- Суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятдан, сиёсий партиялардан, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлариданмустақил ҳолда иш юритади.
- Давлат судьянинг ва унинг оила аъзоларининг хавфсизлигини таъминлайди.
- Судьялар сенатор, давлат ҳокимияти вакиллик органларининг депутати бўлиши мумкин эмас.
- Судьялар сиёсий партияларнинг аъзоси бўлиши, сиёсий ҳаракатларда иштирок этиши, шунингдек илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа фаолият турлари билан шуғулланиши мумкин эмас.
- Ҳамма судларда ишлар очиқ кўрилади. Ишларни ёпиқ мажлисда тинглашга қонунда белгиланган ҳоллардагина йўл қўйилади.
Прокуратура Прокуратура - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар амалга оширади.
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноятчиликка қарши кураш бўйича тезкор қидирув, тергов ва бошқа махсус вазифаларни мустақил равишда бажарувчи хусусий ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва уларнинг бўлинмаларини тузиш ҳамда уларнинг фаолият кўрсатиши тақиқланади.
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ягона солиқ тизими амал қилади
- Ўзбекистон Республикасининг пул бирлиги сўмдир. Сўм Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона чекланмаган қонуний тўлов воситасидир.
- Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўз вазифаларини бажаришда мустақилдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |