O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus


Download 7.21 Mb.
bet32/182
Sana14.09.2023
Hajmi7.21 Mb.
#1678261
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   182
Bog'liq
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)

Африка туяқушлари (Strthioniformes) туркумига 1 та тур – африка туяқуши киради ва ҳозирги замон қушлари ўртасида энг каттаси ҳисобла-нади. Эркакларининг баландлиги 260-270 см.га, оғирлиги 50-90 кг.гача етади. Учиш қобилиятини бутунлай йўқотган, лекин тез югуради. Оёғида фақат 2та бармоғи бўлади. Терисида аптерийси бўлмайди. Патларида ил-моқчалари йўқ. Африка ва Арабистоннинг чўл даштларида тарқалган.
Асосан ўсимликлар билан овқатланади. 1та эркаги 2-5та урғочиси билан гала бўлиб яшайди. Умумий уяга урғочиларининг ҳар бири 7-9 тадан тухум қўяди. Ҳар бир тухумнинг оғирлиги 1,5 кг келади. Битта уяда 15-20та, ҳатто 50-60тагача тухум бўлиб, уларини кечаси эркаги, кундузи урғочилари навбатлашиб 42 кун ичида босади. Эркакларининг руль ва қа-нот патлари безатиш учун, гўшти ва тухуми овқат сифатида ишлатилади.
Америка туяқушлари (Rheiformes) туркумининг 2 та тури Жанубий Американинг чўл ва саванналарида тарқалган. Оёғидаги бармоқлари 3та. Бўйининг баландлиги 150 см, оғирлиги 30 кг. келади. 1та эркаги 5-7та урғочиси билан гала бўлиб яшайди. Урғочиларининг ҳар бири тухумини эркаги ковлаган умумий уяга қўяди. Тухумларни эркаги 42 кун давомида босади ва тухумдан чиққан жўжаларни боқади. Америка нандулари тухуми ва гўшти учун овланади.
Австралия туяқушлари (Casuaritformes) туркумига казуарлар ва эмулар киради. Эму қорамтир-қўнғир рангли бўлиб, оғирлиги 40-55 кг келади. У Австралиянинг дашт чўлларида тарқалган. Австралиянинг шимолий-шарқий қисмида ва Янги Гвинея ўрмонларида казуарлар тарқалган. Казуарларнинг оғирлиги 80-90 кг келади, танаси қора, бўйни ва боши патсиз. Пешонасида ўткир шох ўсимтаси бор.
Австралия туяқушлари ўсимликларнинг вегетатив қисми билан ов-қатланади. Булар ҳам гала бўлиб яшайди. Тухумларининг инкубация даври 52 кун давом этади. Насл учун қайғуриш америка туяқушларидагидек фақат эркаклари зиммасига юклатилган.
Қанотсизлар ёки кивилар (Apterygiformes) туркуми вакиллари кўк-рак-тожсиз қушларнинг ичида энг кичиги бўлиб, оғирлиги 2-3 кг келади. 3та тури фақат Янги Зеландия ўрмонларида тарқалган. Қанот скелети ва елка камари кучли редукцияланган. Оёғида 4та бармоғи бўлади. Бурун тешиклари узун тумшуғининг учида жойлашган. Кўзлари нисбатан кичик. Тунда ҳаёт кечиради. Ҳашаротлар билан овқатланади. Урғочилари 1-2та нисбатан катта тухум қўяди. Инкубация даври 6-7 ҳафта давом этади.

Download 7.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling