O'zbekiston respublikasi vazirlar mahkamasi huzuridagi agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi andijon viloyati bosqarmasi bo’sтоn tuman bo`limi
Download 133 Kb.
|
втга АХБОРОТ ЙИЛЛИК 2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзагроинспекция” нинг
O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASI HUZURIDAGI AGROSANOAT MAJMUI USTIDAN NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI ANDIJON VILOYATI BOSQARMASI BO’SТОN TUMAN BO`LIMI 170400, Bo’ston tuman, Pillakor mahalla fuqarolar yig’ini Ulug’bek ko’cha 1-uy Tel: (998-74) 224-70-04 (734), 94-433-60-00 e-mail: infoandijon@agrion.uz www.agroinspeksiya.uz Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Бўстон бўлими томонидан 2022 йил давомида ўтказилган назорат тадбирлари ҳамда амалга оширилган ишларнинг тахлили тўғрисида АХБОРОТ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Бўстон туманида жами 6 нафар, шундан 1 нафар бўлим бошлиғи, 5 нафар сохалар бўйича шўъба инспекторлари штатлари мавжуд. Инспекциянинг Бўстон бўлимида 2022 йил давомида жами 633 та назорат тадбирлари ўтказилди. Шундан 156 та текширишлар ва 456 та мониторинглар олиб борилган. Ўтказилган назорат тадбирлари якунига кўра 564 та қонунбузилиш холатлари аниқланиб, натижадорлик 89 фоизни ташкил этган. Аниқланган қонунбузилиш холатлари юзасидан тегишли ташкилот ва корхоналарга 320 та ёзма кўрсатмалар, 9 та тақдимномалар киритилиб, 6 нафар ветеренария ходимларига “хайфсан” интизомий жазоси ҳамда 12 нафар шахсларга нисбатан расман огохлантиришлар берилди. Туман Ирригация бўлимининг 3 нафар ходими ҳамда Насос станциясининг 2 нафар ҳодимларига нисбатан ҳам сувни ҳисоб-китоб қилиш қоидаларига риоя қилмаганликлари учун маъмурий жазо қўлланилди. “Ўзагроинспекция”нинг Бўстон тумани бўлими инспекторлари томонидан 2022 йил давомида 154 та маъмурий баённомаларрасмийлаштирилган бўлиб, шуларнинг 148 таси ваколат доирасида кўриб чиқилган қолган 6 та тузилган маъмурий баённомалар тадбирорлик субъектлари бўлганлиги учун тегишли тартибда жиноят судига материаллар юборилди. Инспекциянинг Бўстон тумани бўлими томонидан аниқланган қонун бузилиши холатлари юзасидан жами 148 та холатда 45 млн.125 минг сўм жарималар ҳисобланди. Ўзбекистон республикаси МЖтКнинг 3321-моддасида назарда тутилган яъний жарима солиш тўғриидаги қарор топширилган кундан бошлаб, ўн беш кун ичида жаримани 70% ихтиёрий тўлаган тақдиримда жаримани қолган қисмиини тўлашдан озод қилишини кўрсатиб ўтилган. Шунга кўра 140 нафар фуқаролар ўзларига солинган 43 млн. 755 минг сўм жарималарнинг 70 % қисмини яъни 30 млн. 628,5 минг сўм жарима тўланди, 15 кун давомида тўлаганликлари сабаблари, фуқароларга 13млн. 126,5 минг сўм имтиёзга эга бўлдилар. Қолган 8 нафар фуқаро томонидан жариманинг имтиёзли даври давомида тўламаганлиглари сабабли, 1370 сўм жарималар тўлиқ ундирилди. Бўстон туманида 2022 йилда жами 156 та текширишлар ўтказилиб, 2 та холатда ўтказилган текширишларда қонунузилиш холатлари аниқланмади, 154та маъмурий ишлар кўриб чиқилиб, 148 та метариаллар ваколат доираси кўриб чиқилган, 6 та холатда тадбиркорлик субъектларида ўтказилган текширишларда сувдан ноқонуний фойдаланиш холатлари аниқланиб, тегишлилиги бўйича судга юборилди. 148 та маъмурий ишлар бўлимда кўриб чиқилди. Шундан 59 та маъмурий материаллар техника йўналишида қолган 89 та материаллар сув йўналишида қонун бузилиш холатлари аниқланди ҳамда тегишли тартибда маъмурий қарор қабул қилинди. Ўтган йил давомида жавобгар шахсларга нисбатан хисобот даврида жами 22 млн. 43 минг сўм қийматдаги 26 та холатда молиявий санкциялар аниқланиб, тегишли тартибда зарар ҳисобланди. Шундан 20 та холатда фуқаролар томонидан аниқланган молиявий зарар 3 млн. 460 минг сўм ни ташкил этди ҳамда ўз вақтида ундириш чоралари кўрилди. Ҳисобланган 26 та холатда молиявий зарарларнинг 6 таси фермер хўжаликлари томонидан белгиланган ҳамда тўлиқ ундириш чоралари кўрилди. Шундан Ўтказилган текширишларда 6 та тадбиркорлик субъектларида истеъмол қилинган сувга шартнома тузмаганлиги аниқланиб, 18583 минг молиявий зарар аниқланиб, ўз вақтида ундириш чоралари кўрилди. Қишлоқ хўжалиги техникаларини назорат қилиш соҳаси йўналишида 2022 йил давомида қуйидаги ишлар амалга оширилди. 2022 йил давомида 140 та назорат тадбирлари ўтказилган бўлса аниқланган қонун бузилиш холати 125 тани ташкил этиб, самарадорлик 89 % ни ташкил этмоқда. Ўз навбатида тегишли мутасаддиларга 4 та тақдимнома, 70 ёзма кўрсатмалар берилган ҳамда ваколат доирасида 59 та маъмурий ишлар кўриб чиқилган. Ўтган йилга нисбатан маъмурий ишлар 20 та қўшилган. Туманда 2022 йил давомида 168 та техника давлат рўйхатига олинган, 128 та трактор, тиркама ва ўзиюрар техникалар, 40 та қишлоқ хўжалик механизмлари ва агрегатлар давлат рўйхатига олинди. 26 та давлат рақамлари утилизация қилинди ва 59 техникалар давлат рўйхатидан чиқарилди, 71 та техника хисобдан чиқарилди. 128 та трактор, тиркама ва ўзиюрар техникаларга берилган давлат рақамлари қуйидаги турларга бўлинади. 1-тип давлат рақамлари яъни юридик корхоналарга тегишли бўлган трактор ва ўзи юрар техникаларга 60 та давлат рақамлари берилди, 3-тип яъни юридик корхоналарга тегишли бўлган тиркамаларга 10 та давлат рақами берилди. 2-тип давлат рақамлари яъни жисмоний шахсларга тегишли бўлган трактор ва ўзи юрар техникаларга 35 та давлат рақамлари берилди, 4-тип яъни жисмоний шахсларга тегишли бўлган тиркамаларга 23 та давлат рақами берилди. “Ўзагроинспекция” нинг Бўстон бўлими ҳамда туман касб-ҳунар мактаби билан ҳамкорлик 2022 йилда 165 та тракторчи-машинист гувоҳномалари ўқувчиларга берилди. 32 та 1 – синф, 16 та 2-синф, 117 та 3-синф тракторчи-машинист гувоҳномалари ўқувчиларга топширилди. 264 та техник паспорт берилди, шундан 114 та янги техник паспорт берилди, 136 та эски наъмунадаги техник паспортларни янги наъмунадаги ИД кўинишдаги техник паспортларга алмаштирилди, 14 та техникага вақтинчалик техник паспорт берилди ҳамда 68 та қишлоқ хўжалик механизмларига қишлоқ хўжалик гувоҳномалари берилди. 948 та техникалар техник кўрикдан ўтказилди. Юқоридаги кўрсатилган хизматлар юзасидан Инспекциянинг туман бўлими томонидан Республика бюджети ҳисоб рақамига 201 млн. 310 минг сўм маблағлар тушум қилинди. “Ўзагроинспекция” нинг Бўстон бўлими бошлиғи: Х.Р.Зокиров Download 133 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling