O‘zbеkistоn rеspublikаsi sog‘liqni saqlash vazirligi аbu аli ibn sinо nоmidаgi buхоrо dаvlаt tibbiyot instituti anatomiya, klinik anatomiya (oxta) kafedrasi


Нуқсонли айланманинг олдини олиш учун


Download 1.1 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/192
Sana08.01.2022
Hajmi1.1 Mb.
#246063
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   192
Bog'liq
klinik anatomiya va oxta

Нуқсонли айланманинг олдини олиш учун олиб келувчи халқани анастомоздан 2-3 
см  юқорида  деворига  тугунчали  чоклар  билан  тикиб  қўйиш  лозим,  бунинг  натижасида 
анастомоз қорин бўшлиғининг пастки қаватига ўтиб қолади. 
Нуқсонли  айланма.  Бу  овқат  массасининг  ошқозондан  чиқиб  кетиш  харакатининг 
бузилишидир. Бунинг оқибатида овқатнинг бир қисми ичакка тушмайди, балки ошқозонда, 
ўн икки бармоқ ичакда ва оч ичакнинг олиб келувчи тиззасида,  уларни чўзиб кенгайтириб, 
ушланиб  қолади.  Нуқсонли  айланма  келиб  чиқишининг    икки  тури  тафовут  қилинади: 
биттасида  овқат  масалалари  ошқозоннинг  пилорус  қисми  орқали  ўн  икки  бармоқ  ичакка 
тушишда  давом  этади,  у  ердан  эса  гастротомик  тешик  орқали  тағин  ошқозонга  ўтади; 
бошқасида-овқат массалари ошқозондаги тешик орқали тикилган оч ичакнинг олиб кетувчи 
тиззасига эмас, балки олиб келувчи  тиззасига тушади, кейин ўн икки бармоқ ичакка  ўтади 
ва у ерда ушланиб қолади, баъзан пилорус орқали қайтадан ошқозонга тушади. 
Нуқсонли  айланманинг  келиб  чиқиш  сабаблари  турлича  ва  хозирги  кунгача  узил-
кесил аниқланмаган. Авваллари бунга ошқозон билан ичакнинг нотўғри ―антиперистальтик‖ 
йўналишда улангани сабаб бўлади, деб тушунтиришган. Хозирги вақтда эса, бунга унчалик 
ахамият  берилмайди.  Шунингдек,  олиб  келувчи  ва  олиб  кетувчи  тиззаларнинг  бир-бирига 
ѐпишиб  қолишига  ва  ѐпишган  деворлар  орасида  тўсиқчалар  (шпоралар)  хосил  бўлишига, 
уларнинг ўзаро тешикка туртиб чиқиши ва олиб кетувчи тиззага кириш жойини беркитиши, 
шу  туфайли  овқат  массаларини  олиб  келувчи  тиззага  итариб  чиқаришига    хам  эътибор 
берилди.  Аммо  эндиликда  шпораларнинг  хосил  бўлиши,  нуқсонли  айланмани  келтириб 
чиқарувчи сабаблардан кўра, унинг оқибати сифатида юзага келиши тан олинмоқда. 


 
67 
Анастомознинг  торайиб  қолишига  узоқ  муддатли  яллиғланиш  жараѐни  ва  унинг 
операциядан  кейин  чўзилган  ошқозоннинг  хажми  кичрайиб  қолганлиги  туфайли  силжиши 
сабаб бўлади. 

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling