161
нисбатан, шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган
бошқа ҳолларда татбиқ этилмайди.
Архив ҳужжатларининг маҳфийлик даражаси, шунингдек,
Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондининг давлат ва
тижорат сирини ўз ичига олган ҳужжатларидан фойдаланишга
доир чеклашлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
томонидан белгиланади.
Фуқароларнинг шахсий ҳаёти тўғрисидаги ёки уларнинг
ҳаёти ва хавфсизлигига таҳдид туғдирувчи маълумотларни ўз
ичига олган архив ҳужжатларидан фойдаланишга доир
чеклашлар, ҳужжатлар тайёрланган вақтдан эътиборан етмиш
беш йил муддатга белгиланади. Ушбу муддатдан олдин ана
шундай
ҳужжатлардан
фойдаланишга
фуқаронинг
ўзи
томонидан, унинг вафотидан сўнг эса - унинг меросхўрлари
томонидан рухсат берилиши мумкин.
Давлат архив муассасалари давлат архив фонди ҳужжатларидан
фойдаланишни улар илмий-техник ишловдан ўтказилаётгани ёки қайта
тикланаётгани муносабати билан чеклаб қўйиш ҳуқуқига эгадир.
Do'stlaringiz bilan baham: