O‘ZBekiston respublikasining jinoyat-protsessual kodeksi


-модда. Янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш ҳақидаги масаланинг суд томонидан ҳал қилиниши


Download 0.56 Mb.
bet273/317
Sana17.06.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1549470
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   317
Bog'liq
@mustaqilishlar O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASINING

527-модда. Янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш ҳақидаги масаланинг суд томонидан ҳал қилиниши
Прокурорнинг янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш тўғрисидаги протести:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари, ҳудудий ҳарбий судлар томонидан ҳукм ёки ажрим чиқарилган ишлар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан ҳукмлар, ажримлар чиқарилган ишлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида;
(527-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
2) Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан ҳукм ва ажрим чиқарилган ишлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида;
3) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсати томонидан қарор чиқарилган ишлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида кўриб чиқилади.
(527-модданинг 1 — 4-бандлари Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонунига асосан 1 — 3-бандлар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.11.12.00 Ҳукм, ажрим ва қарорларни ижро қилиш]
ЎН ИККИНЧИ БЎЛИМ
ҲУКМ, АЖРИМ, ҚАРОРЛАРНИ ИЖРО ЭТИШ

58-боб. ҲУКМ, АЖРИМ, ҚАРОРЛАРНИ ИЖРО ЭТТИРИШ
528-модда. Ҳукмнинг қонуний кучга кириши ва уни ижро этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳукм унинг устидан апелляция шикояти бериш ва протест билдириш муддати ўтиши билан қонуний кучга киради. Апелляция шикояти берилган ёки протест билдирилган тақдирда ҳукм, агар у бекор қилинмаган бўлса, ишни юқори суд кўриб чиққан куни қонуний кучга киради.
(528-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
Маҳкумлар икки ва ундан ортиқ бўлган тақдирда, башарти шулардан лоақал бирига нисбатан ҳукм устидан шикоят берилган ёки протест билдирилган бўлса, юқори суд ишни кўриб чиққунига қадар маҳкумларнинг ҳаммасига нисбатан ҳукм қонуний кучга кирмай туради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳукм қонуний кучга кирган ёки иш апелляция инстанцияси судидан қайтарилган кундан бошлаб уч кундан кечикмай, ҳукм чиқарган суд томонидан ижро эттирилади. Иш фақат биринчи инстанция судига юборилиши лозим, прокурорга ёки бошқа судга юборилиши мумкин эмас.
(528-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 15 майдаги 13-сонли «Бир неча жиноят содир этилганда қилмишни квалификация қилишга доир масалалар тўғрисида»ги қарори 17-бандининг иккинчи хатбошиси.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   317




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling