O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi “buxgalteriya hisobi” kafedrasi


Download 89.64 Kb.
bet13/17
Sana24.12.2022
Hajmi89.64 Kb.
#1054300
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Феруз бухгалтерия hisobi

Маъмурий-бошқарув харажатларига қишлоқ хўжалик корхоналарини бошқарув аппаратини сақлашга доир харажатлар, чунончи, бошқарув аппарати ходимларига ҳисобланган иш ҳақи, ижтимоий тўлов, амортизация ажратмалари, хизмат сафарлари, газета ва журналларга обуна, канцелярия товарлари ва бошқа шу каби харажатлар киради. Маъмурий-бошқарув харажатларининг ҳисоби 9420 «Бошқарув харажатлари» счётида олиб борилади. Бу счётнинг дебетида юқорида келтирилган барча турдаги харажатлар тўпланади, бунда 0200, 1000, 6010, 6970, 6990, 6710, 6520 ва бошқа аниқ харажатларни ифодаловчи счётлар кредитланади. Ҳисобот йили охирида 9420 «Бошқарув харажатлари» счёти ёпилади, яъни унинг дебетида тўпланган суммага Дебет 9910 «Молиявий натижа» Кредит 9420 «Бошқарув харажатлари» ёзуви берилади.
Бошқа операцион харажатларга қишлоқ хўжалик корхоналарининг турли хайрия сифатида берилган мулкини ҳисобдан чиқарилиши, тўланган пеня ва жарималар, кўрсатилган моддий ёрдамлар, банк хизматлари учун тўловлар, аудиторлик текширувлари ва турли консалтинг хизматлари учун тўловлар, сотиш ҳажмига нисбатан пенсия фондига, мактаб таълимини ривожлантириш фондига ва автойўл фондига мажбурий ажратмалар, суд харажатлари, воз кечилган дебиторлик қарзлари ва шу каби бошқа харажатлар киради. Бошқа операцион харажатларининг ҳисоби 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётида олиб борилади. Бу счётнинг дебетида юқорида келтирилган барча турдаги харажатлар тўпланади, бунда 0200, 1000, 4010, 5010, 5110, 6010, 6970, 6990, 6710, 6520 ва бошқа аниқ харажатларни ифодаловчи счётлар кредитланади. Ҳисобот йили охирида 9430 «Бошқа операцион харажатлари» счёти ёпилади, яъни унинг дебетида тўпланган суммага Дебет 9910 «Молиявий натижа» Кредит 9430 «Бошқа операцион харажатлар» ёзуви берилади.
Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадларнинг ҳисоби. Қишлоқ хўжалиги корхоналарида асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадларга асосий воситалар ва бошқа активлар (номоддий активлар, қимматли қоғозлар, материаллар)ни сотишдан олинган фойда, жорий ижарадан олинган фойда, хизмат кўрсатувчи бўлинмалардан тушумлар, воз кечилган кредиторлик қарзлар, беғараз олинган молиявий ёрдам, инвентаризацияда аниқланган ортиқчалар ва бошқа шу каби қўшимча даромадлар киради. Ушбу турдаги даромадларнинг ҳисоби 9300 «Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар» счётлар тизимида очилган алоҳида счётларнинг кредитида олиб борилади. Бунда 1000, 4800, 5010, 5110, 6010, 6900, 9210, 9220 ва бошқа аниқ даромадларни ифодаловчи счётлар дебетланади. Ҳисобот йили охирида 9300 «Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар» счёти ёпилади, яъни унинг кредитида тўпланган суммага Дебет 9300«Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар» Кредит 9910 «Молиявий натижа» ёзуви берилади.

Download 89.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling