O’zbekiston respublikasi buxoro viloyati avtomobil yо`llari xududiy bosh boshqarmasi


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ АВТОМОБИЛ ЙЎЛЛАРИ ҚЎМИТАСИ


Download 1.32 Mb.
bet42/83
Sana06.04.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1333259
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   83
Bog'liq
2017-2022 йил хат (2)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ АВТОМОБИЛ ЙЎЛЛАРИ ҚЎМИТАСИ
БУХОРО ВИЛОЯТИ МИНТАҚАВИЙ
ЙЎЛЛАРГА БУЮРТМАЧИ ХИЗМАТИ
ДАВЛАТ УНИТАР КОРХОНАСИ

Бухоро шаҳар Оқ Масжид кўчаси 8-уй (95) 420-40-60 buxoromybxduk@exat.uz

2021 йил ­­­­­­­­­­­_________ _____-сонли Бухоро шахри


Бухоро вилоят хокимлигига

Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг 11.06.2021 йилдаги № 02-2502-сонли хатига асосан қуйидагиларни маълум қиламиз.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4819-сонли “Давлат кадастрлари объектларни хатловдан ўтказиш ва Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизимига киритиш бўйича Мақсадли кўрсаткичлар” қарори билан тасдиқланган графикка асосан автомобиль йўллари давлат кадастрининг маҳаллий йўллар (хўжаликлараро қишлоқ йўллари, шаҳарлар, шаҳар пасёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчалари) қисми бўйича кадастр маълумотларини шакллантириш белгиланган.
Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Арипов раислигида 2020 йил 4 август куни ўтказилган йиғилишнинг 08/1-2745-сонли баёнини 9-бандида шаҳар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларидаги, хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларининг давлат кадастрини ҳисобга олиш ишларини молиялаштириш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Молия бош бошқармалари ҳузуридаги “Автомобиль йўллари ривожлантириш ҳудудий мақсадли жамғарма”лари ҳисобидан бош пудратчи “Автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институти” унитар корхонаси томонидан тармоқ графигида белгиланган муддатларда амалга оширилиши белгиланган.
Маълумот учун: Автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институтининг манзили Тошкент шаҳри, Локомотив кўчаси, 10 уй масъул Ўткир Отамуродов 94-187-09-59, 71-293-48-89.
Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 2 октябрдаги “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги ЎРҚ-117-сонли Қонунига асосан ички хўжалик йўллари (хўжаликлараро қишлоқ йўллари, шаҳарлар, шаҳар пасёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчалари) давлат мулки бўлиб, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ихтиёрида бўлганлиги сабабли, ушбу йўллар кадастрини шакллантиришда вилоятнинг шаҳар ва туманлар ҳокимликлари буюртмалари асосида тегишлилиги бўйича белгиланган тартибда шартномалар тузиш орқали амалга оширилиши лозимлигини билдириб ўтамиз.
Юқоридагиларни инобатга олиб Сиздан тасдиқланган режа графикка асосан Автомобиль йўллари давлат кадастрининг ички хўжалик йўллари қисми бўйича кадастр маълумотларини шакллантириш бўйича шаҳар ва туманлар ҳокимликларига шартномалар тузиш бўйича кўрсатма беришингизни ва Молия бош бошқармаси ҳузуридаги Автомобиль йўллари ривожлантириш ҳудудий мақсадли жамғармасидан маблағлар ажратилишида амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.



Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling