O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi toshkent davlat sharqshunoslik instituti


Архив  ҳужжатларини  доимий  сақлаш


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/109
Sana05.01.2022
Hajmi0.75 Mb.
#232980
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   109
Bog'liq
Arxivshunoslik исхоков

Архив  ҳужжатларини  доимий  сақлаш  -  уларни  архивда, 
музейда, кутубхонада чекланмаган муддатларда сақлаш; 
Архив  ҳужжатларини  вақтинча  сақлаш  -  уларни 
архивларда  қонун  ҳужжатларида  белгиланган  давр  мобайнида 
сақлаш; 
Архив  ҳужжатларини  депозитар  сақлаш  –  уларни 
ҳужжатлар  мулкдори  билан  архив,  музей,  кутубхона  ўртасидаги 
келишув  (шартнома)  бўйича  белгиланадиган  шартлар  асосида 
мулкдорнинг  архив  ҳужжатларига  нисбатан  мулк  ҳуқуқини 
сақлаб қолган ҳолда архивда, музейда, кутубхонада сақлаш. 
 
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди 
 
Ҳужжатларида Ўзбекистон халқининг моддий ва 
маънавий ҳаёти акс эттирилган барча архив фондларининг 
мажмуи Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди деб 
ҳисобланади. 
Ўзбекистон  Республикаси  Миллий  архив  фонди  давлат  ва 
нодавлат архив фондларидан ташкил топади. 


 
155
Давлат архивларида ва давлатнинг бошқа ҳужжатхоналарида 
доимий сақланаётган ҳужжатлар, шунингдек давлат ҳокимияти ва 
бошқарув 
органларида, 
прокуратуралар, 
судлар, 
давлат 
корхоналари,  муассасалари  ва  ташкилотларида,  банкларда, 
Ўзбекистон  Республикасининг  дипломатик  ваколатхоналари  ва 
консуллик  муассасаларида  вақтинча  сақланаётган  архив 
ҳужжатлари давлат архив фондини ташкил этади. 
Нодавлат  юридик  шахсларнинг  фаолияти  натижасида 
тўпланган архив ҳужжатлари, шунингдек фуқароларнинг шахсий 
архивлари нодавлат архив фондини ташкил этади. 
Ҳужжатларни  Ўзбекистон  Республикасининг  Миллий  архив 
фондига  киритиш  ёки  ҳужжатларни  ундан  чиқариш  эксперт 
комиссиясининг хулосаси асосида амалга оширилади. 
Ҳужжатларнинг қимматлилигини  аниқлаш  мезонларини, 
эксперт  комиссияларини  тузиш  ва  уларнинг  фаолият  кўрсатиш 
тартибини  Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар  Маҳкамаси 
ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги белгилайди. 
Ҳужжатларни  Ўзбекистон  Республикаси  Миллий  архив 
фондига  киритиш  масаласини  ҳал  қилиш  учун  юридик  ва 
жисмоний шахслар давлат архив муассасасининг талабига биноан 
ҳужжатларни экспертизага тақдим этишлари шарт. 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling