546-модда. Хизмат бўйича чеклаш, интизомий қисмда сақлаш вақтини ҳисобга киритиш тўғрисидаги илтимосномаларни кўриб чиқиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмда сақлаш вақтини ҳарбий хизмат муддати ҳисобига киритиш тўғрисидаги масала ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси томонидан ана шундай турдаги жазоларнинг муддати тугагач, қўмондонликнинг илтимосномасига асосан кўриб чиқилади.
Хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмда сақлаш вақтини ҳарбий хизмат муддати ҳисобига киритиш тўғрисидаги масала ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси томонидан кўриб чиқилаётган пайтда илтимоснома ким ҳақида киритилган бўлса, шу шахснинг, шунингдек илтимоснома киритган қўмондонликнинг вакили қатнашиши шарт.
Хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмда сақлаш вақтини ҳарбий хизмат муддати ҳисобига киритиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш мавжуд материалларни ўқиб эшиттиришдан бошланади, сўнг ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси чақирилган шахсларни тинглайди, маҳкумнинг хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмда сақлаш вақтида виждонан хизмат қилганлигидан ва намунали хулқ-атворидан далолат берувчи маълумотларни аниқлаб олади.
Хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмда сақлаш вақтини ҳарбий хизмат муддати ҳисобига киритиш тўғрисидаги илтимоснома юзасидан ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси чиқарган ажрим устидан умумий тартибда шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин.
(546-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.11.13.00 Алоҳида тоифадаги жиноят ишларини юритиш]
ЎН УЧИНЧИ БЎЛИМ
АЛОҲИДА ТОИФАДАГИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИНИ ЮРИТИШ
60-боб. ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРНИНГ ЖИНОЯТЛАРИ ҲАҚИДАГИ ИШЛАРНИ ЮРИТИШ
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 15 сентябрдаги 21-сонли «Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори.
Do'stlaringiz bilan baham: |