Хулоса
IPTVнинг транспорт тармоқларидаги ахамияти ва тутган ўрни
Тармоқнинг ўзаро узоқлашган абонентлари орасида жонли трансляция режимида видео ва аудио коммуникацияларни таъминлаш учун NGN тармоғи магистралларида белги бўйича мультипротокол коммутация IPTV (Multi-Protocol Label Switching) каби технологиялар ишлатилишни тақозо этилади. IPTV технологиясининг ишлатилиши Интернетга уланиш учун стандарт хизматлар тўплами етишмаётган ёки тақдим қилиниши аниқ иккинчи поғонали протоколида ишлатилаётган қурилмага, ва қатъиян ажратилган виртуал каналлар турига боғлиқ бўлган оператор синфидаги катта тармоқларда максимал самарадор.
Алоқа операторини IPTV-оператор тармоқларига ўтиши тармоқнинг ҳар бир қисмида аниқ чекланган хизматлар тўпламига эга бўлган анъанавий гетерогенли тармоқдан (3.11-расм) тармоқнинг ихтиёрий нуқтасидан уланиш имкониятига эга бўлган хизматлар тўплами бирлаштирилган тармоқ (3.12-расм) қа ўтиш мисолида кўрсатилган.
3.11-расм. Анъанавий гетерогенли транспорт тармоғи
3.12 -расм. Гетероген транспорт тармоғи асосидаги умумий хизматлар тўпламили IPTV тармоғи
NGN тармоғи ядросида IPTV технологиясини ишлатиш алоқа операторларига, катта корпоратив буюртмачиларга географик узоқлаштирилган офисларни қамраб олувчи тақсимланган виртуал хусусий тармоқларни қуриш каби хизматларни тақдим этиш имконини беради. Бундан ташқари, ATM, Frame Relay, IPTV/IP тармоғи устидан Ethernet виртуал каналларини, тармоқнинг ўзи бу технологияларни амалга оширмаса ҳам (яъни, оператор тармоғида ATM/Frame Relay коммутаторлари мавжуд бўлмаса ва тармоқ Ethernet технологияси асосида қурилмаган бўлса) ташкил қилиш имконияти мавжуд. Виртуал каналларни тақдим этиш сифатини назорат қилиш бўйича кенгайтирилган хизматларнинг мавжудлиги, SDH қурилмалари томонидан реал физик каналларни ҳосил қилишдаги тавсифларга мос келишига эришиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |