20-модда. Низоларни ҳал этиш
Архивлардан фойдаланиш масалаларига доир низолар суд
томонидан ҳал этилади.
Юридик ва жисмоний шахслар архивлар тўғрисидаги қонун
ҳужжатларини бузганлик учун етказилган зарар ўрнини қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда қоплашлари шарт. Зарар
ўрнининг қопланиши айбдорларни қонун ҳужжатларига мувофиқ
жавобгарликдан озод этмайди.
21-модда. Архивлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини
бузганлик учун жавобгарлик
Архивлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишида
айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар
бўладилар.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси",
1999 й., N 5, 120-модда
163
Do'stlaringiz bilan baham: |