O‘ZBekiston respublikasining jinoyat-protsessual kodeksi
-модда. Суднинг фуқаровий даъвога оид ҳукми ва ажрими
Download 0.56 Mb.
|
@mustaqilishlar O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASINING
283-модда. Суднинг фуқаровий даъвога оид ҳукми ва ажрими
Айблов ҳукмини чиқаришда, шунингдек тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш ёки содир этган қилмишнинг хусусиятига ва ўзининг руҳий ҳолатига кўра шахс ижтимоий хавфли бўлмаган ҳолларда бундай чорани қўлламаслик ҳақида ажрим чиқаришда суд асосларнинг исботланиши ва даъво ҳажмини эътиборга олиб, уни тўлиқ ёки қисман қаноатлантиради ёхуд уни қаноатлантиришни рад этади. Суд оқлов ҳукмини чиқараётганда, шунингдек тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш бўйича ишни тугатиш ҳақида ажрим чиқараётганда фуқаровий даъвони қондиришни қуйидаги ҳолларда рад этади, башарти: 1) жиноят ёки ижтимоий хавфли қилмиш ҳодисаси юз бермаган бўлса; 2) судланувчининг ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш масаласи ҳал этилаётган шахснинг содир этилган жиноятга ёки ижтимоий хавфли қилмишга дахли йўқлиги аниқланган бўлса; 3) судланувчининг ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш масаласи ҳал этилаётган шахснинг мулкий зиён келтирган ҳаракати зарурий мудофаа чегарасидан чиқмаган ҳолда содир этилган бўлса. LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 26-сонли «Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 8-банди. Судланувчи томонидан содир этилган қилмиш жиноят деб топилмаганлиги сабабли у оқланган тақдирда, шунингдек ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган асослардан бошқа асосларга кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш бўйича иш юритиш тугатилганда суд даъвонинг исботланиш даражаси ва ҳажмини эътиборга олиб, уни тўлиқ ёки қисман қаноатлантиради ёки қаноатлантиришни рад этади. Даъвонинг ҳажми жиноят тавсифига ва айбдорга жазо чораси тайинлашга таъсир этмаса, фуқаровий даъвони қаноатлантиришда суд даъво талаби чегарасидан чиқишга ҳақлидир. Жиноят процессида қўзғатилган фуқаровий даъво қаноатлантирилмаган тақдирда даъвогар шу шахсга ва худди шу асослар бўйича фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида даъво қўзғатиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 26-сонли «Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 9-бандининг учинчи хатбошиси. Download 0.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling