14-модда. Архивларни бутлаш
Давлат архивлари давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари,
давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг
фаолияти жараёнида вужудга келган ҳужжатлардан, шунингдек
улар томонидан қўлга киритилган ёки уларга бошқа юридик ва
жисмоний шахслар топширган ҳужжатлардан бутланади.
Давлат
архивлари
фуқароларнинг
шахсий
архив
ҳужжатларини шартнома асосида мулк қилиб олишлари мумкин.
Фуқароларнинг архив ҳужжатлари сотилаётганда давлат архиви
уларни мулк эгаси эълон қилган нархда сотиб олишда устувор
ҳуқуққа эга.
Нодавлат юридик шахсларнинг архивлари ва фуқароларнинг
шахсий
архивлари
давлат
архив
фонди ҳужжатларидан
бутланишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Миллий архив
фондига бутлаш мақсадида топширилиши лозим бўлган
корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг рўйхати Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги
"Ўзархив"
агентлиги томонидан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |