O`zbеkiston Rеspublikasi Oliy va o`rta ta'lim vazirligi


Тилшунослик ва кибернетика


Download 455.5 Kb.
bet27/33
Sana07.01.2023
Hajmi455.5 Kb.
#1083246
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   33
Bog'liq
tilshunoslik va tabiiy fanlar

Тилшунослик ва кибернетика

Тилшунослик кибернетика фани билан ҳам алоқадордир. Кибернетика грекча kybernetike tehne сўзларидан олинган бўлиб, бошқариш санъати демакдир. У XX аср ўрталарида машина ва жонли организмлардаги алоқа, бошқариш ва назоратни ўрганувчи фан тармоғи сифатида майдонга келди. Кибернетика ҳақидаги дастлабки ғоя америкалик олим Н.Венер томонидан берилган бўлса, кейинчалик рус математиклари А.А.Марков, А.М.Ляпунов, А.Н.Колмогоров, А.Я.Хинчин, америкалик олимлар К.Шеннон, Фишер бу ғояни ривожлантирдилар.


Кибернетика фанининг шаклланиши ва ривожланишида фақат математикларгина эмас, балки физиологлар, физиклар, тилшунослар, руҳшунослар, мантиқшунослар ҳам фаол қатнашди.
Шундай қилиб, кибернетика синтетик фан саналади ва у математика, физика, мантиқ, физиология, психология, тилшунослик маълумотларини синтезлаштиради.
Кибернетика фани жонли организм билан машиналар ўртасида алоқа, бошқариш ва назорат жараёнида қандайдир умумий белгилар мавжудлигига асосланади. Бу, айниқса, инсон асаб системасига, унинг фикрлаш ва рефлекс фаолиятига асосланган ҳозирги электрон машиналарда яққол кўзга ташланади.
Ҳозирги техник тараққиёт босқичида инсоннинг меҳнат фаолиятини осонлаштириш мақсадида инсон бажариши лозим бўлган бир қатор вазифалар машиналарга ўтказилмоқда. Бу жараёнда инсонга хос интеллектуал фаолият машиналарга кўчирилади. Натижада машиналар инсоннинг фақат жисмоний меҳнатинигина эмас, балки ақлий меҳнатини ҳам енгиллаштиради. Масалан, йиллар давомида санаш мумкин бўлган нарсаларни машина ёрдамида бир неча дақиқада бажариш мумкин. Бундай машиналар электрон ҳисоблаш машиналаридир (ЭҲМ).
ЭҲМ бугунги кунда ҳаётимизнинг турли жабҳаларига кириб борди. Унинг ёрдамида турли хил матнларни қисқа муддатда териш, ҳар қандай ахборотни узатиш, қабул қилиш ва сақлаш, ҳатто мусиқа ижод қилиш, шахмат ўйнаш имконияти мавжуд.
Бундай машиналарнинг кашф этилишида машина хизмати билан жонли организм фаолияти ўртасидаги ўхшашлик таянч нуқта бўлиб хизмат қилади. Жонли организмда ҳам, машинада ҳам ташқаридан олинган сигналларга жавоб берадиган бошқарувчи ва бошқарилувчи таркибий қисмлар мавжуд. Сигналлар инсон фаолияти ва машиналар ишини белгиловчи маълум ахборотларни ташийди. Ахборот ва сигнал тушунчалари кибернетиканинг марказий тушунчаларидир.
Ахборот хилма-хил бўлганидек, сигналлар ҳам турли-туман. У кўриш, эшитиш, ёруғлик каби сигналларидан иборат бўлиши мумкин. Масалан, йўлдаги светофор чироғи ҳам сигнал, машинанинг бурилиш чироғини ёқиш ҳам сигнал, жанг майдонида оқ байроқнинг кўтарилиши ҳам, қўшинларнинг қуролини ташлаб қўл кўтариши ҳам сигнал. Электр импульслари, телеграф лентасидаги тире, нуқталар ҳам сигнал. Уларнинг ҳаммаси муайян ахборот ташийди. Бу жиҳатдан сўзлар ҳам сигналдир. У ҳам борлиқдаги нарса ва ҳодисалар ҳақида ахборот беради. Шунинг учун машҳур рус олими И.Павлов сўзни сигналлар сигнали деганди.
Маълум ахборот ташишда қўлланиладиган сигналлар тизими код ҳисобланади. Кодлар ЭҲМ учун катта аҳамиятга эга. У ҳам жонли организм сигналларига аналогия йўли билан яратилади.
Жонли организм фаолияти ва машина иши ўртасидаги ўхшашликни қуйидагича изоҳлаш мумкин.
Инсон сезги аъзолари орқали ташқи олам ҳақида турли ахборот берувчи сигналларни қабул қилади. «Кириш сигнали» номи билан юритилувчи бундай сигналлар асаб тармоқлари орқали мияга узатилади. Қабул қилинган ахборот хотирада сақланади, қайта ишланади ва унинг фаолияти белгиланади: ҳаракат орқали муайян реакция чақирилади ёки турли хилдаги янги ахборот қайта ишланади. «Кириш сигналлари» «чиқиш сигналлари»га айлантирилади.
Масалан, «Ўткан кунлар» романини ким ёзган?» деган саволни тил ёрдамида кодлаштирилган ва товуш сигналлари – сўзлар воситаси орқали узатилган ахборот сифатида қараш мумкин. Эшитиш аъзолари мазкур сигналларни қабул қилиб, мияга узатади. Бу ахборот миядаги хотира уяларига қабул қилинади ва қайта шаклланади.
Мия бўлаги билан худди ўшандай тил ёрдамида марказий алоқа каналлари орқали кодлаштирилган янги ахборот узатилади: жавоби – Абдулла Қодирий. Абдулла Қодирий сўзловчи учун «чиқувчи сигнал», айни пайтда, тингловчи учун эса «кирувчи сигнал» ҳисобланади. Шундай қилиб, янги ахборот қабул қилишда «кирувчи сигнал» билан «чиқувчи сигнал» занжири такрорланиб туради.
Машина ҳам худди шу тамойил асосига қурилган. Унинг вазифаси ахборотни қабул қилиш, сақлаш, қайта шакллантириш ва узатишдан иборат.
Ҳозирги кунда машиналар ёрдамида инсон меҳнатини енгиллатувчи хилма-хил ишлар амалга оширилмокда. Ана шулардан бири автоматик таржимадир.



Download 455.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling