|
|
O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT SHAHAR HOKIMLIGI
UY-JOY KOMMUNAL XIZMAT KO`RSATISH BOSH
BOSHQARMASINING BUYRUG‘I
|
|
2021 yil «___» ___________ _______ -son Toshkent sh.
|
|
Махсус аҳборот порталида Давлат ҳаридларини амалга ошириш бўйича тартиб-таомиллари тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 апрелдаги “Давлат ҳаридлари тўғрсида”ги ЎРҚ-684-сонли қонунига мувофиқ, харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилаш мақсадида,
БУЮРАМАН:
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 апрелдаги “Давлат харидлари тўғрисида”ги ЎРҚ-684-сонли Қонуни иш жараёнида қўллаш ва ижро учун қабул қилинсин.
Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш Бош бошқармаси учун товарлар (ишлар ва хизматлар) харид қилиш бўйича харид комиссияси (кейинги ўринларда-харид комиссияси) ташкил этилсин ва унинг таркиби 1 иловага мувофиқ “Энг яхши танлов ва аукцион” ҳамда 2 иловага мувофиқ “Тендер” комиссиялари тасдиқлансин.
Бош бошқарма харид комиссияси:
Ўзбекистон Республикаси 2021 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-684-сонли “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талабларига қатъий амал қилинсин.
Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш Бош бошқармаси учун товарлар (ишлар ва хизматлар) харид қилиш бўйича ахборотларни электрон калит орқали махсус ахборот порталига жойлаштириш ҳамда харид комиссисяси йиғилишида баённомаларни расмийлаштириш, хужжатларни жамлаш бўйича масъул этиб Бош бошқарманинг Молия-иқтисод бўлими бошлиғи (А.Хужамкулов)га юклатилсин.
Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш Бош бошқармасининг 2018 йил 2 июлдаги “Махсус ахборот порталида Давлат харидларини амалга ошириш бўйича тартиб-таомиллари ҳақида”ги
Б-136-сонли буйруғи ўз кучини йўқотган деб инобатга олинсин.
Мазкур буйруқ ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Do'stlaringiz bilan baham: |