O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus talim vazirligi fargona davlat universiteti
-модда. Акциядорлик жамиятининг ҳуқуқий ҳолати
Download 1.43 Mb.
|
Abdujabborov S. IN
- Bu sahifa navigatsiya:
- 14-модда. Жамиятни давлат рўйхатидан ўтказиш
3-модда. Акциядорлик жамиятининг ҳуқуқий ҳолати
Устав фонди (устав капитали) акциядорларнинг акциядорлик жамиятига нисбатан ҳуқуқларини тасдиқловчи муайян миқдордаги акцияларга тақсимланган тижорат ташкилоти акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жамият деб юритилади) деб эътироф этилади. Жамият юридик шахс бўлиб, у ўз мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкка, шу жумладан ўзининг устав фондига (устав капиталига) берилган мол-мулкка эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ҳамда амалга ошириши, зиммасига мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин. Жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан юридик шахс мақомига эга бўлади. Жамият, агар унинг уставида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, чекланмаган муддатга тузилади. Жамият Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида банк ҳисобварақлари очишга ҳақлидир. Жамият ўзининг ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган тўлиқ фирма номига эга бўлади ва қисқартирилган фирма номига эга бўлиши мумкин. Олдинги таҳрирга қаранг. Жамият ўзининг фирма номи давлат тилида тўлиқ ёзилган ҳамда жойлашган ери кўрсатилган юмалоқ муҳрга эга бўлишга ҳақли. Муҳрда бир вақтнинг ўзида фирманинг номи бошқа исталган тилда ҳам кўрсатилиши мумкин. 14-модда. Жамиятни давлат рўйхатидан ўтказиш Жамият юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Олдинги таҳрирга қаранг. Жамият давлат рўйхатидан ўтиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга жамиятнинг уставини ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳужжатларини тақдим этади. Давлат ташкилотини ўзгартириш йўли билан ташкил этилган, шунингдек битта муассис томонидан ташкил этилган жамият жамиятнинг уставини тақдим этади. (14-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Жамиятни ташкил этишнинг қонунда белгиланган тартибини бузиш ёки унинг устави қонунга мувофиқ эмаслиги давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга олиб келади. Жамиятни ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмас деган важлар билан уни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди. Давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш, шунингдек рўйхатдан ўтказиш муддатларининг бузилиши устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Жамият давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан кўпи билан уч ой муддатда акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисидаги, жамиятнинг кузатув кенгаши, ижроия органи ҳақидаги (тегишинча директори, бошқаруви, ишончли бошқарувчи тўғрисидаги) ва тафтиш комиссияси (тафтишчиси) тўғрисидаги уларнинг фаолият тартибини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек жамиятнинг мазкур органлари томонидан қарорлар қабул қилиш тартиб-таомилини белгиловчи низомларни тайёрлаши ҳамда акциядорларнинг умумий йиғилишида тасдиқлаши шарт. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling