O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus


Download 7.21 Mb.
bet31/182
Sana14.09.2023
Hajmi7.21 Mb.
#1678261
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   182
Bog'liq
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)

Мавзу баёни:
Қазилма қушларни ҳисобга олганда, қушлар синфи 2 та кенжа синфга бўлинади: 1. Калтакесак думлилар; 2. Елпиғич думлилар.
Калтакесак думлилар-юра даврида яшаган, думи узун, олдинги оёқ-ларида эркин бармоқлари бўлиб, тирноқлари билан дарахтга чирмашиб чиқиб, дарахтда яшашга мослашган, учаолмаган судралиб юрувчиларга ўхшаш қушлар бўлган. Ҳозир яшаб турган барча қушлар, шунингдек учламчи бўр даврларда топилган қазилма қушларнинг барчаси елпиғич думлилар кенжа синфига киради. Уларда катта тўш суяги борлиги, олдинги оёқларида эркин бармоқлар йўқлиги, думи қисқа бўлиб, унда дум патлари елпиғичдек жойлашганлиги билан характерланади.
Ҳозирги даврда яшовчи елпиғич думли қушлар кенжа синфига 8500-дан ортиқ тур киради ва улар қуйидаги 3 та катта туркумга бўлинади: сузувчилар, яъни пингвинлар; кўкрак тожсизлар; кўкрак тожлилар.
Сузувчилар катта туркумига фақат 1-та пингвинлар (Sphenisisñiformes) туркуми киради. Пингвинлар учмайдиган, лекин яхши сузадиган ва шўнғийдиган қушлардир. Шу сабабли олдинги оёқлари ўзгариб, сузиш органи-куракка айланган, суяклари ичида ҳаво бўлмайди. Патлари ясси, пат гавдасини зич ва бир текис қоплаб туради. Оёқлари гавданинг кейинги томонига жойлашган, шу сабабли юрганда гавдасини вертикал тутади. Бармоқлари орасида сузгич пардалари бор.
Пингвинлар асосан Антарктидада тарқалган бўлиб, баъзан Жанубий Америка, Австралия ва Африканинг жанубий қирғоқларигача сузиб боради. Колония бўлиб яшайди. Ер ковакларига, тошчалардан қилинган уяларга 1-2 та тухум қўяди. Баъзилари тухумини қоринларидаги тери халтасида олиб юради. Пингвинлар туркумига 20 га яқин тур киради. Асосий турларига узунлиги 90-120 см, оғирлиги 45 кг келадиган император пингвини, қирол пингвини, аделия пингвини ва бошқалар киради.
Кўкрак тожсизлар, яъни туяқушлар катта туркумига кирувчи қушлар-нинг ҳаммаси учиш қобилиятига эга эмас. Чунки териларида аптерия йўқ. Патлари гуруҳларга аниқ ажралмаган, елпиғичларида илмоқчалар бўлмай-ди. Тўш суяги кичик ва ясси бўлиб, унда кўкрак тож суяги ривожланмаган. Дум бези йўқ. Оёғида 3 та ёки 2 та бармоғи бор. Эркакларида копулятив органи бўлади. Ҳозирги замонда яшаётган кўкрак тожсиз қушлар Жанубий ярим шарда тарқалган бўлиб, 4 та туркумга бўлинади.

Download 7.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling