O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi andijon mashinasozlik instituti


-модда. Маъмурий тартиб-таомиллар соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар


Download 0.63 Mb.
bet72/76
Sana03.12.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1800659
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   76
Bog'liq
O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi a-fayllar.org (1)

22-модда. Маъмурий тартиб-таомиллар соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар
Маъмурий тартиб-таомиллар соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат:
қонунийлик ва адолатлилик принципларини таъминлаш, маъмурий-бошқарув жараёнининг беғаразлиги кафолатларини яратиш, ушбу жараённинг шаффофлигини, ташқи ва ички назорат учун очиқлигини ошириш;
ўз ихтиёрича ҳаракат қилиш ваколатларини чеклаган ҳолда маъмурий тартиб-таомилларни батафсил тартибга солиш, бюрократик расмиятчиликка йўл қўймаслик;
соддалаштирилган маъмурий тартиб-таомилларни жорий этиш;
давлат органларининг қарорлари устидан шикоят қилишнинг ва етказилган зарар ўрнини қоплашнинг самарали механизмларини белгилаш.
Қонун ҳужжатларида маъмурий тартиб-таомиллар соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир бошқа чора-тадбирлар ҳам назарда тутилиши мумкин.
23-модда. Давлат харидларини амалга ошириш соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар
Давлат харидларини амалга ошириш соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат:
давлат харидларини амалга ошириш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ахборотнинг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш;
адолатли рақобатни ва қарорлар қабул қилиш чоғида холисона мезонлардан фойдаланилишини таъминлаш;
ички назоратнинг самарали тизимини, шунингдек давлат харидларини ўтказиш натижалари юзасидан шикоят қилиш ва низолашишнинг самарали тартиб-таомилини яратиш;
давлат электрон савдоларининг самарали ишлашини таъминлаш.
Қонун ҳужжатларида давлат харидларини амалга ошириш соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир бошқа чора-тадбирлар ҳам назарда тутилиши мумкин.
24-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси:
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш имкониятини яратадиган, коррупцияга сабаб бўладиган омилларни аниқлашга;
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш имкониятини яратадиган лойиҳани қабул қилиш оқибатларини умумий баҳолашга;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш жараёнида коррупция хусусиятига эга хавфларнинг юзага келиши эҳтимолини прогноз қилишга;
коррупцияга сабаб бўлган, аниқланган омилларни бартараф этишга қаратилган тавсияларни ишлаб чиқишга ва чоралар кўришга йўналтирилган жараёндан иборат бўлади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан фаолиятнинг тегишли йўналишлари бўйича ўтказилади.

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling