O`zbеkiston Rеspublikasi Oliy va o`rta ta'lim vazirligi
Тилшунослиқда мантиқий йўналиш
Download 455.5 Kb.
|
tilshunoslik va tabiiy fanlar
Тилшунослиқда мантиқий йўналиш
Тилшунослик фалсафа бағрида шакллангани, тил ва мантиқ ўзаро зич боғлангани сабабли бир қатор олимлар тил категорияларини мантиқ категорияларига қиёсан ўргандилар. Натижада тилшуносликда мантиқий йўналиш майдонга келди. Тилни тафаккурга муносабати асосида ўрганувчи тилшунослар оқими мантиқий йўналишни ташкил қилади. Мантиқий йўналиш тилшуносликдаги қуйидаги муаммолар бўйича фикр юритади: 1) тилнинг гносеология билан алоқасини очиш: 2) тилнинг ўзига хос тузилиш хусусиятларини эмас, балки барча тиллар учун универсал томонларини ёритиш; 3) грамматик категорияларни мантиқнинг универсал категориялари асосида аниқлаш: сўзни тушунча асосида, гапни ҳукм асосида изоҳлаш ва бошқалар; 4) қандай тил шаклига эга бўлишидан қатъи назар, ягона таҳлил тамойилини ишлаб чиқиш; 5) диахроник таҳлилдан кўра синхрон таҳлилни устун қўйиш, шу билан боғлиқ равишда тарихий ва қиёсий-тарихий грамматикага нисбатан тавсифий грамматикага эътибор бериш; 6) кўпроқ гап ва семантика таҳлилига диққат қилиш. Тилшунослик ва мантиқ ўзларининг илк даврларидаёқ ўзаро муносабатда пайдо бўлган, юнонча логика, арабча мантиқ атамаларининг нсгизида сўз (logos) ва нутқ ётгани ҳам фикримиз далилидир. Логика атамаси илмий муомалага стоиклар томонидан фикрнинг сўз ёрдамида ифодаланишини билдирувчи атама сифатида киритилди. Арасту эса тафаккур қонунларини ўрганувчи фан учун аналитика атамасини қўллаган эди. Антик даврлардан бошлабоқ грамматик категориялар мантиқий категориялар асосида изоҳланди. Гап сўзлар воситасида англашилган фикр деб таърифланди. Сўз билан гап ўртасидаги фарқловчи белги сифатида қайси мантиқий категорияларни ифодалаши белгиланди: сўз тушунчани, гап фикрни билдириши таъкидланди. Гапнинг тузилиш бирликлари ҳам кўпинча тафаккур шаклларидан бири бўлган ҳукмнинг тузилиш бирликлари орқали тушунтирилди. Айниқса, бундай ҳолат бир составли гапларни тушунтиришда яққол сезилди. Масалан, рус тилшуноси Бабайцева бир составли гапларни мантиқан составларга бўлиш мумкин экани билан изоҳлайди. Бир составли гапларнинг қуйидаги моделларини кўрсатади: X-Р (субъектсиз предикат ифодаланган гап, яъни эгасиз кесим гап) S-X (предикатсиз субъект ифодаланган гап, яъни кесимсиз эга гап) Худди шу мантиқий йўналишнинг таъсири проф. И.Расулов томонидан ёзилган «Ҳозирги ўзбек адабий тилида бир составли гаплар» монографиясида ҳам сезилади. Тилни мантиқий категориялар асосида ўрганиш, айниқса, XVII асрдан XIX асрнинг биринчи ярмигача ўз чўққисига кўтарилди. Бу даврда нутқнинг мантиқий категорияларга тўла мос ҳолда шаклланишини эътироф этган ҳолда, барча тиллар учун умумий, рационал грамматика яратиш ҳаракати кучайди. Ана шундай курашнинг бошловчиси инглиз файласуфи Ф.Бекон Ф.Бекондир (1561 – 1626). У барча тиллар учун умумий, фалсафий грамматика яратишга уринди. Бундай грамматика яратишда ўзи ишлаб чиққан билишнинг амалий, индуктив методига таянди. Ф.Бекон турли тилларнинг қиёсий грамматикасини барпо этиш асосида унинг негизида барча тилларнинг афзал жиҳатларини қамраб олган ва инсон тафаккури ҳамда сезгиларини ўзида идеал жойлаштирувчи умумий бир тилни яратиш мумкин деган ғояни илгари сурди. Кўринадики, у дунёга кенгроқ тарқалган Оврупо тиллари негизида барча халқларнинг такомиллашган алоқа воситаси бўлган – худди эсперанто каби – бир тилни яратиш ҳақида фикр юритади. Мантиқий категориялар асосида барча тиллар учун умумий грамматика яратиш гояси француз олими Рене Декарт (1596 – 1650) ва унинг ғояси асосида дунёга келган картезиан фалсафаси томонидан ривожлантирилди. Аслида, картезиан атамаси Декарт фамилиясининг лотинча (Cartesins) ёзилиши асосида майдонга келган. Унинг фикрича, барча инсонларга хос мураккаб тушунчалар системаси нисбатан анча кам миқдордаги элементар бирликларга жамланиши мумкин. Масаланинг ечими инсон тафаккурининг барча бойликларини ташкил этадиган энг кичик, бошқа майда бўлакка бўлинмайдиган мантиқий бирликларни аниқлаш даражасига, чин фалсафага асосланган фалсафий тил системасини топишга боғлиқдир. Декарт худди табиий сон қаторлари каби инсон фикр-ғояларининг ҳам саноғини чиқариш мумкин эканини тахмин қилади. Унинг фикрича, ўзига номаълум бир тилда барча сонларни бир кунда ёзиш ва ўқиш мумкин бўлганидек, инсон тафаккуридаги тушунча ва ғояларни ҳам ана шундай миқдорларга келтириш, натижада ўша тушунча ва ғояларни ифодаловчи сўзлар тизимини яратиш мумкин. Бундай тилни яратиш, энг аввало, чин фалсафага боғлиқ. Декартнинг фикрига кўра, фақат мазкур фалсафагина инсоннинг барча фикр-ғояларини санаши ва уларни содда ҳолда аниқ қилиб, чиройли тартибда жойлаштириши мумкин. Бундай тил, унинг эътирофига кўра, сўзларнинг бир хил тусланиш, турланиш ва тузилишига эга бўлиши лозим. Умумий грамматика яратиш ғоясини олға сурган олимлардан яна бири немис олими Готфрид Вильгельм Лейбницдир (1646 – 1716). У илмий кашфиётлар қилишга имкон берадиган умумий илмий методни қидириш жараёнида тилга мурожаат этди. Г.В.Лейбниц фақат исботлаш билангина кифояланувчи анъанавий, шаклий мантиқни танқид қилган ҳолда, «илмий кашфиётлар қилиш санъати»га эга бўлган янги мантиқни яратиш зарурлигини таъкидлайди. Ана шундай мантиқни яратиш йўлини у тилнинг мантиқий таҳлилида кўради. Тилнинг мантиқий таҳлили, олимнинг фикрича, универсал мантиқий символларни яратиш ва бу символлар ёрдамида тафаккур элементларини ифодалаш мумкин бўлади. Шундай қилиб, Лейбниц сунъий символик тилни яратиш ғоясини кўтариб чиқди. У бундай сунъий тилнинг мантиқий-фалсафий ва математик қурилмаларга максимал яқин бўлиши лозимлигини таъкидлади. Лейбниц фикрича, барча мураккаб ғоялар содда ғоялар комбинациясидан, барча бўлинувчи сонлар бўлинмайдиган сонлардан ташкил топганини эътиборга олган ҳолда, мураккаб тушунчаларни содда тушунчаларга бўлиш чоғида комбинаторика тамойилларига амал қилиш лозимлигини уқтиради. Биринчи қатордаги атамалар содда тушунчалар, иккинчи қатордаги атамалар содда тушунчалар жуфтлиги, учинчи қатордаги атамалар эса биринчи қатордаги уч атаманинг ёки биринчи қатордаги икки атама билан иккинчи қатордаги бир атаманинг комбинацияси эканини таъкидлайди. Шундай қилиб, барча мураккаб тушунчалар маъно «атом»ларидан ташкил топганини эътироф этади. Натижада тафаккур узвларини алгебраик ифодалар билан белгилаш имкони яратилади. Лейбниц оғзаки ва ёзма нутқда қўллаш мумкин бўлган символлаштирилган тил лойиҳасини тавсия этди. Бу тилнинг қуйидаги символларни ўз ичига олиши назарда тутилди: а) тўққизта кетма-кет келган рақам лотин алфавитидаги дастлабки тўққиз ундош ҳарфни ифодалайди: 1=b, 2=с, 3=b, 4=t, 5=g, 6=h, 7=l, 8=m, 9=n... б) ўнликлар бешта унлига мос келади: 10=а, 100=е, 1000=1, 10000=о, 100000=u. Лейбницнинг мазкур ғояси кейинчалик математик мантиқ ва кибернетиканинг шаклланиши ва ривожи учун катта аҳамиятга эга бўлган символик мантиқнинг ривожланиши учун туртки берди. Гарчи Бэкон, Декарт, Лейбницлар мантиқий категориялар асосида умумий грамматика яратиш ғоясини берган бўлсалар-да, лекин улар бу ғояларни фалсафа доирасида баён қилдилар. Мавжуд тилларнинг ички тузилиши ва табиати ҳақида соф лингвистик тадқиқот олиб бормадилар. Мантиқ материаллари асосида тил тузилишини тушунтириш ва рационал грамматика яратиш илк марта француз олимлари А.Арно ва К.Ландслога насиб этди (бу грамматика ҳақида II жилдда батафсил маълумот берилади). Download 455.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling