O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi termiz davlat pedagogika instituti magistratura bo’limi qo’lyozma huquqida udk: choriyeva dilnoza ulug`bek qizi
Download 1.33 Mb.
|
кундузой
- Bu sahifa navigatsiya:
- Моделли Имитациялаш асода жараёнларни хақиқий шароитга максимум яқинлаштириш
- Шундай килиб, қуйидаги методик талабларни илгари суриш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз
- Ушбу талабни бажаришда мазмунни акс эттириш шаклини танлаш муаммосига комплекс ёндошув амалга оширилади ва конкретлик ва мавҳумлик бирлиги принципи амалга тадбиқ қилинади.
Электрон версиялар дидактик лойиҳасининг кириш қисми моҳиятан янги ахборотни тақдим этади. Шунинг учун ҳам лойиҳалаштириш предметига боғлик ҳолда мазмунни акс эттиришнинг асосий шакллари кичик нусхалар, схемалар (техник объектлар), шартли вазиятлар (ҳолатлар) бўлади, график, матнли, рақамли шакллар эса қўшимча ҳисобланади. Электрон версиялар дидактик лойихаларининг назорат қисми ўқув материалини, уни тадбиқ қилиш соҳалари билан таққослаш учун хизмат қилади. Демак ушбу ҳолатда мазмунни акс эттиришнинг ҳаракатланувчи ўрганиш объектлари ёки уларнинг кичик нусхалари кўринишидаги натурал шакллари мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Шундай килиб, қуйидаги методик талабларни илгари суриш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз: - Электрон версиялар учун ахборотни акс эттиришнинг шакллари аввало таълим мақсадлари ва вазифаларига боғлик ҳолда, ўрганиш объектининг қабул қилган дидактик лойиҳасига ва ўқув материали характерига боғлиқ ҳолда танланади. Мазмунни акс эттиришнинг асосий шакллари эса қуйидагилар ҳисобланади: электрон версиялар дидактик лойихасининг кириш қисми учун ўхшашлик асосига қурилган лойиҳа кўринишида, асосий қисм учун ўхшашлик мезонии асосида ишлаб чиқилган кичик ҳажмли нусхалар, схемалар ёки шартли, назорат қисми учун эса натурал шаклда. Ушбу талабни бажаришда мазмунни акс эттириш шаклини танлаш муаммосига комплекс ёндошув амалга оширилади ва конкретлик ва мавҳумлик бирлиги принципи амалга тадбиқ қилинади. Таълим жараёнидаги каби бир қанча мутахассисликлар бўйича талабаларни касбий тайёрлашда фазо, вақт ва ҳаракатни идрок (тасаввур) қила олиш муҳим аҳамиятга эга. Жумладан ўқувчилар томонидан автомобилнинг ҳаракати ва унга ҳавонинг қаршилиги жараёнларннинг фазовий - вақт параметрларини ўзлаштиришини фаоллаштириш бўйича ўтказган тажрибаларимизни эътиборга молик деб ҳисоблаймиз. Мураккаб бўлган ўқув материалини дастлабки ўзлаштириш сифатини яхшилаш воситаси сифатида электрон версиялардан фойдаландик. Ўтказилган тадқиқотларнинг натижаларига кўра экспериментал гуруҳларда ўқув ахборотини ўзлаштириш сифати назорат гурухларига нисбатан 1,7 баравар ошди. Электрон версиялар ёрдамида ахборотни уч хил усулда тақдим этиш мумкин: статик, динамик ва комбинациялашган (статик - динамик). Статик метод ахборотни ҳаракатсиз шаклларда акс эттиришни кўзда тутади. Ушбу усулнинг ютуғи шундаки ўқув ахборотининг барча жиҳатларини узоқ муддат шархлаш ва оддий тарзда амалга жорий қилиш имкониятининг мавжудлигидир. Айни ҳолатда эса динамик усулни электрон версиянинг мазмунини ҳаракатда, ривожланишда такдим этиш деб тушуниш керак бўлади. Принципиал жиҳатдан статик ахборотга хам (матнлар, слайдлар ва ҳакозолар), динамик ахборотга ҳам (жараёнлар. ходисалар ва шунга ўхшашлар) тадбиқ қилиш мумкин. Методнинг асосий моҳияти - бу ўрганиш объектини акс эттириш шаклларининг ҳаракати бўлиб, бу ўқув материалини босқичли тақдим этишга ва уни бошқариш асосида ўзлаштиришни фаоллаштиришга эришилади. Динамик методнинг камчилиги шундаки ахборотнинг алоҳида кисмларга ажратилиши ва натижада унинг кўриниши мазмунга мос бўлмаган, нотўғри ўзлаштиришга олиб келади. Яна бир салбий томони шундаки мазмунни тақдим этиш динамикаси моҳиятдан устун келади ва ягона мақсадга айланиб қолади. Мазмунни тақдим этишнинг (статик-дикамик) комбинациялашган усули иккала методнинг ҳам устунликларини қўллаш ва шу асосда талабаларнинг мураккаб ўқув материалини бошланғич ўзлаштириш сифатини ошириш имконини беради. Уни амалга оширишда мўлжаллар тизимини (таянч мазмун узеллари) танлаш ва статикада акс эттириш. жараёнларнинг кечишини эса - динамикада акс эттириш мақсадга мувофик. Ушбу ҳолатда жараёнларнинг мазмун жихатдан тугаллиги сақланади, чунки унинг бошланиши, асосий босқичлари ва охирги натижа доимий равишда талабаларнинг кўз ўнгида бўлади. Статик жиҳатдан мазмун таянчлари сифатида қуйидагилардан фойдаланиш мумкин деб ҳисоблаймиз: мазмунни график шаклда акс эттириш - координата ўқлари; эгилиш нуқталар; экстремал қийматлар ва ҳакозолар; шартли схемали - жиҳозлар блоки; жойнинг харитаси ва ҳакозолар; тасвирий - масштаб; матн -формулалар билан тушунтиришлар ва ҳакозолар. Шундай қилиб, электрон версиялар мазмунини тақдим этишнинг асосий методи сифатида комбинациялашган (статик-динамик) қабул қилиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз, қайсики унинг моҳияти мазмун таянчларининг статик тизимини белгилаш ва у орқали жараённинг кечишини кўрсатишдир. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, ўқувчига ахборотни «узатиш» уни интелектнинг хотирасига «киритииш» ни кўзда тутади. Реал ўқув шароитларида талабаларнинг ўқув ахборотининг бир қисмини эсда сақлаб қолиши, улар томонидан масалалар ечиш. лаборатория, амалий ва бошқа ўқув машғулотлари жараёнида беихтиёр равишда амалга оширилади. Чунки беихитиёр эсда сақлаб қолиш бу ўқувчининг фаол, махсус ташкилий онгли фаолиятининг натижасидир, демак фикрлаш механизмининг ишлаши учун фаоллаштирувчи ўқув вазиятларини (шароитларини, холатларини) яратиш зарур бўлади. Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling