O‘ZBekiston respublikasining jinoyat-protsessual kodeksi


-модда. Тўхтатилган жиноят иши бўйича дастлабки терговни қайта тиклаш


Download 0.56 Mb.
bet184/317
Sana17.06.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1549470
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   317
Bog'liq
@mustaqilishlar O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASINING

371-модда. Тўхтатилган жиноят иши бўйича дастлабки терговни қайта тиклаш
Тўхтатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов:
1) терговни тўхтатиш учун асос тариқасида ушбу Кодекснинг 364-моддасида назарда тутилган ҳолатлар бартараф этилганда;
2) иш бўйича айбланувчининг иштирокисиз бажарилиши мумкин бўлган қўшимча тергов ҳаракатларини ўтказиш зарурати туғилганда қайта тикланади.
Дастлабки терговни тўхтатиш тўғрисидаги қарор қонунга номувофиқ бўлса, прокурор уни бекор қилиши ва дастлабки терговни қайта тиклаш тўғрисида қарор чиқариши мумкин.
Терговчи дастлабки терговнинг қайта тикланганлиги ҳақида прокурорга дарҳол хабар қилади.
Иш юзасидан дастлабки тергов қайта тикланиши билан бир пайтда дастлабки терговнинг ўтиш муддати ҳам тикланади. Тергов муддатининг кейинчалик узайтирилиши дастлабки терговни тўхтатишдан олдин ўтган тергов муддатини эътиборга олган ҳолда ушбу Кодекснинг 351-моддасига биноан амалга оширилади.
46-боб. ДАСТЛАБКИ ТЕРГОВНИ ТАМОМЛАШ
372-модда. Дастлабки терговни тамомлаш турлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Дастлабки тергов жиноят ишини тугатиш тўғрисида қарор чиқариш, айблов хулосаси тузиш, ишни тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ёки тарафларнинг ярашуви учун судга юбориш тўғрисида қарор чиқариш ёхуд амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш тўғрисида тақдимнома тайёрлаш билан тамомланади.
(372-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-193-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 509-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 61, 62 ва 63-боблари.
373-модда. Жиноят ишини тугатиш
Жиноят иши ушбу Кодекснинг 83 ва 84-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда тугатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекс 84-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлганда, жиноят ишини тугатиш ушбу Кодекснинг 63-бобида назарда тутилган қоидаларга биноан суд томонидан амалга оширилади.
(373-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-193-сонли Қонуни асосида иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 509-модда)

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   317




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling