5-модда. Архив ҳужжатларига бўлган мулкдорлик
Давлат архив фондининг ҳужжатлари давлат мулкидир ва
улар давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, олди-
сотди ёки мулк ҳуқуқини бериш билан боғлиқ бошқа битимлар
объекти бўлиши мумкин эмас ҳамда фақат вақтинча фойдаланиш
учун берилади.
Нодавлат архив фондларининг ҳужжатлари нодавлат юридик
шахсларнинг - фонд эгаларининг мулкидир. Жисмоний
шахсларнинг архив ҳужжатлари шу шахсларнинг хусусий
мулкидир.
Вафот этган фуқароларнинг архив ҳужжатлари, қонун бўйича
ёки васиятнома бўйича меросхўрлар бўлмаса, шунингдек
архивнинг эгасини аниқлаш имконияти бўлмаса, давлат мулкига
ўтади.
156
Do'stlaringiz bilan baham: |