Oʻzbekiston respublikasi оliy va oʻrta maxsus ta‟lim vazirligi urganch davlat universiteti


Download 367.58 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana08.09.2023
Hajmi367.58 Kb.
#1674581
1   2   3   4   5   6
Ключевые слова: государственная молодежная политика, неправительственная не-
коммерческая организация, общественная организация, государственная программа, инс-
титут гражданского общества, Союз молодежи Узбекистана, совместное соглашение, 
дочерняя организация, фонд. 
Key words: state youth policy, non-governmental non-profit organization, public organi-
zation, state program, civil society institute, Youth Union of Uzbekistan, joint agreement, sub-
sidiary organization, fund. 
Бугунги кунда ѐшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг қатъий фуқаро-
лик позицияларини кучайтириш Ўзбекистондаги ѐшларга оид давлат сиѐсатинингмуҳим 
устувор йўналишларидан бири саналади. Одатда, мазкур йўналишдаги чора-тадбирлар 
ѐшларнинг турли жамоат ташкилотлари, ѐшлар парламентлари, қонунчилик органлари қо-
шидаги маслаҳат кенгашлари ҳамда талабаларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларидаги 
фаол иштирокини таъминлаш орқали амалга оширилади. 
Мамлакатимизда ѐшларга оид давлат сиѐсатини амалга оширишда давлат ва нодав-
лат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбе-
кистон Республикасининг “Жамоат бирлашмалари тўғрисида”, “Ёшларга оид давлат сиѐ-
сати тўғрисида”, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги қонунлар ҳамда “Ўз-
бекистон белгиси” кўкрак нишони тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар кири-
тиш тўғрисида”, “Ёшларга оид давлат сиѐсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон 
Ёшлар Иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”, “Yoshlar – kelajagimiz” Дав-


29 
лат дастури тўғрисида”ги
1
каби бир қанча қонун ва қонуности ҳужжатлари орқали тартиб-
га солинади. 
“Ўзбекистон Республикасида ѐшларга оид давлат сиѐсатининг асослари тўғрисида”-
ги Ўзбекитон Республикаси қонуни 1991 йилда қабул қилинган бўлиб, ушбу қонунни янги 
таҳрирда қабул қилиш эҳтиѐжи мавжудлиги сабабли 2015 йилда тегишли вазирлик ва идо-
ралар мутахассислари, депутатлар, тадқиқот марказлари экспертлари ҳамда фуқаролик 
жамияти институтлари вакилларидан иборат махсус ишчи гуруҳи ташкил этилиб, қонун-
нинг янги таҳрири ишлаб чиқилди ва 2016 йилнинг 14 сентябрь куни “Ёшларга оид давлат 
сиѐсати тўғрисидаги”ги қонун қабул қилинди.
2
Ушбу қонуннинг 19, 20, 21-моддалари ѐш-
лар билан ишловчи нодавлат ташкилотлар тармоғи учун ҳуқуқий асос вазифасини бажа-
риб, уларда ѐшларга оид давлат сиѐсатини рўѐбга чиқаришда нодавлат нотижорат ташки-
лотлар, оммавий ахборот воситалари ҳамда ѐшлар нодавлат нотижорат ташкилотларининг 
иштирок этиши масаласи алоҳида белгилаб қўйилди. 
Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, 2018 йилнинг 1 январь ҳолатига мамлакати-
мизда 9205 та
3
нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият юритмоқда. Ушбу ташкилот-
ларнинг аксарияти бевосита ѐшларга оид давлат сиѐсати билан шуғулланиб келмоқда. 
Шунингдек, ѐшлар нодавлат нотижорат ташкилотларидан ташқари, бир қатор йирик но-
давлат нотижорат ташкилотлари томонидан мамлакатда ѐшларга оид давлат сиѐсатини 
амалга оширишга қаратилган давлат дастурлари ва турли хил ҳудудий чора-тадбир режа-
лари ижросини таъминлашга қаратилган ишлар амалга ошириб борилмоқда.
Шунингдек, мамлакатимизда адлия органлари томонидан рўйхатга олинган ѐшлар 
нодавлат нотижорат ташкилотлари билан бир қаторда, 71 та электрон, 133 та ѐшлар босма 
оммавий ахборот воситалари ҳамда 495 та нодавлат таълим муассасалари каби фуқаролик 
жамияти институтлари фаолият юритади.
4
Ушбу ташкилотлар ҳам “Ёшларга оид давлат сиѐсати тўғрисида”ги қонуннинг 20-
моддасига мувофиқ, “ѐшларга оид давлат сиѐсати соҳасидаги давлат дастурларини, ҳуду-
дий ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, ѐшларга оид давлат сиѐ-
сатини рўѐбга чиқаришга, шу жумладан, соғлом ва баркамол ѐш авлодни тарбиялашга, жа-
мият ҳаѐтида унинг роли ва фаоллигини оширишга, ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий мадания-
тини юксалтиришга қаратилган тадбирларни”
5
амалга ошириш каби бир қатор устувор ва-
зифаларни бажаради. 
Қонунда белгиланган юқоридаги талабларни амалиѐтга жорий қилиш ҳамда давлат 
органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ижтимоий шерикликни кучай-
тириш мақсадида 2012 йилдан бошлаб, ҳар йили “Ўзбекистон Республикасида Ёшларга 
оид давлат сиѐсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар” дастурлари-
ни
6
ишлаб чиқиш амалиѐти йўлга қўйилди. Ушбу Дастурларда ҳар томонлама етук, маъна-
вий баркамол, мустақил фикрлайдиган ўз ҳаѐтий позицияси ва қатъий эътиқодга эга бўл-
ган ѐшларни тарбиялаш бўйича бир қатор чора-тадбирларни ишлаб чиқиш кўзда тутилган. 
Эътиборлиси, ѐшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш бўйича ишларни му-
вофиқлаштиришда муҳим ўрин тутадиган бундай давлат дастурлари 2017 йилдан бошлаб 
1
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. Т., Ғ.Ғулом номидаги нашриѐт-матбаа бирлашмаси, 
2016 йил 19 сентябрь, 37 (745)-сон. 
2
Шу манба. 
3
ННТ ва диний ташкилотлар соҳасида http://www.minjust.uz/uz/activity/nnosphere/ 
4
http://www.minjust.uz/uz/activity/nnosphere/ 
5
Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи фаолиятига доир ҳуқуқий-меъѐрий ҳужжатлар (I қисм). Т., “O„zbekiston”, 
НМИУ, 2017, 47 – 48-бетлар. 
6
http://old.xs.uz/index.php/homepage/zhamiyat/item/6641-zbekiston-joshlari-kelazhak-bizniki-marra-bizniki 


30 
вазирлик, идора, ташкилотлар ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи
1
ўртасидаги қўшма кели-
шувлар асосида ҳар бир ташкилот тизимидаги ѐшлар учун амалга ошириладиган қўшимча 
чора-тадбирлар Дастурларини қўллаш технологиясини жорий қилиш орқали яна-да тако-
миллаштирилди. 
Ушбу дастурий технологияларни қўллаш доирасида демократик давлат қуриш ва фу-
қаролик жамиятини ривожлантиришда ѐшларнинг ҳуқуқий маданияти ва фаоллигини яна-
да оширишга, мустақил фикрлайдиган ўз мустаҳкам ҳаѐтий позициясига кенг дунѐқараши 
ва чуқур билимларга эга ѐшларни тарбиялашга, ѐшларнинг ижтимоий муҳофазасига, за-
монавий касбий кўникмаларга эга бўлиш учун зарур шарт-шароитларни яратишга, иш би-
лан таъминлаш ва тадбиркорлик фаолиятига жалб қилишга, ѐшларнинг ижодий ва интел-
лектуал салоҳиятини рўѐбга чиқариш бўйича тизимли ишларни ташкиллаштиришга, иқти-
дорли ѐшларни қўллаб-қувватлашга, ѐшларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулла-
нишга кенг жалб қилишга, ѐшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга, жино-
ятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга, миллий қадриятларга содиқлик ва миллат-
лараро ҳамжиҳатлик руҳида тарбиялаш ҳамда баркамол авлодни вояга етказишда ахборот 
воситалари ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдала-
нишга
2
қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилди.
2018 йил 1 январь ҳолатига кўра, адлия органлари рўйхатидан ўтган ѐшларнинг ҳу-
қуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари сони 641 тадан 
иборат. Ушбу ташкилотларнинг фаолияти ѐшларнинг сиѐсий онги, ҳуқуқий маданияти ва 
ижтимоий фаоллигини оширишга ҳамда иқтидорли ѐшларни ҳар томонлама қўллаб-қув-
ватлашга ва бошқа шу каби йўналишларга қаратилган.
3
Шунингдек, ҳудудларда фаолият юритаѐтган ушбу ташкилотлардан ташқари Ўзбе-
кистон Ёшлар Иттифоқининг таъсисчилиги асосида ташкил этилган 26 та
4
фуқаролик жа-
мияти институтлари ѐшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг илмий ва ижодий салоҳия-
тини юксалтириш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва шу каби бир қатор йў-
налишларда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг асосий фаолият йўналишларини амалиѐтга 
жорий этишда кўмакчи ташкилотлар сифатида фаолият юритади. Ушбу ташкилот фаолия-
тини такомиллаштириш мақсадида, 2017 йил 5 июлда “Ёшларга оид давлат сиѐсати сама-
радорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғ-
рисида”ги ПФ-5106-сонли
5
фармони ҳамда 2017 йил 18 июлда “Ўзбекистон Ёшлар Итти-
фоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3138-сонли 
қарори қабул қилинди.
6
Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи фаолиятининг устувор йўналишлари сифатида бир қа-
тор устувор вазифалар белгилаб берилди. 
Бугунги кунда Иттифоқ тизимида Марказий кенгаш, 14 та ҳудудий, 200 та шаҳар ва 
туман кенгашлари фаолият юритмоқда. Бундан ташқари, Иттифоқ билан ўзаро ҳамкорлик 
асосида 126 та вазирлик, идора ва ташкилотлар, хўжалик бирлашмалари ҳамда сиѐсий 
партияларнинг республика бошқарув органларида Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг те-
гишли тизимларидаги бошланғич ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича 
1
Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ва Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил инсти-
тутининг 2017–2018 йиллардаги “Ёшларга оид давлат сиѐсати амалга оширишнинг қўшимча чора-тадбирлар 
дастури”. 2017 йил 20 август. 
2
Шу манба. 
3
http://www.minjust.uz/uz/activity/nnosphere/ 
4
Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи тизимидаги ташкилотлар yi.uz/page/tizimdagi-tashkilotlar 
5
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларга оид давлат сиѐсати самарадорлигини ошириш ва Ўз-
бекистон Ёшлар Иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сонли фармони 
http: 
//lex
.uz/docs/3255680 
6 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи фаолиятини такомиллашти-
ришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3138-сонли қарори yi.uz/document/normativ-hujjatlar 


31 
Етакчилар кенгашлари ҳамда уларнинг қуйи тизимларида 23798 та,
1
жумладан, умумий 
ўрта таълим муассасаларида 9636 та, ўртамахсус касб-ҳунар таълим муассасаларида 
1548 та, олий таълим муассасаларида 84 та, корхона, ташкилот ва муассасаларда 11861 та 
ва ҳарбий қисмларда 543 та бошланғич ташкилотлар фаолияти йўлга қўйилди.
Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи томонидан ўтган қисқа вақт давомида 23 тадан ортиқ 
давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа 
институтлари, шунингдек, 5 та хорижий давлат ташкилотлари билан ўзаро тизимли ҳам-
корликни ривожлантириш мақсадида меморандумлар
2
имзоланди. 
Ўтган давр мобайнида Иттифоқ томонидан Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, 
Туркманистон, Ҳиндистон, Германия, Озарбайжон, Туркия, АҚШ, Беларус каби давлатлар 
билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилиб, халқаро тажриба алмашиш ва малака ошириш 
имкониятига эга бўлинди. 
Шунингдек, ЮНИСЕФ, ЮНЕСКО, Жаҳон банки, ШҲТ, МДҲ, ТИКА, БМТТД, Кон-
рад Аденауэр номидаги фонди ва бошқа шу каби халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик 
алоқалари йўлга қўйилди ва улар билан учрашув, давра суҳбатлари ва конфренциялар 
ташкил этилди. 
Умуман олганда, Ўзбекистон Республикасида ѐшларга оид давлат сиѐсатини амалга 
оширишдаги нодавлат нотижорат ташкилотларнинг иштироки бир қатор меъѐрий-ҳуқуқий 
ҳужжатлар орқали тартибга солинади. Соҳадаги нодавлат нотижорат ташкилотларининг 
иштироки аниқ белгилаб қўйилган “Ёшларга оид давлат сиѐсати тўғрисида”ги Ўзбекистон 
Республикаси қонуни бу борадаги энг муҳим ҳуқуқий асос ҳисобланади. Қонунга асосан, 
Ўзбекистонда ѐшларга оид давлат сиѐсатини амалга оширишда иштирок этадиган нодав-
лат нотижорат ташкилотларни уч гуруҳга таснифлаш мумкин: 
1. Фаолиятининг айрим йўналишларига кўра, ѐшларга оид давлат сиѐсатини амалга 
оширишда иштирок этадиган нодавлат нотижорат ташкилотлари. 
2. Оммавий ахборот воситалари. 
3. Фаолиятининг барча йўналишларига кўра, ѐшларга оид давлат сиѐсатини амалга 
оширишда иштирок этадиган нодавлат нотижорат ташкилотлари (Ёшлар ННТлар).
3
Фаолиятининг барча турларига кўра, ѐшларга оид давлат сиѐсатини амалга ошириш-
да иштирок этувчи энг йирик нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида Ўзбекистон Ёшлар 
Иттифоқини келтириш мумкин. Ташкилот тузилмаси ва фаолият йўналишлари таҳлили-
дан шу кўринадики, унинг ташкил этилиши билан республикамизда ѐшларга оид давлат 
сиѐсатини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлар иштироки соҳасида мутла-
қо янги босқич бошланди. Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи таъсислигида ташкил этилган ва 
аниқ белгиланган йўналишлар бўйича фаолият юритувчи ташкилотларнинг ташкил эти-
лиши фикримизнинг яққол далилидир. 
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, ѐшларга оид давлат сиѐсати соҳасида йўна-
лишлар бўйича аниқ ихтисослашган мустақил ташкилотлар сонининг камлиги ҳамда бун-
дай ташкилотларни молиялаштириш манбаларининг ҳуқуқий ҳужжатларда аниқ белги-
ланмаганлиги, бу йўналишдаги ишларни қонуннинг 21-моддасида ѐшлар ташкилотларига 
берилган таърифдан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш зарурати мавжудлигини кўр-
сатади. Айниқса, ташкилотлар фаолиятини молиялаштиришда халқаро ташкилотлар билан 
ҳамкорликни кучайтириш ҳамда ҳудудлар имконияти ва шароитидан келиб чиққан ҳолда, 
локал хусусиятга эга бўлган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширувчи 
нодавлат нотижорат ташкилотлари миқдорини яна-да ошириш, шунингдек, уларни давлат 
томонидан манзилли қўллаб-қувватлаш борасида самарадор механизмларни ишлаб чиқиш 
1
Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг таркибий тузилмаси http://yi.uz/page/tarkibiy-tuzilma 
2
Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг ҳамкорликдаги меморандумлари http://yi.uz/uz/memorand 
3
Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиѐсати тўғрисида”ги қонуннинг 21-моддаси http:// 
www.lex.uz/acts/3026246 


32 
ва жорий этиш орқали ѐшларга оид давлат сиѐсати соҳасида натижадорликка эришиш 
мумкин. 

Download 367.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling