O’zbekiston respublikasi qishloq va


Минералларнинг шаффофлиги


Download 39.22 Kb.
bet2/6
Sana15.02.2023
Hajmi39.22 Kb.
#1199151
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Минералларнинг физик хусусиятлари

Минералларнинг шаффофлиги. Минералларнинг ўзидан нур ўтказиш қобилияти уларнинг шаффофлиги деб аталади. Бу хусусиятга қараб минераллар қуйидаги турларга бўлинади:

  1. Шаффоф минераллар - тоғ хрустали, исланд шпати, топаз ва

бошқалар.

  1. Ярим шаффоф минераллар - зумрад, сфалерит, киновар ва бошқа минераллар.

  2. Шаффоф бўлмаган минераллар - пирит, магнетит графит ва бошқа минераллар.

Ранги. Кўпгина минералларнинг номи унинг рангига қараб берилган. Масалан : алъбит (лотинча "алъбус" - оқ), гематит (грекча "гематикос" - кондек), хлорит (грекча "хлорос" - яшил), рубин (лотинча "рубер" - қизил), родонит (грекча "родон" - пушти). Кўпгина минераллар табиий холатда доимий рангга эга бўладилар.
Бунинг сабаби шундаки, бундай минералларнинг таркибида ранг берувчи кимѐвий элементлар доимо мавжуд бўлади. Бундай ранг берувчи кимѐвий элементларга (хромофорларга) Ти, В, Мн, Cо, Ни баъзан W, Мо, Н, Cу элементлари киради. Масалан : минерал таркибидаги хром унга қуюқ ранг - қизил (пироп, рубин), оч - яшил (уваровит, зумрад, фуксит) бинафша ранг (родохром) беради.
Доимий рангли минералларга магнетит (ФеО Фе2О2) доим қора ранг, пирит (ФеС2) жезсимон сариқ ранг, киноваръ (ҲгС) тўқ қизил ранг, малахит яшил ранг, азурит кўк рангли минералларга киради.
Булардан ташқари, аксарияти битта минерал бир неча рангда ҳам учраши мумкин. Масалан, одатда рангсиз, кўпинча бутунлай шаффоф кристаллар сифатида учрайдиган кварс, (тоғ хрустали), кўркам бинафша рангли (аметист), пушти, саргич - қўнғир (темир оксидлари бўлгани учун), тилла ранг (ситрин), кул ранг ѐки тутун ранг (раухтопаз), тўқ қора (морион), ниҳоят сутдек оқ ҳам бўлиши мумкин. Шунга ўхшаш ош тузи - галит - оқ, кулранг, қўнғир, пушти ва баъзан кўк рангли бўлиши мумкин .
Айрим шаффоф минералларнинг ранги баъзан хилма - хил бўлиб товланиб туради. Масалан : лабрадорит минералини маълум бурчакка бураб караганда кўк ва яшил бўлиб товланиб - чақнаб туради, лимонит минерали (қўнғир темир тош) нинг буйраксимон юзаларида, гематит минерали (темир ялтироги) юзалари бинафша ранг ва кўк ранг бўлиб товланади.

Download 39.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling