3-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Архив - архив ҳужжатлари мажмуи, шунингдек архив
муассасаси ёки корхона, муассаса ва ташкилотнинг архив
ҳужжатларини
қабул
қилувчи,
сақловчи
ва
улардан
фойдаланувчи таркибий бўлинмаси;
Архив ҳужжатлари – қонун ҳужжатларида назарда тутилган
тегишли экспертиза асосида архив аҳамиятига молик деб
топилган матнли, қўлёзма ва машинада ўқиладиган ҳужжатлар,
овозли ёзувлар, видеоёзувлар, киноленталар, фотосуратлар,
фотография плёнкалари, чизмалар, схемалар, хариталар,
шунингдек турли моддий ашёлардаги ёзувлар;
Архив фонди - тарихий ёки мантиқий жиҳатдан бир-бири
билан алоқадор архив ҳужжатлари мажмуи;
Архив иши – архив ҳужжатларини қабул қилиш, ҳисобга
олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишни ташкил этишга оид
фаолият;
Do'stlaringiz bilan baham: |