O’zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi toshkent moliya instituti


Download 261.56 Kb.
bet5/15
Sana04.02.2023
Hajmi261.56 Kb.
#1158988
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Mustaqil ish Buxgalteriya hisobi SBHA 51 Salahutdinov 2 mavzu

Муаллифлик ҳуқуқлари - бу фан, адабиёт ёки санъат асарларини нашр қилиш, оммавий ижро этиш ёки бошқача тарзда фойдаланиш учун махсус бериладиган ҳуқуқдир. Муаллифга шахсан мулкий ва мулкий бўлмаган ҳуқуқлар бириктирилади. Муаллифнинг ҳаётлигида ёки ўлимидан сўнг бегона қилинмайдиган ёки бошқа бировга ўтказилмайдиган муаллифлик ҳуқуқи муҳим номулкий ҳуқуқ ҳисобланади.
Аввал айтиб ўтилганидек, булардан ташқари, номоддий активларга ер участкалари ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқи, илмий-Курс иши ва тажриба - конструкторлик ишлари учун қилинган узоқ муддатли харажатлар ва фирманинг амалий шуҳрати (мавқейи) киради. Ер участкалари ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқлари улар эгаларининг тегишли равишда хўжалик фаолияти учун ёки бошқа мақсадда фойдаланишга алоҳида ҳуқуққа эгалигини назарда тутади. Шуни назарда тутиш керакки, ердан фойдаланиш ҳуқуқига эгалик мазкур ер участкасининг мулк қилиб олинишини билдирмайди. Корхона ушбу ердан сотиш ҳуқуқига эга бўлмасдан фойдаланиши мумкин.
Илмий Курс иши ва тажриба - конструкторлик ишланмалари у ёки бу муайян амалий мақсад ёки қўллаш соҳасига тегишли бўлмасдан буткул билимларни оширишга кўмаклашадиган, асосан илмий - Курс ишилар натижасида олинган билимлардан фойдаланиш учун йўналтирилган амалий Курс ишилар: муайян буюмлар ёки жараёнлар сифатини яхшилаш, жорий қилиш учун ўтказиладиган тажриба - конструкторлик ишлари.
Номоддий активлар ҳақидаги маълумотларни балансда акс эттириш борасида ҳар хил мамлакатларда турлича ёндошувлар мавжуд, шунингдек бир хил иқтисодчиларнинг ўзларида бу маблағларга нисбатан қарама-қарши тушунчалар учрайди. Миллий ва халқаро стандартларда кўрсатилишича, у ёки бу бирликларни баланс активига қўшиш шундай ҳолларда бўлиш мумкинки, агар у тўғрисидаги маълумотлар ишончли ва унинг пулда баҳоланиши асосланган бўлса, агар шу бирликдан иқтисодий ресурслар ёки иқтисодий фойда олиш эҳтимоли мавжуд бўлса.
Бюджет ташкилотларида номоддий активлар ҳисобини ташкил этишдан мақсад сметалар ижроси жараёнида номоддий активлар холати ва харакати бўйича тегишли бухгалтерия ахборотларини шакллантиришдан иборат.
Бюджет ташкилотлари бухгалтерия ҳисобида номоддий активларни ҳисобга олишнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • номоддий активларни амалдаги қонунчилик талаблари бўйича ҳисобга олишни ташкил қилиш;

  • номоддий активларни жорий ҳисобда ва бухгалтерия балансида тегишли меъёрий ҳужжатларга асосан тўғри ва ўз вақтида баҳолаш;

  • номоддий активларни бухгалтерия ҳисобварақларда ҳолати ва харакатини акс эттириш;

  • номоддий активлар бўйича ўз вақтида тўлиқ ҳамда аниқ бухгалтерия ахборотларини шакллантириб бериш.

Бюджет ташкилотларида номоддий активлар ҳисобини ташкил этишнинг алохида хусусиятлари қуйидагилардан иборат:

  • Бюджет ташкилотларида номоддий активлар ҳисоби балансга олиниши манбаасидан келиб чиқиб бюджет маблағлари ҳисобига сотиб олинган, бюджетдан ташқари (Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов контракт шакли, ривожлантириш жамғармаси, бошқа махсус ) маблағлар ҳисобига алоҳида ташкил этилади;

  • Бюджет ташкилотларида номоддий активларни балансга кирим қилиш ва чиқариш қатий қонунчилик тартибида амалга оширилади;

  • Номоддий активларга амартизация ҳисобланмаслиги;

Умуман номоддий активлар ҳисобини бюджет ташкилотларида ташкил этишнинг хусусиятлари алохида ахамият касб этади.

  1. Download 261.56 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling