O‘zbеkistоn rеspublikаsi sog‘liqni saqlash vazirligi аbu аli ibn sinо nоmidаgi buхоrо dаvlаt tibbiyot instituti anatomiya, klinik anatomiya (oxta) kafedrasi
Download 1.1 Mb. Pdf ko'rish
|
klinik anatomiya va oxta
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бильрот I бўйича операция техникаси.
Ошқозон резекцияси. К ў р с а т м а л а р. Ошқозон ва ўн икки бармоқ ичакнинг
асоратли яралари, ўсмалар, ошқозоннинг жарохатланиши. Бемор чалқанча ѐтқизилади. О ғ р и қ с и з л а н т и р и ш. Наркоз. Ошқозон резекциясини биринчи марта 1879 йилда Пеан, 1881 йилда Бильрот ўтказган. Бильрот I бўйича операция техникаси. Юқори ўрта лапаротомия ўтказилади. Ошқозон ва кўндаланг чамбар ичак жарохатга чиқарилади, ошқозон-чамбар ичак бойламини таранглаштириш учун улар икки томонга тортилади. Қонни тўхтатувчи бикилган қисқич бойламда хосил қилинган тешикка киритилади, унинг учи билан боғланиши керак бўлган чап ошқозон-чарви артериясидан бирмунча нарида бойлам тешилади. Қисқич браншларини кенгайтириб (узоқлаштириб), бойламдаги тешик катталаштирилади. Ассистент худди шунақа қисқични рўпара томондан киритади ва бойламни томирлар билан биргаликда қисиб олади. Жаррох ўз қўлидаги қисқич браншларини очади ва бойламнинг шу бўлимини ассистент томонидан қўйилган қисқичдан пастда1.5-2 см масофада қисиб олади. Қисқичлар орасида бойлам кесилади. Шундай қилиб, ошқозон-чамбар ичак бойлами Кохер қисқичлари оралиғида кесилган жойларга лигатура қўя туриб, бирин-кетин кесилади. Ошқозоннинг катта эгрилиги чап томонига керакли масофада-резекциянинг белгиланган чегарасигача, ўнгга эса, ўн икки бармоқ ичакнинг бошланғич қисмигача сафарбар қилинади. Кичик эгриликни сафарбар қилиш учун ошқозоннинг орқа девори бўйлаб кўрсатгич бармоқ кичик чарвига ўтказилади, тўмтоқ йўл билан унда ошқозоннинг антрал бўлими сатхида тешик хосил қила турб, ошқозоннинг ўзи чапга ва пастга тортилади. Кичик чарвининг қон томирсиз қисми кесилади. Ўнг, сўнгра чап ошқозон артерияларига иккитадан лигатура қўйилади ва улар оралиғида томирлар кесилади. Ошқозонни сафарбар қилиш жараѐнида чап ошқозон артериясининг марказий қирқимига лигатура қўйиш анча жавобгар масъулиятли пайт хисобланади. Кичик чарвининг сафарбар қилинган жойига иккита қисқич қўйилади, улар орасида ошқозон-жигар бойлами керакли масофада кесилади. Ошқозонни кесишни унинг проксимал охиридан бошлаган яхши. Шу мақсадда режалаштирилган резекция сатхида катта эгрилик томонидан ошқозоннинг ўқига перпендикуляр равишда анастомознинг энига қисқич қўйилади. Иккинчи қисқич билан ошқозоннинг қолган қисми (энига) кичик эгрилик томондан қисиб олинади. Бу қисқичлардан дисталроқда ошқозоннинг олиб ташланадиган қисмига қисадиган Пайер жоми ѐки узун Кохер қисқичи қўйилади. Пайер жоми қирғоғи бўйлаб ошқозон кесилади. Ўн икки бармоқ ичакнинг бошланғич қисмига ичак жомлари ѐки иккита Кохер қисқичлари қўйилади, уларнинг орасида ичак кесилади ва препарат олиб ташланади. Ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак чўлтоқларига йод настойкаси билан ишлов берилади. Ошқозоннинг юқори қисми кичик эгрилик томондан икки қаватли чок билан Альберт бўйича қирғоқ чоки ва Ламбернинг сероз-мускул чоклари билан тикилади. Ошқозонда қолдирилган тешик кенглиги ўн икки бармоқ ичак энидан кенгроқ бўлиши керак. Кейин ошқозон билан ўн икки бармоқ ичак оралиғида охирини –охирига улаш бўйича ўзаро туташган тешик хосил қилинади. Дастлаб Черни бўйича сероз-мускул тугунчали чоклар анастомознинг орқа қирғоқларига, сўнгра узлуксиз кетгут чок ўзаро туташ тешикнинг орқа, кейин эса олдинги ярим айланаси бўйлаб шиллиқ пардага қўйилади. Анастомоз торайиб қолмаслиги учун чок узлуксиз узилган бўлиши лозим. Охирида-анастомознинг олдинги сегментига тугунчали ипак чоклар қўйилади. Бунақа тикишда анастомознинг торайиши кузатилмайди. Уччала чок туташган сохада ўзаро туташ тешикнинг юқори бурчагида, ошқозон ва ичакнинг олдинги холда орқа деворлари қамраб олинади. Чок боғланади. Шундай қилиб, анастомознинг энг кучсиз (бўшашган) жойи тикилади. Жарохат қаватма- қават тикилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling