|
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT SHAHAR HOKIMLIGI
UY-JOY KOMMUNAL XIZMAT KO‘RSATISH BOSH BOSHQARMASI
|
100060 Tоshkent sh. T.Shevchenko ko‘chasi 26-uy.
Tel.: 71-256-69-15, 71-256-69-18, 71-256-69-19, uy-joy_komunal.t@exat.uz12000
«___» ____________ 2023-yil _______ -son
|
“Ҳудудий Электр тармоқлари” АЖ
Тошкент шаҳар ҳудудий филиалига
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳри истеъмолчиларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлашни янада яхшилаш тўғрисида”ги 2023-йил 26-июндаги 259-сонли ХДФУ ва Тошкент шаҳар ҳокимининг 2023-йил 11-июл кундаги 429-14-0-Қ/23-сонли ХДФУ Қарорларига асосан Тошкент шаҳрининг электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш, авария ҳолатларини олдини олиш дастури доирасида лойиҳа ва пудрат ташкилотларини танлашда “Ҳудудий электр тармоқлари” Аж Тошкент шаҳар ҳудудий филиали буюртмачи этиб белгиланган.
Юқоридаги қарорларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Сиздан Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармасига лойиҳа доирасида зарур ускуна ва жиҳозларни харид қилиш учун талабнома киритилишини жадаллаштиришингизни, ҳамда “Астрономический” подстанциясининг Т-2га янги 35/10/6 кВ 25000 КВА трансформатор ўрнатиш ва модернизация қилиш бўйича ҳозирги кунга қадар талабнома (опросной лист) тақдим қилинмаган, бундан ташқари подстанциялар бўйича тақдим этилган иш лойиҳалари ва руйхатлар ўрнатилган тартибда буюртмачи томонидан тасдиқланмасдан талабнома сифатида Бош бошқармага тақдим этилганлигини маълум қиламиз.
Бош бошқарма “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар ҳудудий филиалининг 2023 йил 25 июлда тақдим қилинган (№42ШП-1-09/2864, 42ШП-1-09/2862 ва 42ШП-1-09/2863- сонли) хатлари ва ҳужжатларини илова мувофиқ қайтарилмоқда.
Бош бошқарма
бошлиғининг ўринбосари Ш.Эгамбердиев
Ижрочи: Одилжонов И.А
Тел: (71) 256-31-78
Do'stlaringiz bilan baham: |