O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi “buxgalteriya hisobi” kafedrasi


Даромад(фойда) солиғини тўлагунга қадар фойда (зарар)


Download 89.64 Kb.
bet6/17
Sana24.12.2022
Hajmi89.64 Kb.
#1054300
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Феруз бухгалтерия hisobi

240

Даромад(фойда) солиғини тўлагунга қадар фойда (зарар)

220-сатр (+ -) 230-сатр. Фойда суммаси даромадлар устунчасида, зарар суммаси эса харажатлар устунчасида кўрсатилади

250

Фойда солиғи

Фойда солиғи (ягона солиқ тўлови) ҳисоби учун мўлжалланган 9810 счётнинг дебет оборот суммаси харажатлар устунчасига ёзилади

260

Фойдадан бошқа солиқлар ва йиғимлар

Фойдадан бошқа солиқлар ва йиғимлар ҳисоби учун мўлжалланган 9820,9830 счётларнинг дебет оборот суммалари харажатлар устунчасига ёзилади

270

Ҳисобот даврининг соф фойдаси (зарари)

240 –сатр – 250-сатр – 260-сатр. Фойда суммаси даромадлар устунчасида, зарар суммаси эса харажатлар устунчасида кўрсати-лади



1.1 Қишлоқ хўжалиги корхоналарида молиявий ҳисоботнинг турлари, таркиби ва уни тақдим этиш муддатлари
Қишлоқ хўжалик корхоналарида, бошқа хўжалик юритувчи субъектлар сингари, ҳисоб жараёнининг якуний босқичи бўлиб молиявий ҳисоботни тузиш ҳисобланади. Республикамизнинг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида» қонуни (16-модда)га мувофиқ қишлоқ хўжалик корхоналарининг молиявий ҳисоботи ўз ичига бухгалтерия баланси, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот, асосий воситалар харакати тўғрисида ҳисобот, пул оқимлари тўғрисида ҳисобот, хусусий капитал тўғрисида ҳисобот, изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришларни олади.
Кичик бизнес субъектлари ҳисобланган қишлоқ хўжалик корхоналарига молиявий ҳисоботни ихчамлаштирилган тарзда тузиш ва тақдим этишга рухсат этилади. Ушбу ихчамлаштирилган молиявий ҳисобот ўз ичига бухгалтерия баланси, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот, дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисида маълумотнома ҳамда тушунтириш хатини олади.
Қишлоқ хўжалик корхоналарида барча хўжалик юритувчи субъектларидагидек ҳисобот даври бўлиб тақвим йилнинг 1 январидан 31 декабригача бўлган давр ҳисобланади. Тақвим йилининг 1 октябридан кейин давлат рўйхатидан ўтган қишлоқ хўжалик корхоналари учун биринчи ҳисобот йили бўлиб давлат рўйхатидан ўтган санадан келгуси йилнинг 31 декабригача бўлган давр ҳисобланади. Ушбу даврда юз берган хўжалик жараёнлари биринчи ҳисобот йилига доир, деб тан олинади ва мос равишда шу даврнинг молиявий ҳисоботига киритилади.
Молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатлари қишлоқ хўжалик корхоналарининг ташкилий-ҳуқуқий мақомига боғлиқ. Чунончи, хорижий инвестициялар иштирокидаги қишлоқ хўжалик корхоналари фақат йиллик йиллик молиявий ҳисоботни тузадилар ва уни кейинги йилнинг 25 мартигача тақдим этадилар. Ширкатлар, фермер ва деҳқон хўжаликлари, шунингдек акциядорлик жамияти, маъсулияти чекланган жамият ва хусусий корхоналар мақомидаги қишлоқ хўжалик корхоналари йиллик молиявий ҳисоботни кейинги йилнинг 15 февралигача тақдим этишлари лозим.
Кичик бизнес субъектларига кирувчи қишлоқ хўжалик корхоналари молиявий ҳисоботни фақат ҳисобот йили якуни бўйича тақдим этадилар. Ушбу мақомга эга бўлмаган бошқа турдаги ташкилотлар (хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналардан ташқари) йиллик ҳисоботдан ташқари чораклик ҳисоботларни ҳам тузишлари ва уларни чоракликдан кейинги ойнинг 25 санасигача тегишли органларга тақдим этишлари керак.



Download 89.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling