O‘zbekiston respublikasi o‘zbekiston oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi farg‘ona davlat universireti fizika-texnika fakul’teti


Газ разрядли ячейканинг нур (сигнал) қабул қилиш бўйича тадқиқотлари


Download 0.79 Mb.
bet12/14
Sana06.04.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1333276
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
2bmi

2.3. Газ разрядли ячейканинг нур (сигнал) қабул қилиш бўйича тадқиқотлари.
Сигнални қайд этадиган яримўтказгичли тизим учун кирувчи сигнал қувватининг чегаравий минимал қийматини ҳисоблашга бағишланган. Ушбу тизимда тасвирнинг хосил бўлиши, фототокни таъминловчи мувозанатсиз заряд ташувчиларнинг газ разрядли ячейкани ёриб ўтиб, қайд этувчи муҳитга кўрсатадиган таъсири ҳисобига амалга оширилади. Бу тизимга, жумладан, яримўтказгичли фотографик ионизацион камера ҳам талуқлидир. Яримўтказгичли фотографик ионизацион камерада тасвирнинг яратилиш ва уни сақлаш шарт-шароитлари ҳақидаги маълумотлар, фотосезгирликнинг узун тўлқинлар чегараси ва қайд этиладиган нур қувватининг минимал қийматлари орасидаги боғлиқлик ҳамда нур қувватининг минимал қийматини Ферми сатҳига боғлиқлиги зоналар аро рекомбинациянинг ҳусусий оптик қўзғалиш учун шакиллантирилган. Тўлқин узунликнинг чегаравий қиймати λгр (киритма сатҳининг энергетик чуқурлиги ЕМ) ва қайд этиладиган нур қувватининг минимал қиймати ҳамда нур қувватининг минимал қийматини Ферми сатҳларининг холатига ва киритма сатҳларнинг оптик қўзғалишига боғлиқлиги анализ қилинган.
Тасвир қайд этиладиган яримўтказгичли қурилмаларда газ разрдининг чақнаш жадаллиги ўтказувчанлик токига мутоносибликда бўлади. Бунда тасвирнинг хосил бўлишини табиий шарти, фототок зичлигининг jc қоронғулик jТ токидан устунлигидир (минимал ёрқинлик шарти). Бу шарт етарли эмас, чунки, ҳар доим ток кучининг шундай абсолют кичик қиймати мавжудки, бу кичик чегаравий ток зичлигидан кичик қийматларда тасвир хосил бўлмайди, бошқача қилиб айтганда тасвирни қайд этадиган экран муҳити ишчи холатда бўлмайди (токнинг минималлик шарти). Шунинг учун тасвир ўзгартиргичларда, заряд ташувчилар орқали юзага чиқадиган тасвирнинг хосил бўлиш шартларини қуйидаги тенгсизликлар орқали тавсифлаш мумкин
jC ≥ αjT (9)
jC + jT ≥ jmin , (10)
бу ерда jmin – тасвирни қайд этадиган тизим учун минимал токнинг чегаравий қиймати, α – минимал ток учун ёрқинлик шартини таъминлайдиган, бевосита қайд этувчи мухит материалининг ёрқинлик коэффициентига боғлиқ бўлган доимий катталик γq
, (11)
бу формулада 𝛥D – қайд этувчи муҳитнинг оптик шаффофлигининг энг кичик фарқланишини ажратадиган катталик.
Яримўтказгичли фотографик тизимда тасвир, заряд ташувчилар миқдори орқали хосил қилинади ва у кичик чегаравий қийматга эга, qmin – танланган муғитда қайд этиладиган қорайишни ёки оқаришни таминлайдиган минимал заряд миқдори. Шунинг учун фотографик қурилма учун тасвирнинг рўёбга чиқиш шартини таъминлайдиган қуйидаги тенгсизликлар тизимини ёзиш мумкин
qC ≥ αqT (12)
qC + qT ≥ qmin . (13)
Ушбу j = eμnE формулани ҳисобга олиб, моноқутибли киритмали фотоўтказувчанлик бўлганда тасвирнинг рўёбга чиқиш шартини қуйидаги кўринишда ёзамиз
nC ≥ αnT (14)
nC + nT ≥ nmin , (15)
формулада nC и nT мос холда, термодинамик мувозанатсиз ва мувозанатли заряд ташувчилар, nmin = qmin/(tmaxeμE) – тасвирни қайд этадиган муҳитнинг сезгирлиги qmin, максимал экспозиция вақти tmax ва электр майдон кучланганлиги E бўлганда қайд этиладиган заряд ташувчилар концентрацияси.
Стационар холатда

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling