O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi termiz davlat pedagogika instituti magistratura bo’limi qo’lyozma huquqida udk: choriyeva dilnoza ulug`bek qizi
Download 1.33 Mb.
|
кундузой
1 – боб бўйича хулоса
1. , талабаларни махсус тайёрлаш босқичини мақсадли кузатишлар ва таҳлиллар шуни кўрсатдики, ўқитиш воситалари сифатида макетлар, моделлар, мнемосхемалар, ҳаракатни кўрсатувчи қурилмалар ва хакозолар қўлланиш масштабларининг ошиши кузатилмокда. Айни ҳолатнинг қонуний характери ўрганиш объектларининг тобора кўргазмалилиги ва тушунарлилигининг камайиб бораётганлиги, халқ хўжалигига вазифаси ва таркиби бўйича мураккаб бўлган автоматлаштирилган бошқарув тизимларининг кенг жорий қилиниши, юқори малакали кичик мутахассисларни тайёрлаш йўналишларининг ўзгариши билан белгиланади. 2. "Ўқитишнинг электрон ахборот воситалари" тушунчасини киритиш орқали турли хил, моделлар, ўқув мнемосхемалари ва ҳоказоларнининг муҳим умумий педагогик асослари очиб берилди ва шу асосда уларни "электрон версиялар"и номи билан УВ мустақил гуруҳига бирлаштириш амалга оширилди. Пировард тарзда электрон версиялари назариясини ишлаб чиқиш учун шарт шароитлар яратилди. 3. Электрон версияларининг ўқитиш воситаси сифатидаги ўзига хослиги ва мураккаб ўрганиш объектларининг "дидактик ўринбосари" сифатида уларнинг педагогик моҳияти тадқиқ килинди. Версияларни таснифлашнинг умумий методик принципларини караб чиқиш асосида электрон версияларни "лойихалаштириш предмети" бўйича бир неча гуруҳга ажратилди ва уларнинг дидактик характеристикалари ва педагогик имкониятлари, ўкув юрти ўқув жараёнидаги ўрни ва роли таҳлил қилинди. Электрон версияларининг асосий қўлланилиш соҳалари махсус ўқув босқичларининг турли хил машғулотлари бўлиб, моделлаштиришнинг асосий (бош) предмети эса ўқувчилар томонидан ўзлаштириш учун қийин бўлган ўрганиш объектлари (хаёлий ва моддий) ҳисобланади. Мураккаб ўқув маълумотининг ҳажми катта бўлиб ўқув вақтининг реал бюджети кам бўлган ҳолатни электрон версияларини қўллаш мақсадга мувофиқлигининг муҳим кўрсаткичи деб ҳисоблаш мумкин. бўлиб, улар воситасида икки субъектнинг фаолият- ўқитиш ва ўқиш ўзаро мувофиқлашади, алоқага киришади. Таълимнинг ташкилий шакллари навбатдаги дидактик категориядир. Улар таълимнинг маълум ўрин ҳамда вақтда зуҳур этиши, иштирокчилар миқдори, таълим мазмуни, принциплари, методларига кўра белгиланади. Дарс ва унинг типлари, уй ишлари, экскурсия, ўткир зеҳнлилар мунозараси ва шу кабилар таълимнинг ташкилий формалари саналади. Ўқув-тарбия жараёнида техник воситалардан фойдаланишнинг дидактик асослари фан ва техника жадал суръатлар билан ривожланаётган ҳозирги даврда ўқувчи ва ўқитувчининг меҳнат унумдорлигини ошириш, яъни ўқув-тарбия жараёнини жадаллаштириш масаласи педагогика фанининг асосий вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда. Дараҳақиқат, фан-техниканинг ривожланиши туфайли ўқувчиларга етказилиши зарур бўлган ахборот микдори ниҳоятда кўпайиб бормоқда. Бу ахборотни ўқувчиларга анъанавий усул ва воситалар ёрдамида етказиб бериш эса мураккаблашиб бормоқда. Шунга қарамай, кўпгина илмий кашфиёт ва янгиликларни маълум асбоб ва аппаратлар воситасида ёритиб бериш таълим жараёнини анча осонлаштириши мумкин. Бундай шароитда ўқув муддатини ўзгартирмай ўқув-тарбия жараёнини оптималлаштириш, ўқувчиларга пухта ва чуқур билим бериш, уларда мустақил равишда билим олиш кўникмаларини ҳосил қилиш каби вазифаларни амалга оширишда таълимнинг техник воситалари алоҳида ўрин тутади. Техник воситалардан ўқув-тарбия ишларида унумли фойдаланиш учун ўқув юртларида таълимнинг замонавий техник воситалар билан жиҳозланган махсус ўқув хоналари, автоматлаштирилган аудиториялар, заллар бўлиши мақсадга мувофиқдир. Ҳар бир мавзу материали бўйича техник воситалардан фойдаланиш методикаси аниқ ва пухта ишлаб чиқилган ҳамда амалда синалган бўлиши лозим, уларга хос махсус дидактик материаллар эса узлуксиз равишда такомиллаштирилиб борилиши зарур. Инсон фаолиятида техниканинг қўлланилиши, айниқса унинг ўқув-тарбия жараёнини такомиллаштириш мақсадида ишлатилиши ўзига хос омилларга эгадир. Бу омиллар биринчидан, ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятининг кескин ўзгаришига, иккинчидан, ўқувчига етказилиши керак бўлган воқеа ва ҳодисаларнинг чуқурроқ ўрганилиши ва ўзлаштирилишига замин тайёрлашдан иборатдир. Маълумки, ҳозирги вақтда дарс — таълимнинг асосий шаклидир. Дарс жараёнида ўқитувчининг фаолияти асосий аҳамиятга эга. Ўқитувчи ўқувчига ўз предмети бўйича муайян маълумотларни етказиш билангина чекланиб қолмай, уларни идрок қилишга, мустақил ишлашга ўргатмоғи лозим. Ана шу муаммоларни ҳал қилишда техник воситалар ва электрон ҳисоблаш техникасининг роли каттадир. Кўгазмалиликнинг илмий асослари рус олими И. П. Павлов томонидан ишлаб чиқилган. Бу назария олим томонидан киритилган биринчи ва иккинчи сигнал системаларига асосланган. Павлов фикрича ҳиссиёт, қабул қилиш ва тасаввур этиш туйғулари биринчи сигнал системасини ташкил қилади. Бу туйғулар ҳодиса ва предметларнинг ташқи томонини инъикос этади. Ҳодисаларнинг ички ўзаро алоқаси эса билиш жараёнининг иккинчи поғонаси бўлмиш тафаккур қилиш орқали амалга ошади. Мана шу ҳолларни эътиборга олгандагина таълим жараёнини муваффакиятли амалга ошириш мумкин. Ахборотни узатиш ва қабул қилишда ишлатиладиган техник воситалар вазифаси, тузилиши, ишлаш принципи, унинг одам сезги органларига таъсири, ўқитувчи билан ўқувчи ўртасида "қайтар алоқани" таъминлаши ва бошқа ҳусусиятларига кўра классификация қилинади. Ахборот берувчи техник воситалар жумласига товуш техникаси қурилмалари, турли диапроекторлар, кинопроекторлар, радио, телевидение, видеомагнитофон, видеопроигривателлар ҳамда ўқув плакатлари, намойиш қилиш стендлари, лаборатория қурилмалари, моделлар, макетлар киради. Бундан ташқари, ўқувчиларга маълум ўқув материали бўйича консультатив маълумотлар берадиган қурилмалар ҳам ахборот берувчи техник воситалар жумласидандир. Барча назорат қилувчи техник воситалар аниқ бир ўқув материали бўйича ўқувчи билимини текширишга мўлжалланган. Бу аппаратлар назорат қилиш ва ўз-ўзини назорат қилиш воситалари турларига бўлиниб, танлаш ва ёзма равишда жавоб бериш системалари асосида ишлайди. Назорат қилувчи техник воситалар ёрдамида ўқувчи билимини систематик равишда текшириб бориб, якуний натижа асосида синов ҳамда имтиҳон олиш мумкин. Тренажёрлар, асосан, ўқувчиларда мантиқий фикрлаш ва турли жараёнларни ўрганишда амалий кўникмалар ҳосил қилиш, мактабдаги баъзи мураккаб электрон қурилмаларни ишга тушириш тартибини ўрганиш, уларни ростлаш, технологик жараёнларни бошқаришни ўрганиш учун ишлатилади. Комбинациялашган техник воситалар ахборот бериш, назорат қилиш ва машқ қилиш қурилмаларини ўз ичига олади. Бундай воситалар жумласига автоматлаштирилган синф хоналари ва аудиториялар, лингофон хоналар, электрон ҳисоблаш машиналари асосида тузилган таълим системалари киради. Таълимнинг техник воситалари (ТТВ) техника жиҳозлари (проекция, кинопроекцион аппаратлар, магнитофонлар, телевизорлар ва ўқув информация берувчи таълим воситалари (ўқув фильмлари, диапозитивлар, диафильмлар ва бошқалар)дан иборат. Бу воситаларнинг асосий вазифаси таълим ва тарбиянинг самарадорлигини оширишдир. Таълимнинг техник воситалари фойдаланиш мақсадлари бўйича информация берувчи, контрол қилувчи ва баҳоловчи ҳамда ўргатувчи каби гуруҳлаларга ажратилади Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling