O‘ZBekiston respublikasining jinoyat-protsessual kodeksi


-модда. Жиноят ишини юритиш тамом бўлгунга қадар ашёвий далиллар тўғрисида қабул қилинадиган қарорлар


Download 0.56 Mb.
bet108/317
Sana17.06.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1549470
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   317
Bog'liq
@mustaqilishlar O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASINING

210-модда. Жиноят ишини юритиш тамом бўлгунга қадар ашёвий далиллар тўғрисида қабул қилинадиган қарорлар
Ашёвий далиллардан: тез бузиладиган нарсалар, кундалик рўзғорда зарур бўладиган нарсалар; уй ҳайвонлари, паррандалар ва боқиш лозим бўлган бошқа ҳайвонлар зарур тергов ҳаракатлари ўтказилгач, кечиктирмай эгаларига қайтариб берилиши лозим.
Тез бузиладиган нарсалар ёки уй ҳайвонлари, паррандалар ва бошқа ҳайвонларнинг қонуний эгаси ёхуд мулкдори номаълум бўлган ёки бошқа сабабларга кўра уларни қайтариб бериш мумкин бўлмаган ҳолларда улар қараб туриш ёки белгиланган мақсадга мувофиқ фойдаланиш учун тегишли корхона, муассаса, ташкилотга топширилиши лозим.
211-модда. Жиноят ишини юритиш тамом бўлганлиги муносабати билан ашёвий далиллар тўғрисида қабул қилинадиган қарорлар
Ҳукмда, шунингдек жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги ажримда ёки қарорда ашёвий далиллар масаласи қуйидаги қоидаларга риоя этилган ҳолда ҳал қилинади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлган жиноят қуроллари мусодара қилиниши керак ва улар тегишли муассасаларга топширилади ёки йўқ қилиб юборилади. Гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлмаган мол-мулк қонуний эгаларига, мулкдорларига ёки уларнинг ҳуқуқий ворисларига, шунингдек меросхўрларига қайтариб берилади. Гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлмаган мол-мулкнинг қонуний эгалари, мулкдорлари ёки уларнинг ҳуқуқий ворислари, худди шунингдек меросхўрлари аниқланмаган тақдирда, ушбу мол-мулк давлат даромадига ўтказилади;
(211-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 16 октябрдаги ЎРҚ-448-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 284 ва 285-моддалари.
2) муомаладан чиқарилган ашёлар тегишли муассасаларга берилиши лозим ёки йўқ қилиб юборилади;
3) ҳеч қандай қимматга эга бўлмаган ашёлар йўқ қилиб юборилади, манфаатдор шахслар ёки муассасалар илтимос қилган ҳолларда эса уларга берилиши мумкин;
4) жиноят ёки бошқа ғайриҳуқуқий ҳаракатлар содир қилиниши натижасида қонуний эгаси ва мулкдоридан маҳрум бўлиб қолган пуллар ёки бошқа бойликлар қонуний эгаларига, мулкдорларига ёки уларнинг ҳуқуқ ворисларига, шунингдек меросхўрларига қайтариб берилиши лозим;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил 24 сентябрдаги 19-сонли «Порахўрлик ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 17-банди.
5) жиноий йўл билан орттирилган пуллар ва бошқа бойликлар суднинг ҳукмига биноан жиноят натижасида етказилган мулкий зарарни қоплашга ўтказилади, мулкий зарар кўрган шахс аниқланмаган тақдирда, давлат фойдасига ўтказилади;
6) ашёвий далил ҳисобланувчи ҳужжатлар уларни сақлаш зарурати тугагунга қадар ишда асраб турилади ёки манфаатдор шахсларга ёхуд муассасаларга берилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 07-сон «Суд ҳукми тўғрисида»ги қарорининг 31-банди,Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 36-сонли «Атроф муҳитни муҳофаза килиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарори 14-бандининг биринчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги 8-сонли «Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказишга доир ишлар юзасидан суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 13-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 24 августдаги 25-сонли «Судлар томонидан жиноят ишларини апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида»ги қарори 37-бандининг учинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 16-сонли «Судлар томонидан амнистия актларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 31-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 15 майдаги 12-сонли «Судлар томонидан жиноят ишларини назорат тартибида кўриш амалиёти тўғрисида»ги қарори 39-бандининг учинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 12 декабрдаги 23-сонли «Руҳий касалликка чалинган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 22-бандининг биринчи хатбошиси.

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   317




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling