O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi termiz davlat pedagogika instituti magistratura bo’limi qo’lyozma huquqida udk: choriyeva dilnoza ulug`bek qizi


Таълим соҳасида мультимедиа воситалари ёрдамида ўқувчиларга билим бериш қуйидаги афзалликларга эга


Download 1.33 Mb.
bet26/42
Sana10.02.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1183235
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   42
Bog'liq
кундузой

Таълим соҳасида мультимедиа воситалари ёрдамида ўқувчиларга билим бериш қуйидаги афзалликларга эга:

  • дарс жараёнида билим олиш вақтининг қисқариши натижасида вақтни тежаш имкониятига эришуви;

  • олинган билимлар киши хотирасида узоқ муддат сақланиб, керак бўлганда амалиётда қўллаш имкониятига эришуви.





2.2.1 – шакл. Тақдимот материалларини тайёрлаш босқичлари
Юқоридаги чизмадан кўриниб турибдики, тақдимот материалларини тайёрлашнинг биринчи босқичида тайёрланадиган материал бўйича ғоянинг шаклланишидир. Яъни материал кимлар учун мўлжалланган ва қандай кўринишда бўлиши тўгрисида яратувчида бир неча ғоялар шаклланади. Иккинчи босқичда материал бўйича керакли маълумот йиғилади. Ушбу маълумотлар мавзуга тааллуқли ва аниқ мақсадга қаратилган бўлиши лозим. Акс ҳолда кераксиз ва фойдасиз маълумотлар йиғилишига ҳамда вақтнинг беҳуда сарфланишишга олиб келади. - режа тузиш босқичи ҳисобланиб, унда материаллар сараланиб олинади ва мантиқий кетма-кетликда жойлаштириш режалаштирилади. Тўртинчи босқичда саралаб олинган материаллар ичидан слайдга бериладиган матн танлаб олинади. Слайдлардаги матнлар жуда кўп бўлиши мақсадга мувофиқ эмас. Матнлар кисқартирилган кўринишда танлаб олинади. Бир слайддаги матнлар 7-8 қатордан ошмаслиги лозим. Таълим берувчи дарс жараёнида кисқартирилган матнларни оғзаки тўлдирилган ҳолда тушунтириб беради. Дизайн танлаш босқичида матннинг шрифти, матнга қўшимча расм, чизма, графика ва ранглар танлаб олинади. Шундан сўнг, яъни олтинчи босқичда барча танлаб олинган материалларга анимация қўйилади. Анимацияда матн ва тасвирларни ҳаракатлантириш, унга овоз бериш имкониятлари мавжуд. Анимациядан фойдаланиш материални янада жонлироқ ва қизиқарли бўлишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида таълим олувчига берилган материалнинг узоқ вақт хотирасида сақланиб колишига ва уларнинг мотивациясининг ошишига ёрдам беради.

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling