O‘zbеkistоn rеspublikаsi sog‘liqni saqlash vazirligi аbu аli ibn sinо nоmidаgi buхоrо dаvlаt tibbiyot instituti anatomiya, klinik anatomiya (oxta) kafedrasi


Гастростомия  (ошқозонга  тешик  қўйиш)


Download 1.1 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/192
Sana08.01.2022
Hajmi1.1 Mb.
#246063
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   192
Bog'liq
klinik anatomiya va oxta

Гастростомия  (ошқозонга  тешик  қўйиш).    К  ў  р  с  а  т  м  а  л  а  р.  Торайиш  ѐки 
ўтказмаслик, қизилўнгачнинг шикастланиши. 


 
65 
Гастростомиянинг  қатор  усуллари  Басов,  Витцель,  Топровер,  Штамм-Кадер,  Ютхин 
ва бошқалар томонидан ишлаб чиқилган.  
Гастростомия-  найсимон  тешик  (Витцел  бўйича).  Ўрта  чизиқдан  чапроқда 
параректал кесма  билан қорин бўшлиғи очилади. Ошқозоннинг олдинги девори чиқарилиб 
олинади.  Ошқозон  ўқи  бўйлаб  катта  ва  кичик  эгриликлар  орасидаги  масофанинг  ўртасида 
резина  найча  шундай  хисоб  билан  ѐтқизиладики,  бунда  найчанинг  ошқозон  ичига 
тушириладиган охири унинг кардия қисмига яқин жойлашиши керак.  
Ошқозоннинг  сероз  ва  мускул  пардалари  найчанинг  икки  ѐнида  тугунчали  чоклар 
билан шундай тикилиши керакки, яъни чокларни боғлаганда найча 4-5 см масофада ошқозон 
девори билан ѐпилсин. 
Ошқозоннинг  кесилиши  мўлжалланган  жойи  атрофида,  найчанинг  охирида  орган 
деворига  халтача  чок  қўйилиб,  ипларнинг  учи  боғланмай  қолдирилади.  Ошқозон  девори 
найча  охири  ѐнбошларида  иккита  пинцет  билан  конус  шаклида  бир  оз  кўтарилади  ва 
скальпель  учи  билан  тешик  хосил  қилинади,  у  ерга  (ошқозон  бўшлиғига)  найчанинг  охири 
киритилади,  халтача  чок  тортилади  ва  боғланади.  Илгари  қўйилган  чокларни  ботирадиган 
иккинчи қатор серо-сероз чоклар қўйилади. 
Париетал-қорин  парда  қирғоқлари  тугунчали  чоклар  билан  дистал  охири  ташқарига 
чиқарилган  найчанинг  атрофида  ошқозонга  тикиб  қўйилади.  Қорин  пардадаги  кесманинг 
қолган қисми жарохатнинг юқори ва пастки бурчакларида найча атрофида узлуксиз чоклар 
билан тикилади, сўнгра қорин тўғри мускулининг олдинги деворига тугунчали ипак чоклар 
қўйилади.  Тери ва тери ости клечаткаси қаватма- қават тикилади. 

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling