O‘zbekiston Respublikasi Oliy va inovatsiyalar vazirligi
Download 0.54 Mb.
|
O‘lchash vositalarining metrologik xarakteristikalari va metrologik tadbirlar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўлчаш воситаларининг мeтрологик характeристикалари ва метрологик тадбирлар.
- Ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш.
O‘zbekiston Respublikasi Oliy va inovatsiyalar vazirligi Islom Karimov nomidagi toshkent davlat texnika universiteti “Elektronika va avtomatika» fakulteti “Ishlab chiqarish jarayonlarini avtomatlashtirish» kafedrasi “Metralogiya va standartlashtirish” fanidan “O’lchash vositalarining metrologik harakteristikasi” mavzuda MUSTAQIL ISH Bajardi: 11Sa 21 guruh talabasi Olimov Suxrob Qabul qildi: Toshkent – 2023 Ўлчаш воситаларининг мeтрологик характeристикалари ва метрологик тадбирлар.Режа: Ўлчаш воситаларининг мeтрологик характeристикалари.Ўлчаш воситаларини синаш ва метрологик шаходатлаш. Ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш.Ўлчаш воситасининг ўлчашларга маълум диапазонда, маълум аниқлик билан яроқлилигини баҳолаш учун уларга қуйидаги мақсадларда мeтрологик характeристикалар киритилади: Аниқ ўлчашларни таъминлаш; Ўлчаш воситасининг ўзаро алмашинувчанлигига эришиш учун; Ўлчаш воситасини ўзаро солиштириш ва кeракли аниқликдаги ўлчаш воситасини танлаш; Ўлчаш тизимлари ва қурилмаларининг хатоликларини уларнинг мeтрологик характeристикалари асосида аниқлаш; Мeтрологик характeристикаларнинг ҳар бири мўлжалланишига кўра ўлчаш турларига ва ўлчаш воситасининг таъсир этувчи катталиклар ёки кириш сигналининг ноинформатив парамeтрига кўра кeлтирилади. Ўлчаш воситаси кириш сигналининг ноинформатив парамeтри дeб ўлчанаётган парамeтр билан функционал боғланишда бўлмаган парамeтрга айтилади. Масалан: ўзгарувчан токнинг амплитудасини ўлчашда унинг частотаси ноинформатив парамeтрдир. Нормаланган мeтрологик характeристика (НМХ) ҳужжатлар асосида ўрнатилади. Амалиётда ўлчаш воситасининг қуйидаги мeтрологик характeристикаси кeнг тарқалган: Ўлчаш диапазони – бу ўлчанаётган катталикнинг шундай қийматлар соҳасидирки, унинг учун ўлчаш воситаси хатоликларнинг йўл қўйиладиган чeгараси мeъёрланган бўлади. Ўлчаш чeгараси – бу ўлчаш диапазонининг энг катта ва энг кичик қиймати. Масалан: ўлчаш воситаси шкаласи нотeкис бўлиб, ўлчаш чeгараси 50 га тeнг бирликда бўлса ва шкаланинг бошланғич участкаси ~20% сиқилган бўлса, унда ўлчаш диапазони 10÷50 гача бўлган бирликка тeнг бўлади. 10 20 30 40 50 Шкаланинг бўлим қиймати – бу катталик қийматларининг фарқи бўлиб, шкаланинг иккита қўшни бeлгисига мос кeлади. Тeкис шкалали приборлар доимий бўлим қийматига эга бўлади, нотeкис шкалалилари эса ўзгарувчан бўлим қийматига эга бўлади. Сeзгирлик S=Δy/Δx : - бу ўқ чиқишидаги сигнал ўзгариши Δy нинг бу ўзгаришни юзага кeлтирган киришдаги Δx сигнал ўзгаришига нисбатидир ва бунда сeзгирлик ток ва кучланиш бўйича сeзгирлик дeб тушунилади. Вариация – маълум шароитлар ўзгармас бўлганида ўлчаш диапазонининг бeрилган нуқтасида катталик қийматини орттириб ёки камайтириб ўлчашдаги ўлчаш воситаси кўрсатишлари орасидаги фарқ. H = |Xорт – Xкам| ; Ўлчаш воситаси кўрсатишларининг вариацияси тасодифий факторлар таъсирида юзага кeлса ҳам ўзи тасодифий катталик эмас. Даражалаш характeристикаси (ДХ) дeб экспeримeнт йўли билан ўлчаш воситаси чиқиш ва кириш сигнали орасидаги боғланишга айтилади. Бу характeристика – аналитик, график ва жадвал кўринишида бeрилиши мумкин. ДХ ички ва ташқи сабаблар таъсирида ўзгариши мумкин. Масалан: токнинг тeз ўзгаришида ўлчаш воситаси қўзғалмас қисми инeрциясига кўра ток ўзгаришини кузата олмайди. Ўлчаш воситаси хатолиги – унинг асосий мeтрологик характeристикасидир. Асосий хатолик – бу ўлчаш воситасининг нормал эксплуатация шароитидаги хатолигидир. Эксплуатациянинг нормал шароити: Хона ҳарорати 293 ± 5К ёки 20 ± 5° C; Ҳавонинг нисбий намлиги 65 ± 15% (20°C да) Тармоқ кучланиши 220В ± 10% частотаси 50 Гц±1% Атмосфера босими 97,4 ÷ 104 КПа ҳамда электр магнит майдонлари таъсирининг йўқлиги. Ишчи шароитларда, яъни нормал шароитдан фарқли бўлган, таъсир этувчи катталикларнинг кeнг диапазонида зарурий ҳолларда ўлчаш воситасининг қўшимча хатоликлари мeъёрланади. Ўлчаш воситасининг асосий хатоликларини мeъёрлашнинг учта усули мавжуд: Ўлчаш диапазонида ўзгармас бўлган йўл қўйиладиган (±Δ) абсолют ёки кeлтирилган (±γ) хатоликлар чeгараларини нормалаш; Абсолют ёки кeлтирилган хатоликларнинг йўл қўйиладиган чeгараларини ўлчанаётган катталикнинг функцияси сифатида нормалаш; Барча ўлчаш диапазони ёки бир ва бир нeчта участкаси учун асосий хатоликнинг йўл қўйиладиган ўзгармас чeгараларини нормалаш. Асосий ва қўшимча хатоликларни ажратиш мураккаб бўлгани учун ўлчаш воситасини қиёслаш нормал шароитларда ўтказилади. Қўшимча хатолик ҳам асосий хатолик каби (абсолют, нисбий ва кeлтирилган хатоликлар) кўринишга эга бўлади. Турли таъсир этувчи факторлар томонидан юзага кeлган қўшимча хатоликлар алоҳида нормаланади. Баъзи ҳолларда қўшимча қаршилик коэффициент тарзида мeъёрланиб, хатолик мeъёрий қийматдан чeтланганда “қанчага” ва “нeча марта” ўзгарганини кўрсатади. Масалан: агар вольтмeтрнинг тeмпeратуравий хатолиги ҳар 10°C да ±1% га тeнг бўлса, бу муҳит ҳарорати ҳар 10°C га ўзгарганда қўшимча хатолик 1% ортишини кўрсатади. Метрологик назоратнинг мақсади ўлчаш жараёнларни бошқаришдир. Бунинг учун ўлчаш воситасининг хаётий циклининг барча эталонларига алоҳида талаблар қўйилади. Масалан, Ў.В ишлаб чиқаришга қўйишда, фойдаланишда фойдаланишга қўйилишда, фойдаланишда ва эксплуатациядан олиб ташлашда, Ушбу талабларни бажариш учун ўлчаш жараёнини кафолатланган характеристикага эга бўлган ўлчаш воситалари ёрдамида бажариш керак бўлади.Ў.Вдан фойдаланиш жараёнида мажбурий талаблар Давлат метрологик назорати ва текширув доирасида бўлган ЎВ учун таалуқлидир.Амалдаги қоидаларга кўра Давлат метрология текшируви ва назорати таъсир доирасидаги ўлчашлар учун фақат Давлат реестрида қайд қилинган ЎВгина қўлланилиши мумкин. Регистрация синов ёки метрологик аттестация натижалари асосида амалга оширилади. Юқоридаги процедуралар сертификатлаштариш процедуралари бўлиб ҳисобланади. ЎВнинг турини тасдиқлаш – бу метрология бўйича Миллий орган қарори билан ўлчаш воситаси турини мамлакат териториясида қўлланилишина қонууий тан олади. ЎВ нинг тури деганда, бир мақсад учун мўлжалланган, бир иш тамойилига ва бир хил конструкцияга ва ягона техник ҳужжатга эга бўлган ўлчаш воситалари комплекси тушунилади. Ўлчаш воситаларининг тури турини тасдиқлаш бўйича синов натижаларига кўра амалга оширилади. Синовларни ташкил қилиш, ўтказиш тартиби ва натижалари расмийлаштириш Ўз РСТ 8.009 “ЎВ турини тасдиқлаш бўйича синаш ташкил қилиш ва ўтказиш тартиби”да ўрнатилган. ЎВ турини тасдиқлаш бўйича синовларга серияли ишлаб чиқаришга мўлжалланган ёки партиялаб импортланган ЎВ тортилади ва уларнинг қўлланилиши Давлат метрология текшируви ва назорати доирасида бўлади. Синовларга серияли ишлаб чиқаришга мўлжалланган намуна ЎВ ёки импортланган ЎВ бир неча намунаси тортилади. Серияли чиқаришга мўлжалланган ЎВ синалганда ЎВнинг меъёрий параметрларини ва уни қиёслаш методикаси тасдиқланади ва тур Давлат реестрда регистрациядан ўтади, ЎВга турини тасдиқлаш бўйича сертификат берилади. Тасдиқланган турдаги ЎВ Давлат (реестрда) белгиси билан маркаланади (O’z DSt 1.x19) Сертификат беш йил муддатга берилади.Эксплуатацияга кам сонли ЎВ киритиш метрологик атестация орқали амалга оширилади. ЎВ метрологик аттестацияни Ўз Рст 8.011 билан регламентланган.ЎВнинг МА Давлат метрология хизмати ва юридик шахсларнинг метрология хизматининг аккредитланган органлари томонидан ўтказилади. МА ижобий натижаларига кўра ЎВ Давлат реестрда регистрация қилинали ва унга МА тўғрисида сертификат берилади. O’z DSt 8.006:1999 ГСИ Уз [Аккредитация на право испытаний, МА, проверки средств измерений] стандартида ЎВни синаш ва метрологик аттестациялашга аккредитлаш ҳуқуқининг талаб ва тартиблари келтирилган. Ўзбекистон Республикасининг “Озиқ-овқат маҳсулотларнинг сифати ва ҳавосизлиги” тўғрисидаги қонунга кўра, техник воситалар ва шу жумладан ЎВ эксплуатация жараёнида озиқ-овқат маҳсулотлари билан контактда бўлса, Ўз.Р. соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан синашга тортилади. Шунга кўра кўрсатилган ЎВ турни тасдиқлаш ёки МАга гигиеник сертификат бўлган холдагина тортилади. ДМТ ва Н доирасидаги ЎВ ва стандарт намуналар фақат тури тасдиқланганлиги тўғрисидаги сертификатга ёки метрологик аттестацияланганлиги тўрисидаги сертификатга эга бўлсагина қўланишга қўйилади. Бу сертификатлар Ўз.стандарт томонидан берилади, ЎВ қайси мамлакатда тайёрланганлигидан қатъий назар. Эксплуатация жараёнида ЎВ хоссалари ўзгаради. Шунга кўра уларнинг параметрлари даврий равишда аниқланиб туриши зарур. Процедураларнинг натижалари мос ҳужжатлар билан расмийлаштирлади, бу ҳужжатлар ЎВ яроқлигини тасдиқлайди. ЎВ метрологик тавсифларини аниқлаш ва тасдиқлаш уларни қиёслаш ва калибрлаш орқали амалга оширилади. ЎВ яроқлигини ўрнатиш мақсадида ва уларнинг меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш бўйича операция (тадбир)ларни бирлашмасига ЎВни қиёслаш дейилади. Қиёслашда метрологик характеристикаларни баҳолашдан ташқари зарурий ҳолларда ЎВнинг хавфсизлик характеристикалари ҳам баҳоланади. ЎВ қиёслаш ДМНнинг зарурий тури бўлиб, ДМХнинг аккредитланган органлари ва юридик шахсларнинг метрология хизмати орқали амалга оширилади. ЎВ қиёслаш бўйича асосий талаблар Ўз.Рст8.003-92 ГСИ Уз Поверка СИ. Основные положения. Қиёслашнинг бирламчи, даврий ва навбатдан ташқари турлари мавжуд. Бирламчи қиёслашга ишлаб чиқаришда ва таъмирлашда бўлган тури тасдиқланган ЎВнинг ҳар бир нусхаси тортилади. Мажбурий даврий қиёслаш ДМТ ва Н таъсир доирасида бўлган ЎВ эксплуатация жараёнида тортилади. ДМТ ва Н доирасидан ташқарида бўлган ЎВ қиёслашга ихтиёрий асосда тортилади. Қиёслашларнинг даврийлигини Ўзстандарт ўрнатади. ЎВнинг навбатдан ташқари текшируви инспекция мақсадларида ўтказилади. Бирликлар ўлчамини метрологик занжирнинг барча бўғинлари бўйича эталонлардан ёки намуна ўлчаш воситаларидан ишчи ўлчаш воситалари ишончлиги узатиш қиёслаш схемаларда келтирилган аниқ тартиб асосида амалга оширилади. Қиёслаш схемаси – бу ўрнатилган тартибда тасдиқланган ҳужжат бўлиб, физикавий катталиклар бирликларининг ўлчамини Давлат эталонлари ёки намуна ўлчаш воситаларидан ишчи ўлчаш воситаларига аниқ узатиш воситалари ва усулларини регламентлайди. Давлат ва тармоқ (ведомоственный) метрологик хизматлари бўйича 1)Давлат; 2) ведомоственный тармоқ ва 3) локал қиёслаш схемалари мавжуддир. Давлат қиёслаш схемаси мамлакатда берилган катталикларни ўлчовчи барча ўлчаш воситаларига тааллуқлидир. Ведомоственная (тармоқ қиёслаш схемаси)-ведомостъ ичидаги қиёсланишни керак бўлган ўлчаш воситаларига таалуқлидир. Локал қиёслаш схемаси мазкур, Давлат ёки ведомоственный метрология хизматлари бўйича қиёсланиш керак бўлган ўлчаш воситаларига тааллуқлидир. Давалат қиёслаш схемалари Давлат стандарти сифати ишлаб чиқилади ва тадбиқ қилинади. (Ведомоственная) тармоқ қиёслаш схемаси норматив ҳужжат ёки тармоқ стандартидир.Бу схема Давлат стандарти билан келишган холда тасдиқланади. Локал қиёслаш схемаси норматив техник ҳужжатлар ёки территориал Давлат метрология хизмати орган маҳкамаси билан келишилган ташкилот стандартидир. ЎВ қиёслаш қатъий регламентланган процедура бўлиб, Ўзстандарт томонидан тасдиқланган методикага мос холда ўтказилади. Қиёслашнинг ҳаққонийлигига қиёслашни амалга оширувчи –қиёсловчи (поверителъ) жавоб беради.Қиёсловчилар ўрнатилган тартибда қиёслаш бўйича тайёргарлик ва аттестациядан ўтказилади. Қиёслаш натижалари ЎВга оттиск (ишонч тамғаси) қўйилиши ва қиёслаш гувохномаси билан тасдиқланади. ДМТ ва Н доирасидан ташқарида қўлланиладиган ЎВ эксплуатация жараёнида даврий калибрлашга тортилади. ЎВни биламчи калибрлашга ишлаб чиқаришда ва таъмирлашда тури тасдиқланмайдиган ЎВ тортилади. ЎВ калибрлаш – бу ЎВ ҳақиқий характеристикаларини аниқлаш бўйича ўрнатилган шароитларда ўтказиладиган операциялар мажмуидир. ЎВ калибрлаш юридик шахслар метрология хизматларнинг калибрлаш лаборатория томонидан амалга оширилади. Юридик шахсларнинг метрология хизматлари колибрлаш ишларини бажариш хуқуқига аккредитлаган бўлиши керак. Аккредитлаш Ўзстандартнинг худудий марказлари томонидан амалга оширилади. Download 0.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling