуйидагиларни ўз ичига олади:
- транзит узеллар;
- абонентларни мультисервис тармоғига уловчи охирги тугун;
- ахборот, чақирув, улаш сигналларини бошқарув;
- УФТТ, МУТ, ЭАТ га уловчи шлюзлар.
Бошқариш поғонаси, сигнализация ахборотини ишлаб чиқиш, чақириқларни маршрутлаш ва маълумотлар оқимини бошқариш каби вазифаларни бажаради.
Бунда дастурий коммутаторлар (SoftSwitch) санаб ўтилган функцияларни бажаради. Тармоқда бир нечта SoftSwitch бўлиб, улар бир-бири билан SIP (Session Initiation Protocol) протоколлар ёрдамида ўзаро муносабатда бўлади ва ўрнатилган бошқаришни биргаликда бошқаришни таъминлайди.
Хизматларни бошқариш поғонаси, хизматларни бошқарувчи мантиқий функцияларни жамлайди ва қуйидагиларни таъминловчи тақсимланган ҳисоблаш муҳитини тақдим этади:
- инфокоммуникацион хизматларни тақдим қилиш;
- хизматларни бошқариш;
- янги хизматларни яратиш ва жорий қилиш;
-  ҳар хил турдаги хизматларни боғлиқлиги таъминлаш.
NGN тармоғининг бошқарув тизими қуйидаги расмда (2.2-расм) келтирилган:

2.2 - расм. NGN тармоғининг бошқарув тизими
NGN тармоғининг асосий хусусияти шундаки, пакетларни маршрутлаштириш ва узатиш ҳамда тармоқ қурилмалари (каналлар, маршрутизаторлар, коммутаторлар, шлюзлар) физик ва мантиқий жиҳатдан хизматлар ва чақирувларни бошқариш қурилмасидан алоҳида ажратилган бўлади.Уни қуйидаги расмда (2.3-расм) ифодалаш мумкин.
NGN тармоғининг бу хусусияти телекоммуникация дунёсидаги бошқа тармоқларни, IP-тармоғини, УФТТ дан ажратиб туради. 
Барчамизга маълумки ҳозирда республикамизда NGN тармоғини қуриш ишлари жадал олиб борилмоқда. Автоматик Телефон Станцияларда (АТС) HUAWEIкомпаниясининг C&CO8 коммутация тизими ўрнатилмоқда. Бу амалда УФТТ дан аста-секинлик билан NGN тармоғига ўтишнинг асосий омилидир.Ўтишнинг биринчи қадами юқорида эътироф этганимиздек, мавжуд тармоқларни ягона тармоққа бирлаштиришдир.
2.3-расм. NGN тармоғининг мантиқий кўриниши
Янги тармоқ IPTV (Multi Protocol Label Switching) технологияларининг охирги ютуқлари базаси асосида қурилади.
Янги авлоднинг (NGN) алоқа тармоғи, тармоқни бошқаришнинг мустаҳкам имкониятларига эга бўлган, чекланмаган хизмат турларини, тармоқ муоммоларини такоммиллаштириш ҳисобига янги хизматларни амалга ошириш, шунингдек тарқоқ коммутацияга эга бўлган универсал транспорт тармоқларини қўллаш имкониятларига эга бўлади.


Download 329.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling