Корхона директори И.Амонов
Ижрочи: Ш.О.Комилов.
Тел: 99-016-66-06.
Бухоро шаҳар Оқ Масжид кўчаси 8-уй (95) 420-40-60 buxoromybxduk@exat.uz
2021 йил _________ _____-сонли Бухоро шахри
МАЪЛУМОТНОМА
Ўзбекистон Республикаси Президентинг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5048-сон қарорига асосан Бухоро вилоятидаги ички хўжалик автомобил йўлларини таъмирлаш учун қўшимча дастур доирасида 165 179 млн.сўм маблағ ажратилган бўлиб, шундан қарорнинг 2-иловасига асосан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида амалга ошириладиган ишлар учун жами 52 705 млн.сўм маблағ ажратилган ва карор талабларига асосан лойиҳалар параметрлари лойиҳа смета хужжатлари ва танлов(тендер) савдолари натижалари бўйича аниқлаштирилиши белгиланган. Шунингдек, 2021 йил 6 мартда “Вилоятда 2021 йилда таъмирлаш ишлари амалга ошириладиган ички автомобиль йўллари ва улардаги кўприклар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида” Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгашининг № 153/29-VI-сон қарори билан обектлар кесимида рўйхати тасдиқланган.
Бугунги кунда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида лойиха смета хужжатлари ишлаб чиқилган ва ишлаб чиқилган ЛСХга асосан 147 км.га 41841,7 млн. сўмлик якуний манзилли рўйхатлар шакллантирилди. Шакллантирилган манзилли рўйхат ҳамда қарорда назарда тутилган маблағлар орасидаги 10863,3 млн.сўмлик маблағлар вилоятдаги ички хўжалик автомобил йўлларини таъмирлаш учун йўналтирилган.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.04.2021 йилдаги ПҚ-5048-сон қарорнинг 2,7-иловалари ҳамда Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгашининг № 153/29-VI-сон қарори ва иловаси тақдим этилади)
Do'stlaringiz bilan baham: |