Шундай қилиб, электрон версияларга талабларни аниқлаш мақсадида қуйидаги бошланғич ҳолатларни ишлаб чиқдик:
1. Электрон версиялар лойихаси, биринчи навбатда ўрганиш объекти дидактик лойихасининг мазмуни билан аниқланади ва бундай лойиҳани қуриш муаммосига мажмуан ёндошишни талаб қилади. Шунинг учун ҳам талабларни электрон версияларни ишлаб чиқишга талаблар ва уларни таълим жараёнида кўллашга талаблар деб ажратиш мақсадга мувофиқ эмас.
2. Электрон версияларига талаблар объектив жиҳатдан маълум бир тизимдан иборат ва унинг тузилмаси ўзининг иерархиясига, тўғри ва тескари алоқа каналларига эга. Унинг тузилмасининг элементлари ўзига хос хусусиятларга, маълум бир мустақиллика эга бўлиб, бу уларнинг яхлит компонентлар (дидактик, методик, техник) кўринишда тизимга бирлаштиришнинг мақсадга мофиқ эканлигини белгилайди.
Дидактик талаблар электрон версиянинг мазмунига тегишли бўлиб, аввало уларнинг қўлланилиш соҳаларини (мақсадга мувофиқ), таълим муаммоларини ечиш ва талабаларнинг ўқув ишларини фаоллаштириш имкониятларини, ҳамда ўқув ахборотини саралаш ва йиғиш принципларини аниклаши зарур.
Методик талаблар. - бу ўқув воситаси мазмунини очиб беришнинг
воситалари ва усулларига қўйиладиган талаблардир. Уларни техникалаштиришнинг педагогик шартини ва таълим муассасаларининг ўқув жараёнида техник воситаларни қўллашнинг рационаллигини таъминлашга хизмат қилади. Электрон версияларига ишлаб чиқилган дидактик талаблар бизнинг фикримизча электрон версияларни мазмун жиҳатидан бойитиши зарур. Аммо шунинг ўзигина таълим вазифаларини ҳал қила олмайди: электрон версияларнинг мазмунини ўқувчиларга шундай етказиш керакки, токи улар ўқув ахборотини сифатли ва самарали ўзлаштирсинлар. Бошқача қилиб айтганда электрон версия мазмуни сифатининг юқори даражада бўлиши зарур бўлган шарт, лекин етарли шарт эмас.
Электрон версиялари ўқув ахборотини такдим этиш ва уни ўзлаштириш жараёнида ўзининг дидактик функцияларини бажаради. Ушбу жараённи модел кўринишида қуйидагича тасвирлаш мумкин.(2 - шакл)
Do'stlaringiz bilan baham: |