155
Давлат архивларида ва давлатнинг бошқа ҳужжатхоналарида
доимий сақланаётган ҳужжатлар, шунингдек давлат ҳокимияти ва
бошқарув
органларида,
прокуратуралар,
судлар,
давлат
корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида, банкларда,
Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва
консуллик муассасаларида вақтинча сақланаётган архив
ҳужжатлари давлат архив фондини ташкил этади.
Нодавлат юридик шахсларнинг фаолияти натижасида
тўпланган архив ҳужжатлари, шунингдек фуқароларнинг шахсий
архивлари нодавлат архив фондини ташкил этади.
Ҳужжатларни Ўзбекистон Республикасининг Миллий архив
фондига киритиш ёки ҳужжатларни ундан чиқариш эксперт
комиссиясининг хулосаси асосида амалга оширилади.
Ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш мезонларини,
эксперт комиссияларини тузиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш
тартибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги белгилайди.
Ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Миллий архив
фондига киритиш масаласини ҳал қилиш учун юридик ва
жисмоний шахслар давлат архив муассасасининг талабига биноан
ҳужжатларни экспертизага тақдим этишлари шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: