II БОБ. МЕТАЛЛ ҚИРҚИШ ДАСТГОҲЛАРИ ФАНИНИ
ЎҚИТИШДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ
ҚЎЛЛАШНИНГ ДИДАКТИК АСОСЛАРИ.
Металл қирқиш дастгоҳлари фанида ахборот технологияларидан фойдаланишга қўйиладиган дидактик,
методик ва техник талаблар.
Электрон версияларига ўқувчилар хақидаги масала педагогик адабиётларда амалий жиҳатидан олиб қаралганда асосан тадқиқ қилинмаган. Бир қанча илмий ишлардаги ўқитиш воситаларига умумий талаблар ёки алоҳида тоифаларга, гуруҳларга ва ҳатто намуналарга талабаларни таҳлил килиш айни тадқиқот учун етарлича муҳим ахамиятга эга, чунки натижалар муаммонинг дастлабки ҳолатларини аниқлаб олиш имконини беради.
Н.М.Шахмаев экранли ва овозли қўлланмаларга талабларни иккита:
умумий дидактик ва ўзига хос қисмларга ажратади. Муаллиф биринчисига экранли қурилмаларнинг мазмуни, структураси ва шаклига талабларни киритади, иккинчисига эса мазмунининг мавзусига, характерига, тузилишига, баён килиш чуқурлига ва ҳажмига талабларни, кадрнинг ахборотли ҳажмига, овоз ва тасвирнинг ўзаро нисбатига талабларни киритади[36.116-б.] Бу ишда ўрта мактабнинг ўқув жараёнида экранли ва овозли қўлланмаларни самарали қўллашни таьминловчи шароитлар қаралади ва уларнинг ичидан қуйидагиларни алохида ажратиш мумкин:
- ўқитувчининг услубий тайёргарлиги;
- бошқа кўргазмали воситалар билан узвий боғликлиги;
- экранли қўлланмаларнинг кўмакчилик роли;
- экранли ва овозли қўлланмаларни дарснинг умумий режасига мувофиқ ва дидактик мақсадли кўрсатмага (йўналишга) мос ҳолда ишлатиш;
Л.Г. Молибог ўқитиш воситаларига қўйиладиган талабларни методик, техник, умумий ва хусусий талабларга бўлади. Муаллиф умумий методик талабларга ўқитувчилар ва талабаларнинг иш унумдорлигини ошириш имкониятларини, таълимнинг умумий самарадорлигинн ошириш. хамда ўқитиш воситаларининг ўқувчилар учун жозибадорлигини киритади. Ушбу тадқиқот миқёсидаги хусусий талаблар ичидан ўқитиш воситаларга методик талаблар алоҳида ахамиятга эга, жумладан: методик жиҳатдан пухта ўйланганлик; етарли даражадаги ахборотлилик; кўргазмалилик; ахборотнинг аёнлилиги (аниқлик) ва бир хиллиги (бир маънолилик) иқтисодий ҳаражатларнинг методик асосланганлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |