O'zbekiston respublikasi oliy va o'rta maxsus ta'lim


Download 0.5 Mb.
bet3/8
Sana28.03.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1302615
1   2   3   4   5   6   7   8
Асосий қисм. Ривожланишнинг муҳим ис- тиқболлари, бошқа телефонияларга нисбатан аниқ афзалликлари, ишончлилиги ва кафолатли узлюксиз алоқа - буларнинг барчаси сунъий йўл- дош телефонларига таллуқлидир. Сунъий йўл- дош алоқаси бугунги кунда аҳолиси зич бўлган ҳудудлардаги абонентларга алоқа хизматларини тақдим этишнинг ягона иқтисодий ечими бўлиб,
бу бир қатор иқтисодий тадқиқотларни тас- диқлайди. йўлдош алоқаси кенг миқёсли теле- коммуникация тармоқларини қуриш учун зарур бўлган энг муҳим афзалликларга эга. Бирин- чидан, унинг ёрдами билан ер ости алоқа канал- ларининг мавжудлиги ёки ҳолатига боғлиқ бўл- маган ҳолда, катта ҳудудни қамраб оладиган тармоқ инфратузилмасини тезда шакллантириш мумкин.
Иккинчидан, сунъий йўлдош такрорловчила- рининг манбаларига киришнинг замонавий тех- нологияларидан фойдаланиш ва бир вақтнинг ўзида деярли чекланмаган истеъмолчиларга маълумот етказиш тармоқни ишлатиш хара- жатларини сезиларли даражада камайтиради. Сунъий йўлдош алоқасининг бундай афзал- ликлари, ҳатто ер усти телекоммуникациялари яхши ривожланган минтақаларда ҳам уни жуда жозибали ва юқори самарали қилади. Шахсий йўлдошли алоқа тизимларини ривожлантириш бўйича дастлабки прогнозлар ХХI бошида улар- нинг абонентлари сони тахминан 1 миллион, кейинги ўн йил ичида эса 3 миллионни ташкил этганлигини кўрсатмоқда.
Қуйида келтирилган 1-расмда Самарқанд шаҳрининг Қорасув (Мотрид) массивининг, 2- расмда Самарқанд шаҳрининг Университет хиё- бони, 3-расмда Тошкент шаҳрининг Сергеле даҳаси марказий кўчаларидан бири сунъий йўл- дош алоқаси ёрдамида суратга олинганлиги акс эттирилган.
Ҳозирда Inmarsat сунъий йўлдош тизимидан фойдаланувчилар сони 40 минг кишини ташкил этади. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда замона- вий алоқа турлари ва воситалари тобора кўпроқ жорий этилмоқда. Аммо, уяли радиотелефон ал- лақачон таниш бўлган бўлса, шахсий сунъий

йўлдош алоқаси қурилмаси (йўлдош терминали) ҳали ҳам кам учрайди. Бундай алоқа воситала- рининг ривожланиши таҳлили шуни кўрсата- дики, яқин келажакда биз шахсий йўлдошли алоқа тизимларидан ҳар куни фойдаланиши- мизга гувоҳ бўламиз.

1-расм. Самарқанд шаҳри Қорасув массиви





  1. расм. Самарқанд шаҳри Университет хиёбони

3-расм. Тошкент шаҳрининг Сергеле даҳаси


Ер ва сунъий йўлдош тизимларини глобал алоқа тизимига бирлаштириш вақти яқинлаш- моқда. Шахсий алоқани глобал миқёсда амалга ошириш мумкин, яъни дунёнинг исталган нуқтасида абонентнинг қаерда бўлишидан қатъи назар, унинг телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали унинг алоқаси таъминланади. Аммо бу амалга ошгунга қадар, сунъий йўлдош алоқа ти- зимлари синовлардан муваффақиятли ўти- шлари, ўзларининг иқтисодий ва технинг жиҳат- дан қанчалик фойдали эканликларини исбот этишлари керак.


VSAT тармоқлари фойдаланувчиларга офислар яқинида ихчам сунъий йўлдош алоқа ер станцияларини ўрнатишга имкон берди, шу би- лан кўп сонли корпоратив фойдаланувчилар учун "сўнгги мил" муаммосини ҳал қилиш, қулай ва самарали маълумот алмашиш учун
шарт-шароитлар яратиш ва умумий фойдала- нишдаги ер ости тармоқларини туширишга им- кон беради.
VSAT тизимлари (Very Small Aperture Terminal - жуда кичкина ўтказиш каналига эга терминал), юқори ўтказиш қобилиятини талаб қилмайдиган мижозларга (одатда кичик ташки- лотлар) йўлдошли алоқа хизматларини тақдим этади. VSAT терминали учун маълумот узатиш тезлиги одатда 2048 кбит/с дан ошмайди. "Жуда кичик канал" сўзлари магистрал алоқа тизимла- рининг эски антенналари ўлчамларига нисбатан терминаллар антенналарининг ўлчамларини ан- глатади. C-диапазонида ишлайдиган VSAT -тер- миналлари одатда 1,8-2,4 диаметрли(3,4-5,25 ГГц), Кu-диапазонида - 0,75-1,8 диаметрли(10,7- 14,8 ГГц) антенналардан фойдаланадилар. VSAT тизимларида талабга кўра канал ажратиш технологиясидан фойдаланади.
Йўлдошли алоқа тизимларидан фойдаланиш жойлари: навигация, вазирликлар ва идоралар, давлат тузилмалари ва муассасаларининг бошқарув органлари, Фавқулодда вазиятлар ва- зирлиги ва қутқарув бўлинмалари.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling