O`zbеkiston Rеspublikasi Oliy va o`rta ta'lim vazirligi
Download 455.5 Kb.
|
tilshunoslik va tabiiy fanlar
Тилшунослик ва биология
Тилшунослик биология фани билан ҳам узвий алоқададир. Аввало, тилшуносликнинг ўрганиш объекти бўлган тил товушлар силсиласи ёрдамида моддийлашади. Товушлар эса нутқ бирлиги сифатида муайян нутқ органларининг фаолияти натижасида юзага чиқади. Нутқ товушларини ҳосил қилишда иштирок этадиган нутқ органлари нутқ аппарати саналади. Нутқ аппарати таркибига кирувчи нутқ органлари инсон организмининг таркибий қисмидир. Ҳар қандай нутқ органи икки хил вазифа бажаради: 1) бирламчи вазифаси инсоннинг физиологик аъзоси. Бундай аъзо сифатида улар инсон организмининг нормал яшаши учун зарур табиий эҳтиёжларни қондиришга хизмат қилади; 2) иккиламчи вазифаси нутқ органи. Бу фақат homo sapiensга хос хусусиятлар бўлиб, бирламчи вазифаси устига қўшимча вазифа – маълум нутқ товушларини талаффуз қилиш вазифаси қўшилади. Шундай қилиб, бу органлар ҳам биологиянинг, ҳам тилшуносликнинг текшириш объекти бўлади. Ҳар бир нутқ товуши уч белгини ўзида мужассамлайди: 1) акустик; 2) артикуляцион; 3) вазифавий (функционал). Унли товушлар ҳам, ундош товушлар ҳам артикуляцион белгига эга. Унли ёки ундош товушларнинг юзага чиқишида иштирок этадиган нутқ органлари белгиси артикуляцион белги саналади. Мазкур белгига кўра нутқ товушининг тавсифи артикуляцион (физиологик) тавсиф саналади. Масалан, унлилар тавсифида лаб иштироки белгиси, оғизнинг очилиш даражаси (тилнинг кўтарилиш даражаси) белгиси физиологик тавсиф учун асос бўлиб хизмат қилади. Ундошлар тавсифида эса ундошларнинг пайдо бўлиш ўрни белгиси (бўғиз товушлари, тил товушлари – тил орқа, тил ўрта, тил олди товушлари, лаб товушлари, лаб-лаб, лаб-тиш товушлари, танглай ва бурун товушлари) физиологик жиҳатдан тавсиф асоси бўлади. Унли ва ундош товушларни талаффуз қилишда иштирок этадиган нутқ органлари қадимдан тилшунослар диққатини тортиб келади. Хусусан, бобокалонимиз қомусий олим Ибн Сино фонетикага бағишланган махсус рисоласида товушларнинг физиологик томони ҳақида батафсил маълумот беради. Бундай аниқ маълумот беришида олимга инсон физиологиясини яхши билгани катта имконият яратган. Download 455.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling