Бухоро шаҳар Оқ Масжид кўчаси 8-уй (95) 420-40-60 buxoromybxduk@mail.ru
2020 йил _______ _______-сонли Бухоро шахри
Бухоро вилояти Когон шаҳар
ҳокими Ҳ.Ҳошимовга
Бухоро минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати ДУК Сизнинг 13.07.2020 йилдаги № 1/3684 сонли хатингизга жавобан қуйидагиларни ёзиб маълум қилади.
Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари томонидан 2020 йил 12 майдаги “2020 йилда шаҳарлар ва аҳоли яшаш пунктларининг кўчаларини қуриш ва таъмирлаш ҳамда умумфойдаланувдаги автомобил йўлларини жорий таъмирлаш ишларини ташкиллаштириш тўғрисида”ги 05-05/1-783-сонли тасдиқланган 13-йиғилиш баёни асосида 2020 йил учун дастлабки манзилли рўйхат шакллантирилган бўлиб, ушбу объектлар кесимидаги ўзгартиришлар мазкур баённоманинг 5-бандига мувофик Автомобиль йўллари қўмитаси, Вилоят ҳокимлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолларда жорий таъмирлаш ишлари доирасида ажратилган маблағларни тўлиқ ўзлаштирилишини таъминлаш мақсадида, зарур ҳолларда ажратилган лимитларни қайта тақсимлаш мумкинлиги кўзда тутилган.
Шунингдек, ушбу баённомада кўрсатилган объектларнинг ЛСХни ишлаб чиқиш учун, ҳамда объектлар кесимида танлов савдоларини якунлаш учун бир ой муддат белгиланган.
Юқоридагиларни инобатга олиб 13-йиғилиш баёнида кўзда тутилган Когон шаҳар Нафосат кўчасининг 0.8 км қисмини ЛСХни ишлаб чиқиш учун буюртма берилган, ҳамда нуқсонлар далолатномаси расмийлаштирилган ва Когон шаҳар ҳокимлигига тақдим қилинган. Ушбу дастурга киритилган объект бўйича белгиланган маблағларни қайта тақсимлаш учун баённомада белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотлардан тегишли хулоса олиб беришингизни ёки белгиланган тартибда ва муддатда ушбу объектни бажарилишига рухсат беришингизни сўраймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |