O’zbekiston respublikasi buxoro viloyati avtomobil yо`llari xududiy bosh boshqarmasi


Ўзйўллойиҳа лойиха қидирув-институти ДУК директори в.б


Download 1.32 Mb.
bet30/83
Sana06.04.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1333259
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   83
Bog'liq
2017-2022 йил хат (2)

Ўзйўллойиҳа лойиха қидирув-институти ДУК директори в.б.
О.Раджабовга

ОГОҲЛАНТИРИШ

“Бухоро минтақавий йўлларга буюрмачи хизмати” ДУК Сизга ушбуни ёзиб маълум қиладики, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги 09.04.2018 йилдаги ЎРҚ-472 сонли Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.04.2021 йилдаги №187-F сонли фармойишига асосан Сиз билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5048-сонли қарорига асосан Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2021 йил Бухоро вилоятидаги ички хўжалик автомобиль йўллари ва улардаги мавжуд кўприкларни жорий таъмирлаш “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурларига киритилган жами 216 та объект бўйича лойиҳа смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун шартномалар имзоланган.


Дастурлар доирасида назарда тутилган 57 та объектларни ЛСХни ишлаб чиқиш ва давлат экспертизасидан ўтказиш учун жами 215,2 млн сўм бўнак тўловлари амалга оширилган.
Шартноманинг 3.3-бандига мувофиқ, ишларни бажариш муддати 10 кун қилиб келишилган. Шартноманинг 8.3-бандига мувофиқ, ““Пудратчи” ишларни ўз вактида “Буюртмачи”га топшириш бўйича ўз мажбуриятларини бузганлиги учун “Буюртмачи”га муддати ўтказиб юборилган хар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган кисмининг 0.1 фоизи микдорида пеня тўлайди, бунда пенянинг умумий суммаси топширилиши кечиктирилган ишлар қийматининг 20 фоизидан ошмаслиги лозим”. Шунингдек, шартнома шартларига мувофиқ амалга оширилаётган ишлар бўйича “Пудратчи” “Буюртмачи”га мунтазам ахборот киритиб бориши кўзда тутилган.
Бугунги кунда Сиз рахбарлик қилаётган корхона томонидан шартномалар бўйича ишларнинг бориши талаб даражасида эмас. Бу эса ўз навбатида пудрат ишларини амалга ошириш имконини бермаяпти.
Ушбу объектлар бўйича ишларни қисқа муддатларни тамомлаш ҳақида Вазирликлар ва юқори турувчи назорат органлари томонидан берилган топшириқлар ва вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида шунингдек, объектларнинг долзарб аҳамиятга эга эканлигини, бу масалада юкланган масъулият ва жавобгарликни яна бир бор эслатган ҳолда Сиздан объектлар бўйича ишларни якунлашни янада жадаллаштиришни, зарурат туғилганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.04.2021 йилдаги №187-F сонли фармойиши талаблари доирасида бошқа ёрдамчи пудрат ташкилотларини жалб қилган ҳолда бажаришни, объектларда амалга оширилаётган лойиҳа ишлар бўйича кунлик мониторинг маълумотларни тақдим қилиб боришни, тайёрланган лойиҳа смета хужжатлари учун тегишли экспертиза хулосалари билан бирга корхонамизга тақдим қилинишини таъминлашингизни ва корхоналаримиз ўртасида мавжуд ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамланиши учун зиммангизга олган шартномавий мажбуриятларни қатъий келишилган муддатларда бажаришингизни сўраймиз.

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling