Oʻzbekiston Respublikasi Sportni rivojlantirish Vazirligi Oʻzbekiston Davlat jismoniy tarbiya va sport Universiteti Farg’ona filiali
Ҳиссий даражадаги билимнинг шакллари
Download 27.32 Kb.
|
Ahmadaliyev rustamjon falsafa
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хотира
- Тасаввурлар
- Эксперимент
- Назарий билим ва унинг шакллари: Илмий муаммо
- Парадигма
- Категориялар
- Тамойиллар
Ҳиссий даражадаги билимнинг шакллари:
Сезиш ва идрок этиш инсонташқи дунёга амалий таъсир кўрсатиши жараёнида, меҳнатда, сезги аъзолари фаолишлаши натижасида амалга ошадива ривожланади; масалан, ҳаракатсиз кўз нарсалар рангини фарқлашга қодир эмас. Хотира ўтмиш ҳозирги замонни бирлаштиради, уларнинг бир-бирига ўтишини таъминлайди. Хаёл тажрибада мавжуд образларни нафақат қайта чақиради,бир-бири билан боғлайди ва уларни тасаввурлар даражасига кўтаради. Тасаввурлар –бир пайтлар инсоннинг сезги аъзоларига таъсир кўрсатган, мияда сақланиб қолган алоқалар бўйича гавдаланадиган нарсаларнинг образларидир. Эмпирик билим ва унинг шакллари: Эксперимент – бу шундай тадқиқот методики, унинг ёрдамида объект ё сунъий тарзда яратилади, ё тадқиқот мақсадларига мос келадиган маълум шарт-шароитларда ўрганилади. Далил – билимининг тасдиқланган бойлигига айланган моддий ёки маънавий дунё ҳодисаси, бирон-бир ҳодиса, хосса ёки муносабатни қайд этиш. Назарий билим ва унинг шакллари: Илмий муаммо – объектив тарзда юзага келадиган, ечимини топиш муҳим амалий ёки назарий аҳамиятга эга бўлган масала ёки масалалар мажмуидир. Парадигма – фан ривожланишини белгиловчи барқарор тамойиллар, умумий меъёрлар, қонунлар, назариялар ва методлар мажмуи тушунтириш мумкин эмаслигини ифодаловчи вазиятдир. Назария – ҳодисаларнинг муайян туркуми, бу туркумдаги ҳодисаларнинг моҳияти ва уларга нисбатан амал қиладиган борлиқ қонунлари ҳақидаги билимларнинг мантиқий асосланган ва амалиёт синовидан ўтган тизимидир. Категориялар – борлиқнинг энг муҳим томонлари, хоссалари ва муносабатларини акс эттирувчи умумий тушунчалардир. Фан категорияларига ҳам шундай таъриф бериш мумкин. Гипотеза – янги далилларнинг моҳиятини тушунтирувчи қонун мавжудлиги ҳақидаги асосли тахминдир. Тамойиллар деганда, асосий назарий билим, илмий далилларни тушунтиришда дастуриламал бўлиб хизмат қилувчи раҳбар ғоялар тушунилади. Гуссерлнинг феноменологик интуиция (редукция), Бергсоннинг интуитивизм, Фрейднинг онг ости интуицияси ва бошқа йўналишлар юзага келди. Бу мактаблар интуицияни билишнинг инстинкт, онг ости ҳодисаси, диний эътиқод ва ҳоказоларни ўзида уйғунлаштирган иррационал ҳаракати сифатида тушу-нади. Бу йўналишларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, улар дунёни илмий билишда ақлнинг, тушунчалар воситасида тафаккурнинг ролини камситади. Тафаккур ўрнига предметни кераксиз рационалистик мулоҳазаларсиз «асл ҳолича» қамраб олиш имконини берувчи интуиция қўйилади. Бугунги кунда иррационализм ғояларини экзистенциализм, неопозитивизм ва ҳозирги замон фалсафасининг айрим бошқа йўналишлари ривожлантирмоқда. Масалан, экзистенциалист Хайдеггер фикрига кўра, «экзистенция»ни мантиқий тушуниш мумкин эмас. Ясперсда эътиқод, интуитив тарзда қараладиган мистик «ваҳий» биринчи ўринга қўйилади. Марсель «абстракциялар руҳи»га қарши аёвсиз курашни тарғиб қилади. Инглизлар Росс, Мур, Ричард моддий нарсаларни билишнинг сезги ва ақл даражаларини четлаб ўтиб, қандайдир мистик интуиция ёрдамида, бевосита билиш мумкинлигини исботлашга ҳаракат қилади. ХУЛОСА 1.Инсон билимининг жадал суръатларда ривожланиши ижод қилишни ўрганиш вази-фасини қўяди. Ижодий фаолият ҳамда таълим методларини ўрганиш ҳақидаги фан эвристика деб аталади. Илмий давралардаги суҳбатлар, фикрлар алмашинуви, мунозаралар, муаммоли вазиятлар таҳлили – шахснинг маънавий, ижодий қобилияти ривожланишига кўмаклашади. 2. Интуиция ва ижодни формал мантиқ воситалари ёрдамида тавсифлаш мумкин эмас, бироқ эвристик методлар орқали субъектнинг истеъдоди, хотираси, зеҳни, тасаввурини сафарбар этишни талаб қилувчи янгилик устида изланишлар олиб борилади. 3. Индуктив тафаккур – ҳодисаларнинг бир қисмини ўрганиш орқали олинган билимни ҳодисаларнинг бутун туркумига нисбатан татбиқ этиш эвристик усул ҳисобланади. Ўхшашлик бўйича тафаккур ҳам эвристик мушоҳада юритишнинг ҳақиқатга эришишни кафолатламайдиган, бироқ оддий фараз ҳам ҳисобланмайдиган усулидир. Xulosa sifatida shuni aytib o’tishimiz mumkin-ki, kimda-kim olam va odam yaratilganligini tan olar ekan, ong xam yaratganning kudrati ekanligini tan olishi tabiiy. Ong moddiylikning miyada aks etishi deb tushunishda, uning moxiyati inson tanasi faoliyati bilan bog’lab talqin etiladi. Bilish esa insongagina xos bo’lgan shundayin ma’naviy extiyoj, xayotiy zaruriyatdir. Insoniyat ko’p asrlar davomida orttirgan bilimlarini umumlashtirib va keyingi avlodlarga berib kelganligi tufayli xam o’zi uchun kator kulayliklarni yaratgan. Inson faoliyatining xar kanday turi muayyan ilmga tayanadi va faoliyat jarayonida yangi bilimlar xosil qilinadi. Kundalik faoliyat jarayonida tajribalar orqali bilimlar xosil qilish butun insoniyatga xos bo’lgan bilish usulidir. Agar inson o’z sezgilari yordamida narsa va xodisalarning fakat tashqi xossa va xususiyatlarini bilsa, tafakkur vositasida narsa va xodisalarning ichki moxiyatini bilib oladi. Aqliy bilish esa ancha murakkab va ziddiyatli jarayondir. Aqliy bilishda narsa va xodisalarning tub moxiyatini bilish uchun ulardan fikran uzoqlashish talab etiladi. Masalan, insonning moxiyati uning sezgi a’zolarimiz qayd etadigan kelishgan qaddi-qomati, chiroyli qoshu ko’zi, ijodkor qo’li, oyoqlari bilan belgilanmaydi. Insonning moxiyati avvalo, uning aql va tafakkurga, yaratish qudratiga, mexr-shafqat xissiga, mexnat qilish, so’zlash qobiliyatiga ega ekanligida namoyon bo’ladi. Download 27.32 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling