O‘zbekiston respublikasi maktabgacha ta’lim vazirligi maktabgacha ta’lim tashkilotlari direktor va mutaxassislarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish instituti


Сирғалувчи товушларни нутқга қўйиш, мустахкамлашга оид ўйинлар


Download 453.94 Kb.
bet12/28
Sana13.01.2023
Hajmi453.94 Kb.
#1092240
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   28
Bog'liq
11-guruh Nasiba Tosheva tayyorladi

Сирғалувчи товушларни нутқга қўйиш, мустахкамлашга оид ўйинлар.
Товушлар талаффузининг бузилиши аоосан артикуляцион жиҳатдан талаффуз қилиш қийин бўлган товушларда кузатилакди.Шундай товушлар қаторига сирғалувчи ва шовқинли товушлар киради.
Бу товушлардаги камчиликларни бартараф этиш ишларини болалар учун қизиқарли бўлган ўйин фаолияти билан боғлаб ўтиш орқали,коррекциялаш ишининг самарадорлиги ошади.
Қуйида келтирилган ўйинлар сирғалувчи товушларни шакиллантиришга қаратилган.
“Насос” ўйини.
Мақсад: Болаларга “С” товушини тўғри талаффуз этишга ўргатиш.
Ўйиннинг бориши: Болалар стулчаларда ўтиришади.Тарбиячи болаларга шундай дейди: - Ҳозир биз велосипедда сайр қиламиз.Велосипедда сайр қилишдан аввал унинг камерасига ҳаво дамланганми ёки йўқми шуни текширамиз.Велосипед узоқ вақтгача минилмаганлиги сабабли камераси бир оз бўшаб қолибди.Унга дам бериш керак.Насос билан камерага ҳаво юборамиз.Насосдан чиқаётган ҳақо С-С-С,деб овоз чиаради.Болалар аввал бирма-бир,сўнгра биргаликда насос ҳаракатига тақлид қилиб,камерага дам урадилар.Камерага дам бериш вақтида С-С-С товушини чўзиброқ этадилар.
Методик кўрасатма: Болалар С товушини тўғри талаффуз ишлари учун лаб,тил ҳолати ва оқимининг тил ўртасидан ишга зътибор бериб бориш зарур.
“Шарча тешилди” ўйини.
Мақсад: “С” товушини нутққа киритиш.
Ўйиннинг бориши: Логопед болаларга шарчалар тарқатиб чиқади ва айтади: “Болалар,яқинда биз янги йил байрамини нишонлаймиз.Шунинг учун хонамизни чиройли қилиб безатишимиз керак” Келинглар,ҳозир сизлар билан биргаликда шарларимизни шиширадилр.Логопед атайлаб 3-4 нафар болага тешик шарчаларнибериб қўяди.Сўнгра логопед болалар диққатини тешилган шарчадан чиқаётган оқозга қаратади,ва болалардан сўрайди: “Болалар қандай қандай овоз эшитяпсизлар” “Болалар пс-сс-с-с”деб талаффуз этадилар.
“Дўкон” ўйини.
Мақсад: “С” товушини сўзларда тўғри талаффуз этиш.
Ўйиннинг бориши: Болаларга ўйин қоидаларини тушунтириш.Болалар тасаввур қилинглар мана бу стол-дўкон:,стол устидаги расимлар, ўйинчоқлардўконда сотиладиган нарсалар.
Ҳозир сизлар билан шу ўйинни биргаликда ўйнаймиз.Хозир битта-битта гапираман ва келган бола дўкондан нарса сотиб олиши керак.
Ўйинчоқларни номини расимларни харид қилган бола чиройли баланд овоз биланномлаб беришади.
-соат-совун-сандиқ
-доска-стол-сават
-гилос-автобус-сочиқ
Ўйин давомида асосан “С” товуши қатнашган сўзларни урғу бериб жарангдор овоз билан талаффуз қилишга қаратиш.
“Сабзилар ва гилослар” ўйини.
Мақсад: “С”товушини бўғинларда,сўзларда тўғри ва аниқ талаффуз этишга ўргатиш.
Ўйиннинг бориши: Логопед болаларни 2 гуруҳга ажиратади ва гурухлар “сабзилар ва “ “Гилослар”номлари билан номланади.Бунда “Сабзилар”гуруҳи очиқ бўғинда,яъни са-со-си-су-сў бўғинларини “Гилослар” гуруҳи ёпиқ бўғинда,яъни ас-ос-ис-ус-ўс бўғинларини талаффуз қилишлари тушунтирилади.Гурухлардан болалар навбатма-навбат чиқиб,бўғинларни талаффуз қиладилар.Ўйин бир неча марта такрорлрнади ва ўйинда болалар ролларни алмашадилар.Бунда логопед болаларни “С товушини бўғинларда туғри ва аниқ талаффуз қилишларини кузатади.
З” товушини тўғри талаффуз этишга қаратилган ўйинлар.
“Гуллар ва асаларилар” ўйини.
Мақсад: “З” товушини тутқга киритиш.
Ўйиннинг бориши: Ўйин бошланишидан олдин ким асал арилар бўлиши,ким эса гуллар бўлиши аниқлантирилиб олинади (масалан ўғил болалар асал арилар,қиз болалар эса гуллар).Кейин ҳаммалари хона бўйлаб ёки майдончада югурадилар.Логопед ишорасидан сўнг (чапак чалиш ёки бирор бир предметга уриши) қиз болалар яъни гуллар тиззалари билан ўтиррадилар.Асаларилар қанотларини қоқиб гулдан гулга қўниб юрадилар.
Буни улар асалариларга тақлид қилган ҳолда бажарадилар: В-зз-з-з. Логопед яна чапак чалиши билан болалар ролларини алмаштирадилар.
“Чивинларр ўйини”.
Мақсад: “З”товушини нутққа киритиш.
Ўйиннинг бориши: Энди ҳамма диққат билан мени эшитсин.Бугун сизлар билан яна бир янги ўйин ўйнааймиз.Ўйиннинг номи “чивинлар” ўйини .Болалар билан қандай қилиб боққа сайрга борганликлари ҳақида суҳбат ўтказади.Болалар, эсинггиздами,биз сизлар билан боққа сайрга борган эдик? Кечки пайт чивинлар бизилаб келиб,бизни хўп чаққан эди.Ҳозир сизлар билан “чивинлар ”ўйинини ўйнаймиз, дейилади. Болалар бунинг учун биз икки гуруҳга бўлинамиз. Биринси гуруҳ болалари чивинлар,иккинчи гуруҳ болалари эса сайр қилиб юрувчилар бўлишади.Чивин бўлган болалар “з з з” деб сайр қилиб юрган болалар кетидан югуришади.Сайр қилиб юрган болалар эса чивинлардан қочишга,яширинишга ҳаракат қилиб,уйларига югуришади.Хона бурчагидаги стулчалар уйча ҳисобланади.Сўнгра,ролни алмашасизлар.Ҳаммага тушунарлими,унда бошладик.

Download 453.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling