O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi angren universiteti
Download 65.32 Kb.
|
huquq normalari
- Bu sahifa navigatsiya:
- “қасддан одам ўлдириш”
Диспозиция – ҳуқуқ нормасининг навбатдаги таркибий элементи бўлиб, унда ҳуқуқ субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланади ва уларнинг бўлиши мумкин бўлган хатти – ҳаракатлари вариантлари кўрсатилади. Масалан, Жиноят кодексида белгиланган тартибни бузиб чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш ёхуд чегарадан ноқонуний ўтганлик учун жавобгарлик белгиланган. Бу ҳуқуқ нормасининг диспозицияси – ҳукуматнинг рухсатисиз ёки қалбаки хужжатлардан фойдаланиб ёки бунинг учун белгиланган чегара пункти орқали ўтмай, давлат чегарасидан ноқонуний ўтишнинг тақиқланганлигидир. Диспозиция шу хулк – атвор қоидасининг ўзи, юридик норманинг ўзаги, мағзидир. Аммо, ҳуқуқ нормаси фақат биргина диспозициянинг ўзидан иборат бўла олмайди. Фақат гипотеза ва санкция бирликда диспозиция атрофида жамлангандагина диспозиция ҳаётий кучга эга бўлади ва узининг тартибга солувчи хусусиятларини намоён қилади.
Диспозиция – бу ҳуқуқий хатти – ҳаракат моделидир. Диспозицияда ҳуқуқ нормасининг гипотезасида кўрсатилган холатлар мавжуд бўлганда ҳуқуқ субъектлари риоя этишлари лозим бўлган қоида ифодаланади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 66 – моддасига мувофиқ “вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота – оналари ҳақида ғамхурлик қилишга мажбурдирлар” – бунда, гипотезада кўрсатилган ҳолатлар, яъни фарзандларнинг вояга етиши ва мехнатга лаёқатли бўлиши ҳолларининг мавжудлиги диспозициянинг амал қилишига шароит туғдиради, яъни фарзандларда ўз ота – оналарига ғамхурлик қилиш мажбуриятини вужудга келтиради. Бажарилиши шарт бўлган ёки аксинча, ман этилган хулқ – атвор қоидаларини баён қилишнинг тўлалиги бўйича диспозициялар оддий, тавсиф этувчи, бланкет ва ҳавола этувчи диспозицияларга бўлинади. Оддий диспозицияда хатти – ҳаракат тавсифлаб берилмайди, балки барчага маълум тушунча, ибора (масалан, Жиноят кодексининг 97 – моддаси “қасддан одам ўлдириш”) ёрдамида таърифланади. Бу каби диспозицияларда изоҳ ва шарҳ талаб этилмайди, аммо улар қонунчилигимизда жуда кам учрайди. Download 65.32 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling